1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Қуръоний нозик эътибор

 

 

 

 

Ислом душманлари шариатдаги уруш ва танбеҳ билан тарбиялаш воситасини  динни ёмонлаш учун ўзларига асосий қурол қилиб олган. Бу босқичга етиб келишдан олдин Қуръоний теран эътибор ҳақида суҳбатлашамиз. Қуръон назарларимизни ўзининг ягона, боқий шариатига қаратади. Аввалги оятдаги ворид бўлганидек:

 «Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани» (Нисо сураси, 34)

Аллоҳ таоло эркакларни аёллардан устун қилди, дейилса қисқароқ ва мўъжазроқ бўлар эди. Нега оят бундай шаклда, узайиб ворид бўлди? Балоғат, тоза сўзлашиш мўъжазликда дейишган­ку? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, аёлни эркакдан яратган бўлиб, улар аслида бир танлиги, худдики бир танада жойлашган иккита руҳлигига эътиборни қаратди. Шунинг учун уларнинг бири иккинчисига худди ўз тана аъзолари бир-бирига боғлиқ бўлганидек, бир-бирига ҳарис бўлиши керак. Эркак ва аёл тана аъзолари каби бири бош бўлса, бошқаси юрак бўлади. Ҳеч бир аъзо бошқа аъзодан ўзини юқори тутмай, уларнинг ҳар бири ҳаётда ўз вазифасини бажаради. Одам жисмида қулоқ, кўз, юрак, қўл ва ундан бошқа аъзолар бор. Қулоқ кўзсиз, қўл оёқсиз яшай олмайди. Шу сабабли қалб меъдадан, бош эса қўлдан афзалроқ эмас, чунки уларнинг ҳаммаси ўз вазифасини интизом билан бажариб, бири иккинчисисиз туролмайди. Мана шу нозик чегара хусусида Аллоҳ таоло шундай дейди:

 «Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани» (Нисо сураси, 34)