Skip to Content

Аврат хусусидаги масалалар

Аёлнинг эркакларга нисбатан аврати

Саҳиҳ қарашга кўра, аёлнинг эркакка нисбатан аврати бутун вужудидир. Шофеъий ва Ҳанбалийларнинг қараши шундай. Ҳатто имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.) бу хусусда: “Аёлларнинг бутун вужуди аврат бўлганидек, тирноқлари ҳам авратдир”, деганлар[1] .

Аёлнинг аёлга нисбатан аврати

Аёлларнинг аёлларга нисбатан аврати эркакларнинг эркакларга нисбатан аврати кабидир, киндикдан тизза остига қадар. Шунга кўра, бир аёлга бошқа бир аёлнинг киндигидан тиззаси остигача бўлган аъзоларига қараш ҳаромдир. Бундан ташқари жойларга қараш мумкин.

Эркакнинг аёлга нисбатан аврати

Хоҳ маҳрам, хоҳ номаҳрам бўлсин, эркакнинг аёлга нисбатан аврати эркакка нисбатан бўлгани каби киндигидан тиззасининнг остига қадар. Фақат эр-хотиннинг орасида аврат жойлар йўқ.

Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 4-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Шаҳватлар касаллигининг дастлаб намоён бўлиши ҳижобни ташлашдан бошланади. Ўғил болалар билан қиз болаларнинг аралашуви замин бўлади. Ёш қизлар билан ёш йигитларга фаҳш ишлар сари йўл тайёрлаб беришдан илҳом олади.

Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Эй қизчам, 3-қисм (Ҳазрати Али Тантовий)

Лекин ана шу одамларнинг нафсидаги экилган дарахтларнинг томирини кўрсангиз, унинг уруғини дадаси эккан бўлиб чиқади. Ёшлигида олган тарбиясининг меваси бўлади. Куфр, иймон, солиҳ, фасод – булар ҳаммаси ўз уруғини бола бир ёшдан ўн ёшгача бўлган даврда унинг ақл деб аталмиш заминига ташлайди. Боланинг қалби аслида оппоқ бир қоғозга ўхшайди. Нима нарса нақшланган, чизилган бўлса, ўша қоғозда шундоққина қолиб кетаверади. Ундаги нақшларни чизадиган зот ота билан онадир. Ёинки ота билан онанинг бепарволиги туфайли кўчадаги бошқа одамлар чизиб қўяди.

Syndicate content