Skip to Content

Аёллар вазифаси

ҚИЗИНГИЗНИ НИМА БЕЗОВТА ҚИЛИШИ МУМКИН?

ҚИЗИНГИЗНИ НИМА БЕЗОВТА ҚИЛИШИ МУМКИН?

Аёллар ўзининг идроки билан дунёни разолатдан асрайди. Аёлсиз ҳаётнинг тонги нурсиз, оқшоми дилхун, кундузи эса ғамгин. Хуштабиат, вазмин, латофатли аёлларнинг фарзандлари  ҳамма ҳавас қилгудек одобли бўлишади. Оилада онанинг  табиати, характери бола тарбиясида катта рол ўйнайди. Онадаги фазилат, одат ва хислатлар кўпроқ қиз болада мужассамлашади. Улар табиатидаги монандлик, феълидаги ўхшашлик кишини ҳайратга солади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз ҳадисларида: “қизларни турмушга чиқариш тўғрисида оналари билан маслаҳатлашинглар” деб марҳамат қилганлар.

ЎРНИДА БЕРИЛГАН ТАНБЕҲ

ЎРНИДА БЕРИЛГАН ТАНБЕҲ

«Ўқиётган намозингиз ҳалолми?» Бу гап Мунисанинг миясидан кириб товонидан чиқди. Бир автобус одамнинг нигоҳи у билан чиптачига қадалди. Аёлнинг бошқа гаплари ҳам бир бўлди-ю, буниси бир бўлди. Энди Мунисанинг ҳам аччиғи чиқди.
– Нега намозимга осиласиз? Қўлингиздан келса сиз ҳам ўқинг! – деди.
– Намоз ўқиб туриб одамни алдашга уялмайсизми?
– Аҳволингиздан сиз уялинг!
– Нега мен уялишим керак? Ишласам, қонуний ишлаяпман, кимнинг қандайлигини Худо билади. Мен ҳеч кимни алдаётганим йўқ.

Гап савдогари

Гап савдогари

Одам яратилибдики, бахт излайди. Айтишларича, жаннат боғлари тўкинлигига ҳам қаноат қилмаган Одам, ўз бошига дард орттириб, Ҳаввонинг гапларига кирган‑у, маън қилинган дарахт мевасини тишлаган. Шу сабаб жаннат боғидан қувилган. Ва қийинчиликлар ичида яшашга маҳкум бўлган. Буни бошқача қилиб: “Олдингдан оққан сувни қадри йўқ”, ҳам дейдилар.
Маҳалла кўчасида гап олди‑соттисини авж олдираётган келинларга кўзим тушади. Мен ҳам улар сафига қўшиламан‑у, гап савдогарига айланаман. Гап бозори қизиб кетиб, “расти таги яширинган сирлар” аста‑секин савдога чиқа бошлайди.

Йўл бошида

Йўл бошида

У тирноқларини яхши кўрарди, авайларди, асрарди. Уларни чиройли қилиб ўстириб, бўяб юрар, хилма-хил шакллар билан безаш севимли машғулоти эди. Пардоз-андоз борасида ҳамма нарсага бирдек талабчанлик билан ёндошарди. Қўл, оёқ тирноқларини пардозлаш каби ишлар билан соатлаб машғул бўлар, бундан завқ оларди. Айниқса, томоша қилиш ҳаммасидан ҳам яхши эди. Жараённинг ўзи бир томон, натижа бир томон бўлиб, қизга сурур бахш этарди. Эсида, сабзи тўғраётиб битта тирноғини синдириб олгани, шу ишни унга қилдиришгани учун қизларга қаттиқ гапиргани...

ҚИЗАЛОҚНИ ҚУМСАДИ КЎНГИЛ.

ҚИЗАЛОҚНИ ҚУМСАДИ КЎНГИЛ.

Инсон Аллоҳ таолонинг маҳлуқотлари ичида энг шарафлиси, шу  билан бирга энг сирлиси. Уни гоҳ осмонлар қадар юксак к расан, гоҳо эса...
Инсонларнинг аксарияти умрининг қанчадир қисмини яшаб бўлган бир ортига боқадию, надомат уммонига ғарқ бўлади. Бошқаларининг эса қилган савобли аммаллари боис бир оз кўнгли таскин топади. Не сабаб бўлди бир куни мен ҳам ортимга,  ўтган умр йўлимга бир назар солдим. Унда бир қизалоқ ниманидир қаттиқ бағрига босганча одамлардан яширишга, уятдан қизарган юзларини барчадан олиб қочишга ҳаракат қиларди...

Фойдали маслаҳатлар

Фойдали маслаҳатлар

Муррабога ишлатиладиган мевани яхшилаб тозалаш ва ювиш, шунингдек, мураббо пишарадиган ва сақлайдиган идишларни поклаш қилиш катта аҳамиятга эга, акс ҳолда муррабо узоқ сақланмайди, ачиб ёки моғорлаб қолади.
Пиширилаётган мураббодаги меваниниг шаклини сақлаб қолиш ва қиёми тиниқ чиқиши учун меванинг яхши пишган ва заха бўлмаганларини танлаб олинг. Хом мева эзилиб кетади, заха ва қурт тушгани эса қиёмни бўтана қилиб бузиб қўяди.

ФАРМОНБИБИ НЕГА АРАЗЛАДИ?

ФАРМОНБИБИ НЕГА АРАЗЛАДИ?

«Қиз боланинг зориқиши — ёмон йўлга юриши», «Хўрозқанд чет элники деса, ялайман дейди». Беихтиёр юзимизда табассум уйғотадиган бу жумлалар шунчаки айтилмаган. Улар ҳаётнинг чиғириқларидан ўтган, инжиқликдек кўринса-да, аслида умри давомида ўз эътиқодларига, муқаддас билган тушунчаларига хиёнат қилмаган, фармонбардорлик асосида оила аталмиш қўрғоннинг тинчлиги, аъзоларининг бир бутунлигини таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган инсоннинг сўзлари.

Аёллар китоби

Ушбу китоб турли жабҳаларда аёлларга хос бўлган масалаларни ўз ичига қамраб олади.

Муслиманинг дин китоби -3

Муслиманинг дин китоби -3

БАЪЗИ МАҲРАМ СУҲБАТЛАР

Севгили қизим! Динимиз ҳукмларини яхши билиб олиш учун яна баъзи хос суҳбатларни ўтказамиз. Зеро, бунда ҳеч бир уят ё ёмонлик йўқ. Ҳазрати Оиша волидамизнинг олдиларига ҳам баъзи аёллар келишар, аёлларга доир саволлар билан мурожаат қилишар эди. Оиша онамиз: "Бу аёллар қандай ҳам яхши аёлларки, ҳаёлари уларни диний хусусда илм олмоқликдан тўсиб қўймаяпти" дея бу аёллардан мамнун бўлганликларини изҳор этганлар. Ҳа, қизим, илм ўрганишда уят йўқ. Муҳаққақ ўрганасан ва бошқаларга ўргатасан.

Севгили қизим. Никоҳ ўқилиб, шайтоний уйин-кулгу ва шайтоний ичимликлардан холи, шариатга мувофиқ базм ўтказилгач, бўлажак завж ва завжа гўшангага кирмасдан олдин икки ракаат намоз ўқийдилар.

АЁЛ ЭКАНИНГИЗ ЁДИНГИЗДАМИ?

Muslima.uz
«Бир кун туз ичган жойингга қирқ кун салом бер», деган нақлга амал қилиб талабалик давримда уйида истиқомат қилган онахон – Маҳфуза опаникига байрам баҳона ҳол сўрашга бордим. Эшикни бўйи чўзилиб, менга етай деган набиралари очди. Уйда шовқин-сурон, шўх кулги авжида эди. Маҳфуза опа эса дастурхон тўрида, умр йўлдошлари Жаҳонгир ака билан савлат тўкиб ўтирар, атрофида қизлари, набиралари парвона эди.
Мени кўриб хурсанд бўлиб кетишди. Қучоқлашиб, ҳол-аҳвол сўрашдик, у ёқ-бу ёқдан суҳбатлашдик. Кейин хонадон бекасининг қистовларига қарамай ортимга қайтдим.
Йўлда борарканман Маҳфуза опага жуда ҳавасим келди. Барча фарзанд¬лари шифокор, ўзидан тинчиган. Набиралари бағрида. Ҳамма ҳам шундай бахтни орзу қилади. Бунга осонгина эришдими у киши?

Syndicate content