1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Иффатли бўлайлик

Исро сурасининг 32-ояти мазмуни бундай: "Зинога яқинлашманг! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир".

Давоми...

Эрнинг ҳақлари

Аёл ўз умр йўлдоши билан яхши муомалада бўлиб, уни эҳтиром қилсин, яхши сўзлару хуш одоби ва рафтори билан унинг қалбини қўлга олсин. Ҳадиси шарифда: «Аёлларнинг жиҳоди ўз эри билан яхши муомалада муошарат (тирикчилик,) қилишидир», дейилган.

Давоми...

Никоҳда тенглик масаласи (Куфувват)

Никоҳ ҳақида сўз борар экан, албатта, айтишимиз керак бўлган томони бу икки ёшнинг бир-бирига мослиги ва баъзи сифатлардаги тенглиги масаласи ҳисобланади. Тенглик никоҳнинг энг зарурий масаласидир. Тенглик ҳақида гапирганимизда уч асосий масалага эътибор қаратамиз.

Давоми...

Муҳаррамот - никоҳланиш ҳаром бўлган аёллар

Динимиз биз мусулмон эркакларга бир неча аёлларга уйланишимизни, улардан баъзиларига абадий уйланишимизни, баъзиларига вақтинча уйланишимизни ҳаром қилган.

Давоми...

Куёв тарафга совчи бўлиш

Қизни сўраб борилгани каби ўғли бор хонадонларга ҳам сўраб бориш мумкинми? Ислом тарихида бунинг мисоли бор. Ҳазрати Умарнинг қизи Ҳазрати Ҳафсанинг эри вафот этгач Ҳазрати Абу Бакрга таклиф қилдилар. Бу мавзу кўтарилганда кўпчилик томонидан мисол қилиб Ҳазрати Хадича онамиз ҳам кўрсатилади. Ҳазрати Хадичанинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга турмуш қуриш таклифи бўлгани айтилади, лекин бу тўлиқ маълумот эмас. Хадича онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан турмуш қуришни хоҳлагани тўғри. Лекин бу ишнинг йўлини ҳам кўрсатган. Бу ниятини яқин ўртоғи Нафиса исмли аёлга айтади. Нафиса онамиз эса бу никоҳга сабаб бўладилар.

Давоми...