Ассалому алайкум, сайтимизнинг азиз ўқувчилари! Сиз билан тан саломатлиги, имон бутлигида яна дийдор кўришишдан бошимиз осмонда. Бу йил сайтимиз учун анча мураккаб йил бўлди. Баъзи бир маълум ва номаълум сабабларга кўра – сайтимиз узоқ муддат юртимизда фаолият юрита олмади. Бундан ташқари админларимиздан бирининг бошига оғир синовлар келди. Шунинг оқибатида, сиз азизлар билан кўнгилдагидек мулоқотда бўла олмадик. Лекин шунча қийинчилик ва синовларга қарамай, сайт фаолиятида давом этдик. Сайтимизнинг дизайни ўзгарди, янги қулайликлар киритилди.


