«Ўқиётган намозингиз ҳалолми?» Бу гап Мунисанинг миясидан кириб товонидан чиқди. Бир автобус одамнинг нигоҳи у билан чиптачига қадалди. Аёлнинг бошқа гаплари ҳам бир бўлди-ю, буниси бир бўлди. Энди Мунисанинг ҳам аччиғи чиқди.
– Нега намозимга осиласиз? Қўлингиздан келса сиз ҳам ўқинг! – деди.
– Намоз ўқиб туриб одамни алдашга уялмайсизми?
– Аҳволингиздан сиз уялинг!
– Нега мен уялишим керак? Ишласам, қонуний ишлаяпман, кимнинг қандайлигини Худо билади. Мен ҳеч кимни алдаётганим йўқ.


Хона дим. У секин ўрнидан турдида, эшикка яқинлашди. Хона деразалари очилмайдиган қилиб қоқиб ташланган, шу боис у эшикни қия очди. Тоза ҳаво юзларига урилди. Нафас оларкан, совуқ бўлиб кираётган ҳавонинг илиётганини ҳис қиларди. Кўчага қаради, шитир-шитир қила ёғаётган ёмғир унга болалагини эслатди. У бундай ҳавони ёмон кўрарди. Ҳаводаги илиқлик билан совуқлик гўё бир бири билан кураш тушишарди-ю, ким ғалаба қилишини ҳал қилишни истаётгандек туюларди. Ҳаёлларга берилиб кўнглини бузишни истамай эшик ёнидан узоқлашди. Атрофда сокинлик, болалар ухлаган, турмуш ўртоғи эса телевизор кўрарди.
Жума тонгида онажонимнинг: “Бугун муборак кун жума, вақтлироқ туриб ибодатингни хотирдам қилгин”, деган овозларидан уйғониб кетдим. Ўрнимдан турар эканман тушимни эслаб, унинг моҳиятини излаб яна ўрнимга ўтирдим: Катта тезлик билан машинани ҳайдаб кетаяпман. Олдимда икки йўл, бир-бирига туташган. Аммо у йўловчисини иккита манзилга элтади. Биринчиси қай манзилга олиб бориши тўғрисида аниқ тасаввурга эга эмасман, иккинчиси ўнг томонда, у олиб борадиган манзил тарафдан шундай нур тараладики, ҳайратда қолдим, тикилиб тикилиб унинг масжид эканлигини англадим. Ҳаёлимдан: “Қаёққа юрай?” деган фикр ўтди. Машинани қанчалик тез ҳайдамай бу ҳолат давом этаверарди. Шу онда онажоним мени уйғотдилар. Ғаройиб туш...