Skip to Content

Эркаклар вазифаси

БИР ТАЗАРРУ ҲИКОЯСИ

БИР ТАЗАРРУ ҲИКОЯСИ

Атрофимдаги инсонлар қилган зулмим туфайли мендан узоқлашдилар. Кунларнинг бирида уйланиб, фарзанд кўришга аҳд қилдим. Уйландим ва фарзандли бўлдим ҳам.  Дилбандимга Фотима исмини бердим. Унга чексиз меҳр бердим. Фотима улғайгани сари қалбимдаги иймоним ҳам унга қўшилиб орта бошлади. Қалбимдаги исён у туфайли чекина бошлаганди.

Инсон нега ўз умр йўлдошини кўнглини оғритади?

Muslima.uz Йиллардир 4 фарзанди тарбияси билан биргаликда, оила юкини ташиган елкалари чўкканди, чарчаганди. Турмуш ўртоғининг ҳар оқшом, фарзандларининг ёнида уни ерга уриши, ҳақорат қилиши эса дардига минг дард қушар, қалбига оғриқ олиб кирарди. У бир нарса гапирса, эри унга терс гап гапирар, ҳеч бир нарсада келиша олишмасди.
Эрининг сўзларига кўра у уйда “тайёрини еб ўтирган” қавли уни азобини ўн чандон орттирарди. (Кўп эркаклар шундай тушунишмайдими?). “Шундай экан мен ҳам ишлай”, деган таклифига эса “Уйда нимани қойиллатингки, ишга чиқмоқчисан?” дея мазах этишарди.

Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Шаҳватлар касаллигининг дастлаб намоён бўлиши ҳижобни ташлашдан бошланади. Ўғил болалар билан қиз болаларнинг аралашуви замин бўлади. Ёш қизлар билан ёш йигитларга фаҳш ишлар сари йўл тайёрлаб беришдан илҳом олади.

Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Лекин ана шу одамларнинг нафсидаги экилган дарахтларнинг томирини кўрсангиз, унинг уруғини дадаси эккан бўлиб чиқади. Ёшлигида олган тарбиясининг меваси бўлади. Куфр, иймон, солиҳ, фасод – булар ҳаммаси ўз уруғини бола бир ёшдан ўн ёшгача бўлган даврда унинг ақл деб аталмиш заминига ташлайди. Боланинг қалби аслида оппоқ бир қоғозга ўхшайди. Нима нарса нақшланган, чизилган бўлса, ўша қоғозда шундоққина қолиб кетаверади. Ундаги нақшларни чизадиган зот ота билан онадир. Ёинки ота билан онанинг бепарволиги туфайли кўчадаги бошқа одамлар чизиб қўяди.

Эй қизчам, 2-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 2-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Фарзандларнинг тарбияси.

Мен мана шу камтаргина насиҳатларимни оталар ва оналарга ҳавола қиламан. Бу аслида маълум ва машҳур нарса. Бу гапларни айтар эканман, бу билан Архимеднинг янги қонунини кашф қилдим деб даъво қилмайман. Кимлар буни эсидан чиқарган бўлса, эслатиб қўяман, эсида бўлганларни эса унга амал қилишга даъват қиламан, холос.

Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 1-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Одамларда ислоҳ қиламиз, одамларни тузатамиз деб маърузалар қилдик. Китоблар ёздик. Гапиравериб тилларимиз чарчади, ёзавериб қаламларимиз. Биз одамларни тузатамиз десак, одамларнинг бузилиши кўпайиб кетяпти. Фасоднинг доираси кенгайиб бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Худо манъ этган, ҳаром деб айтган иш бутун дунёга ёйилиб кетяпти. Жаннатнинг эшиги турганда, ўзларини дўзахнинг эшигига қараб уряпти одамлар. Кўкрак очиқлик, бош яланғочлик, беҳаёлик, сатри авратнинг йўқлиги аёлларнинг ичида бир шаҳардан иккинчи шаҳарга қараб чўзилиб кетяпти. Ҳатто бошидан оёғигача, бутун баданини ёпиб юрадиган, паранжилилари бор ислом давлати – Сурия давлатининг аёллари ҳам кўчага кўкраги очиқ ҳолатда, боши очиқ ҳолатда чиқиб кетяпти. Шунча гапириб, муваффақиятга эриша олмадик, нажот тополмадик ҳам. Муваффақиятга эришамиз деб, умид ҳам қилолмайман. Нимага, биласанми?

Қуръони каримнинг ота-оналар ўрганиб, фарзандларига ўргатиши лозим бўлган амрлар

Бақара сураси, 275-оят:

Қуръони каримнинг ота-оналар ўрганиб, фарзандларига ўргатиши лозим бўлган амрлар-davomi

Қуръони каримнинг ота-оналар ўрганиб, фарзандларига ўргатиши лозим бўлган амрлар-davomi

Ал-Исро сураси, 36-оят: «Ўзингга аниқ бўлмаган нарсага эргашма. Чунки қулоқ, кўз, дил - буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур» (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши қиёмат кунида жавоб беради). Ал-Исро сураси, 37-оят: «Ер юзида кибр-ҳаво билан юрмагин! Чунки сен ҳаргиз Ерни тешиб, унинг тубига кетолмайсан ва бўйи-бастда тоғларга етолмайсан». Ал-Исро сураси, 38-оят «Буларнннг барчаси (юқорида айтилганлар) Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳлардир».

Қуръони каримда фарзандларга ўргатиши лозим бўлган амрлар

Қуръони каримда фарзандларга ўргатиши лозим бўлган амрлар

قل للمؤمنين يغضوا من أبصارهم ويحفظوا فروجهم ذلك أزكى لهم إن الله خبير بما يصنعون {30} وقل للمؤمنات يغضضن من أبصارهن ويحفظن فروجهن...{31} Бу оятларнинг маъносини Абдуррохман бин Носир Ас-Саъдий рахимахуллох куйидагича тафсир килади: Яъни: Ножоиз килмишлар килишдан тўсиб колувчи Иймони бор мўминларни иршод килинг, уларга айтинг: авратларга, номахрам аёлларга, караганда фитналаниш хавфи бўладиган ёш ўсмирлар (яъни мўйлаби бироз корайиб хали соколи чикмаганлар)га, фитнага соладиган дунё зийнатига ва харомга олиб борадиган нарсаларга карашдан кўзларини пастга туширсинлар- сакласинлар.

Syndicate content