Skip to Content

Сиз буни биласизми?

Бир салом суҳбати

Кўчанинг бир тарафида чарчаган ҳолда бир нималарни ўйлаб кетар эканман, ёнимда кимдир:
- Ассаламу алайкум, устоз, деган овозидан ўзимга келдим.
Ёнимда ўқувчиларимдан бири турарди.
- Ваалайкум ассалам, Маҳмуд.

Асаб толалари

Узун йиллар мобайнида асаб толалари тикланмаслиги ҳақидаги эшитиб келдик. Қариялик дарвозасида турган инсонларда йилига 100 минг нейронлар нобуд бўлиши оқибатида ҳаётдаги турли воқеаларни унутиш ҳам шу сўзларга асосланган.

Уйқудаги ҳаракатлар ҳикмати

Уйқуда эканлар, (кўзлари очиқ бўлгани учун) сен уларни уйғоқ, деб ўйларсан. Биз уларни (баданларидан ерга тегиб турган томони чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турурмиз. Уларнинг итлари эса олди оёқларини остонага ёзиб ётур. Агар уларнинг устидан чиқиб колсанг (ва кўзлари очиқ ҳолда у ёндан-бу ёнга ағдарилиб ётганларини кўрсанг) уларнинг (аҳволидан) даҳшатга тушиб юз ўгириб қочган бўлур эдинг” (Каҳф сураси, 18 оят).

Бу оятда 7 насроний ўсмир йигитлар “ғор аҳли” ҳақида сўз боради. Улар золим ҳоким истибдодидан дину иймонларини сақлаб қолиш ғорда яшириниб, у ерда уч юз йил қолиб кетишади.

Қуритилган мевалардан гўзаллик совғаси

Muslima.uzҚуритилган мевалар таркибида юқори даражада фойдали моддалар бор. Шу сабабдан бирдан кўп истеъмол қилиш яхши эмас. Қуритилган анжир сочларни бақувватлаштиради. Муолажани бир ой давомида ҳар куни қилиш керак. Бунинг учун 2-3 дона анжирни майдалаб кесамиз ёки мясорубкада чиқарамиз. Эмалланган идишга бир стакан сут соламиз ва майдаланган анжирни соламиз. Яхшилаб аралаштирамиз ва паст оловга қўямиз. Аралашма паст оловда қайнаш даражасига етганда оловдан оламиз, совутамиз. Бу аралашмани сочларимизнинг аввал илдизига қолганини эса сочларимизга сурамиз. Бошимизга полиэтилен шапкача киямиз, устидан сочиқ ёки рўмол билан ўраймиз. Бир соатдан сўнг сочларимизни илиқ сув ва сочларимиз типига тўғри келадиган шампунь билан ювамиз.
Сочларни тўкилишига эса қуйидаги маска фойда беради: Бир ҳовуч магиз оламиз (сариқ магиз) эмалли идишга солиб, 0,5 литр қайноқ сув қўямиз. Идишимиз устини қопқоқ билан ёпиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатамиз. Сўнгра оловдан олиб 2 соат тиндирамиз. Магиз шишиб қолади.

СЕҲРЛИ СЎЗ


Экран ортидаги киши ёнида тизилиб ўтирган болаларга пайғамбарлари, динлари, китоблари ҳақида ҳикоя айтиб берарди. Болаларнинг кўзларидан уларга бу ҳикоялар қизиқ эканини билиш қийин эмасди. Зайнаб бу ҳолатни кузатар экан, ўйланиб қолди:
“Нега мен ҳам шундай тарзда ўз болаларимга динимни ўргатмайман? Наҳотки мен уларни ўз динларини билиб ўсишларини истамасам? Мен қандай она бўлдимки, ҳатто мана шулар каби ҳам бўлолмасам. Ахир бу тўғрику, боланинг ҳаётий қарашлари унинг ёшлигидан сингдириб тушунтириб бориш керак. Менчи мен, мана шу экранга тикилишга вақт топдиму, аммо болаларимга динимни ўргатишга вақт топа олмадимми?”.
Инсон ҳаёлларининг бир хислати бор, у “кўнгли оғрийди” деган нарсани билмайди.

ҲОФИЗ ТАЛАБА

Бир талаба ҳофизи Қуръон бўлишни орзу этибди. У тонгга қадар Қуръон ҳатм қилар, намоз ўқир, тонг отгач эса домласи олдига чиқарди. Ўйқусиз тунлар сабаб ранг-рўйи сарғая бошлади. Дoмласи муршид даражасидаги бир устозлардан эди. Талабасининг бу ҳолатига нима сабаблигини бошқа талабалардан сўради.
Улар: “Устоз, бу талабангиз субҳга қадар Қуръон ҳатм этади ва табиийки ухламайди”, дедилар.
Талабасининг Қуръоннинг ҳақиқий ҳофизи бўлишини истаган устоз уни ҳузурига чорлади:
- Қуръон ўқишни ўз қоидалари бор. Бугундан эътиборан Қуръон ўқиётганингда мени қаршингда тасаввур қил, деди. Талаба кетди ва у кеча Қуръон ўқиб, тонгда устози ҳузурига келганда:
- Устоз, бу кеча Қуръони каримнинг фақат ярмигача ўқий олдим», деди. Устоз:

"Рамазон" сўзининг маъноси


«Рамазон» сўзи беш ҳарфдан иборат. Унинг ҳар бир ҳарфига уламоларимиз қуйидагича маъно берганлар.
«Ро»-«раҳмат»
«мим» -«мағфират»
«зод»-«зимонун лил жаннат» (жаннатга кириш учун кафолат
«алиф»-«аманун минаннар» (дўзахдан омонлик)
«нун»-«нурун миналлоҳ» (Аллоҳ томонидан нур)
маъноларини англатади.
Буни Имом Термизий ривоят қилган ҳадисдаги «Рамазоннинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан қутилиш кунларидир» дейилган сўзлар ҳам қувватлайди.

"ҲАЖ" СЎЗИНИНГ МАЪНОСИНИ БИЛАСИЗМИ?

«Ҳаж»сўзининг луғавий маъноси қасд қилиш демакдир.
Шаръий истилоҳда эса махсус амалларни маълум бир жойда, муайян бир вақтда адо этишни қасд қилишдир.
Изоҳ: маълум жой Каъба ва Арафотдир, муайян вақт эса ҳаж мавсумидир.

Барҳаёт суннатлар

 Бугун биз 15 аср аввал Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг табобат борасида айтиб ўтган тавсиялари ҳақида ҳикоя қиламиз. Шифокорларнинг тадқиқ қилишларича, табобат жуда ҳам ривожланганига қарамай, бу тавсиялар табобат китобининг олтин зарварақларига муҳрланган. Бу тавсияларни берган инсон – Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламга тасанно айтиш мумкин. Ҳижратгача Мадинадаги одамларнинг кўпчилиги безгак касаллиги билан оғришгани ҳақида маълумотлар бор. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг шаҳар атрофида 30000 хурмо дарахтини экишга бошчилик қилганлар. (Хурмо дарахти намликни камайтириб ботқоқликларнинг қуришига сабаб бўлади).

Syndicate content