Психолог Антони Верготи ўзининг Дин психологияси номли китобида бола дин туйғуси билан туғилишини ёзган. Инсон фақат эт ва суякдан иборат моддий бир борлиқ эмас. Уни бошқа жонлилардан ажратиб турадиган руҳ ва туйғу олами бор. Инсон социал борлиқ. Имон, севиш, севилиш, қадр ва куч, кимгадур кераклигини ҳис қилиш каби хусусиятлар соҳиби. Бунга бир динга, оилага, ватанга боғлиқ билан шаклда эришиш мумкин. Ҳар бир жамият ўз қонунларига эга. Бу жамиятни ушлаб турган қонунларни ҳуқуқ деймиз. Ҳуқуқ бўлмаган жойда ғалаён ва ноҳақ куч бўлади. Ўғрилик, ҳақсизлик, зулм, инсон ўлдириш, қисқаси жонга, молга ва номусга тажаввузни таъқиқлаган ҳуқуқларни барча кўринишини динда топиш мумкин. Аллоҳнинг элчилари, ҳамма пайғамбарлар бу қоидаларни инсонларга билдириш ва жамият тартибини сақлаш учун юборилганлар. Ҳалол, ҳаром, савоб-гуноҳ тушунчаларини қўлламасдан, яъни динга мурожаат қилмасдан, болаларга одоб аҳлоқни ўргатиш амри маҳол.








