1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Дил бузар

Ҳозир сиз ўқиётган сатрлар мақоланинг учинчи варианти. Мен ҳозир гапирмоқчи бўлган масала шу қадар мураккаб эканлигидан, аввалги икки вариантида нимадир камдек туюлаверди менга ва ҳар сафар қайтадан ёзишга мажбур бўлдим. Аминманки, агар мақолани ҳозир яна ўқисам, яна ўзгартиришлар киритган бўлардим - чунки «у нарса қолиб кетибди, бу нарса қолиб кетибди» деб фикрим ўзгариши аниқ.

«Нима, аёллар одам эмасми?»

Бир ҳамкасб акамиз билан озгина баҳслашиб олдик. У киши асарларида аёлнинг дафн маросимини тасвирлабдилар. Майит дафн этиб бўлингач, бир одам «Фалончихон қандай одам эди?» деб сўрайди. Тўпланганлар «Яхши эди, Худо раҳмат қилсин», дейишади. Камина «аёллар дафн этилганда бундай сўралмайди, «Фалончи қандай одам эди?» — деб фақат эркаклар сўралади, деб эдим, акамиз «Нима, аёллар одам эмасми?» — деб ранжидилар.
Аслида бу сўрашнинг, жавобнинг марҳум учун фойда-зиёни йўқ. Сўровга биноан «яхши одам эди», десак, гўё биз Яратганнинг олдида гувоҳликка ўтган бўламиз. Қабрга қўйилган одам ҳаётда ярамасларнинг ярамаси ҳисобланган бўлса-да, дафн маросимида биров овоз чиқариб: «ёмон эди, энди жазосини олсин», демайди. Сўровга берилувчи жавоб марҳум ёки марҳума яқинларининг кўнглига малҳам бўлиш учун керак. Яна одамларнинг «мен ҳам келганимда сўралади, биродарларим нима деб жавоб қилишар экан?» — деб ўйлашлари учун лозим. Аллоҳ бу дунёдаги умрини яшаб, ҳузурига келувчи бандасининг яхши-ёмон эканини гувоҳларсиз ҳам амалига қараб билади.
Гарчи жаноза намозида ўзига хос илтижолар қилсак ҳам, яъни «Ё Раб, ўлганларимизни иймонлари билан қабул этгин, бу майит эса раҳматингга муҳтож... Башарти гуноҳлари бўлса, ўзинг кечир», деб муножот қилсак-да, бу дуоларнинг қабул қилиниши ё ижобат бўлмаслигини Аллоҳнинг ўзигина билади.
Энди эркак-аёл масаласига келсак, мусулмонларда майитни қабристонга эркаклар олиб борадилар. Эркак майитни яхши билувчилар кўп бўлади. Аёл майитнинг қандайлигини бегона эркаклар қаердан билишсин? Дуруст, аёллар ҳозир эркаклар орасида ишлайдилар, юрадилар. Бироқ, шунда ҳам бегона эркак аёл турмушини яхши билади, дея олмаймиз.
1976 йили Абдулла Авлонийнинг фарзандлари даврасида бўлганимизда ўғиллари Кенжа ака оналарини мадҳ эта туриб, шоирнинг шогирдларидан «Аямиз ҳам ғазал ёзар эдилар, билармидингиз?» — деб сўрадилар. У киши ғоят ҳилм ва лутф билан: «Раҳматли онангизнинг ажойиб пазанда эканликларини билардим», деб жавоб қайтардилар. Жавобдаги мантиққа қойил қолмоқ керак. У киши устозни йўқлаб келганларида, уй бекаси ёнларида ўтирмаган, устоз эса табиийки, «хотиним ғазал ёзади», деб мақтанмаган. Аёл ўз вазифасини бажариб, таом пишириб меҳмонхонага киритган. Бу масаладаги баҳсга «Эрдан — эл, хотиндан — эр рози бўлмоғи керак», деб якун ясасак тўғрироқ бўлар.

Тоҳир Малик

Уйланмак вақти

Уйланмак вақти умумий сувратда эрларга йигирма бешдан ўттиз бешгача, қизларга ўн тўққиздан йигирма беш ёшгачадир. Ўн уч, ўн беш ёшлардаги қизларни куёвга бермак сиҳатга катта зарарли бўлиб, тириклик учун хатарлар келтирадир. Чунки керагинча ўсиб етмаган бир гавда уйланув ҳолларига тура олмаганликдан кўп ва мушкул касалликларга гирифтор бўлувига сабаб бўладир. Вақтсиз эрга тегув сабабидан сўлур, сарғаюр. Бундан бошқа бу ёшдаги қизлар куёвга борувнинг қадрини билиб етмаганликларидан тириклик қилмак йўллари бузиладир. Эрлар мактабларда ўқиб тириклик қилувлари учун ҳаракатда бўлганларидан уларнинг ёш уйланувларига маслаҳат кўрилмас.
Қандай уйланмак керак? Бир уйланажак эр олажак қизини тарбия қила олурлик, қиз-да боражак эрини бахтли эта олурлик бўлмоғи шартдир. Бойлигига қизиқиб, керак ёш жиҳатдан ва керак бошқа ҳолат жиҳатидан мувофиқ бўлмаганлар ила уйланмак сабабидан жуда катта зарарлар келиб чиқадир. Туғилган болалар ҳам заифу ҳолсиз бўлурлар. Бойлигига қизиқиб олтмиш ёшдаги эрга йигирма ёшдаги қиз берилса, ул қиз бахтли бўлмайдир. Эр ила хотун бир-бирининг теги бўлуви керак. Эр қиздан жуда кўп бўлса, ўн ёш ортиқ бўлмоғи лозим. Бўлмаса, ота тенги кишиларга тегмак оила орасида кутила турган саодатни ҳосил қила олмас.

Фахрул Банот
“Оила сабоқлари”

Яна олифталик ҳақида

Баъзи хонимлар бордирки, юзларини упа деган нарса бирла оқартирар, турли бўёқлар бирла қошларини, лабларини бўяйдилар. Сочларининг табиий туслари устига ҳамма олиқталикни мода бўлсин дея турли бўёқлар ила бўямоқ табиийликдан ташқари бўлгани учун жуда кулгулидир. Юзларини упа ила безамакчи бўлуб териларини бузган ва нимадан ясалгани маълум бўлмаган бир тоқим зарарли сувлар бирла юзларининг гўзал тусини ўзгартган хонимларга қайғуришдан одам ўзини тута олмас. Чунки бундайларнинг юзлари ҳам жуда тез бузиладилар, тиришадир ҳамда аввалги гўзалликлар йўқоладилар. Упа, сурма ва шунга ўхшаган нарсалар хонумларни зийнатлаш ўрнига ўрнига ифлос қиладилар. Гўзалликларнинг энг гўзали содда, табиий гўзалликдир.
Чуқур ўйлаб кўрганда бир қизнинг, бир хотуннинг яхшилиги, гўзаллиги ахлоқидадир. Юзда бўлган гўзалликлар битажак нарсалардир. ғошларнинг, сочларнинг ва юзнинг бўёқлар бирла табиий ҳолини бузганларнинг муддатдан олдин қартайиб, бузилажаклари аниқ маълум бўлган бир ишдир. Мўрчадан чиққандан сўнг юзга энг яхши пудрадан бироз суртмак яхшидир. Шундан бошқа нарсаларнинг ҳеч бири керак эмасдир. Бемаъни, кераксиз ва маъқул бўлмаган одатларга эргашиб, гўзал юзларини сирғанчиққа айлантирмак, гўзал бўламан, чиройли кўринаман деб келишмага, хунук бўлмак на ақлга, на олифталикка тўғри келмайдир. Хонимлар узун зийнату олифтачилик иффату табиийликдан ташқарига чиқмаслик даражада бўлуви маслаҳат кўриладир.

Фахрул Банот Сибғатуллоҳ қизи
“Оила сабоқлари”

Тўйларда ширинлик сочиш

Тўйда ёки бирор хурсандчилик пайтларида ширинлик сочилганда, баъзилар сочилган нарсани олишнинг зарари йўқ деса, баъзилар жоиз эмас, дейишади. Баъзилар эса тўйда бўлса, жоиз, бошқа пайтда сочилса, жоиз эмас, дейишган.
Ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деганлар бу ишни мубоҳ билишган. Ҳасан ва Икрима р.а.лар тўйда ширинлик териб олишнинг зарари йўқ, деб ҳисоблар эдилар. Имом Шаъбий айтадилар: «Эгаси чин қалбдан сочмаган нарсани олиш макруҳдир . Аммо қалбдан қилган бўлса, зарари йўқ».
Тўйда жоиз, уламоларга сочилгани макруҳ, деганлар қуйидаги ривоятни далил қилиб келтирадилар: «Расулуллоҳ с.а.в. бир ансорий йигитнинг тўйида иштирок этдилар. Жориялар товоқларда қанд ва ёнғоқ келтирди, аммо ундан ҳеч ким олмади. Расулуллоҳ с.а.в.: «Талашиб-тортишиб олмайсизларми?!» — дедилар. Улар: «Қайтарар эдингиз-ку?!» — дейишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «У тўйдан бошқа пайтда эди, аммо тўйда зарари йўқ», дедилар.
Биз тўйда қанд сочиш мумкин бўлган ҳадисга амал қиламиз, агар тўйда, зиёфатда бўлса ёки бир киши қурбонлик қилиб, гўштини одамларга тарқатса ёхуд бир кишининг сафардан қайтиши муносабати билан бирор нарса сочилса, уни олишнинг зарари йўқ.

«Ислом маърифати» китобидан

Русийзабон ҳамкасбимнинг айтганлари

Мактабда ишлаган вақтимда жамоамизда Татъяна исмли русийзабон ўқитувчи аёл бор эди. Ўзи Сурхондарёда туғилиб, вояга етган, кейинчалик Россияда ўқиган ва бир рус йигитига турмушга чиқиб, ўша ёқда ўн йилча яшаган. Тақдирнинг тақозоси билан яна ўз қишлоғига келиб, мактабда рус тилидан дарс бера бошлади. Отаси ўзбек, онаси рус миллатига мансуб бўлган Татъяна ёшлигидан рус мактабида ўқиган, оила тили ҳам қандайдир сабабларга кўра рус тили эди. Атрофдаги қўни қўшнилари турли миллат вакиллари бўлгани учунми, ҳар ҳолда у кўпроқ русча тарбия олган экан. Ўзбек тилини жуда кам тушунар эди. татъянанинг эри Олегни ҳам бир неча марта мактабда, кўча-кўйда кўрганман, гаплашганман. Оддий ишбилармон рус йигити, касби врач. Табиийки, русча фикрлайди, русча тарбия олган.
Ҳамма мактабда ҳам ўқитувчилар дарсдан бўш вақтларида баъзан баъзан ҳар хил мавзуларда суҳбат қуриб туришлари табиий ҳол. Бир гал оила мавзусида суҳбат кетганда Татъяна қизиқ гапни айтиб қолди. Гапнинг қисқача  мазмуни мана бундай эди: «Мен Олегнинг бир одатини ёқтирмайман. Ҳатто, неча марталаб шу масала устида жанжаллашиб ҳам қолдик. Нимагаки, уйимизда эркак киши меҳмон бўлиб турган баъзи вақтларда Олег қаерларгадир чиқиб кетиб қоларди, меҳмон билан менинг ўзим қолиб кетардим. У эса анча вақтдан кейин кириб келарди. Хайриятки, бирорта ҳам меҳмон менга ёмон қарамаган».
Татъяна ва у билан боғлиқ гапларни мисол қилиб келтиришимдан асосий мақсад мана шу гапни — эр кишининг ўз яқин аёлларини эҳтиётлаши ҳақидаги гапни айтиш эди. Яъни Татъяна ЎЗБЕК тупроғида туғилиб вояга етгани учун ҳам ана шундай ўзбекона фикрлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Балки агар Россияда туғилиб катта бўлганда бегона эркак билан ўтиришдан ҳеч ҳам тортинмаган бўлармиди? Балки Олег ҳам ЎЗБЕК тупроғида туғилиб ўсганда ўз хотинини бегона эркак билан ташлаб кетиш одатига эга бўлмаслиги мумкин эди? Бу, албатта, бир эҳтимол. Бу ерда зинҳор бир миллат бошқа миллатдан устун ёки кам қўйилаётгани йўқ, фақат ҳақли равишда ВАТАН тупроғининг улуғлиги ва маънавий  камолотга эришган аждодлар фахри зикр этилмоқда. Айтишга арзигулик гап, шундай эмасми?! Шу тупроқда яшаш бахти насиб этганига шукроналар бўлсин! Унинг қадрига етмаслик ҳақиқий маънодаги УВОЛ саналади.

Бахтиёр МУҲАММАДАМИН

Ҳозир сайтимизда 274 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ