Свитер ва болеро моделлари

Болеро

Хўш, Бисмиллаҳ, дея бошладик унда. Бу бир Болеро, тўқилиши жуда ҳам осон. Аввалги дарсимизда ўтган ўнг, терс, хомаки ва бириктириш усуллари керак бўлади, холос.

Таъриф:
8 ёшли қизим учун 150 илмак (петля) олдим. Буни резинка услубида тўқиймиз. Яъни 2 ўнг, 2 чап.
Узунлиги 16 см бўлгунга қадар тўқилади. Сўнгра узор тушириш бўлимига ўтамиз. Ўтиш асносида илмакларимизни 150 тадан 75 (қоқ ярми) илмакка туширамиз.
Буни бир схема орқали кўрсатишга ҳаракат қиламан.