1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Саҳарлик ва ифторлик

Савол: Саҳарлик қилиш қандай амал?
Жавоб: Саҳарлик қилиш мустаҳаб амалдир. Саҳарлик қила олмаган киши субҳи содикдан то куёш ботгунича ҳеч нарса еб-ичмасдан рўза тутса ҳам рўзаси дуруст бўлаверади. Рамазон рўзаси бўлсин ёки нафл рўза, барибир.
«Саҳарлик қилиш мустахабдир» («Фатавои Ҳиндия»).

Савол: Билмаган ҳолда субҳи содикдан кейин таомланса, рўзаси дуруст бўлаверадими?
Жавоб: Йўқ, рўзаси рўза бўлмайди.
«У (рўза) субҳи содиқдан то қуёш ботгунча Аллоҳ таолога қурбат - якинлик ҳосил қилиш ниятида еб-ичиш ва жимоъни тарк қилишдир» («Фатавои Ҳиндия»).
«Ҳали субҳи содиқ кирмади, деган ўйда сахарлик қилса-ю, субхи содиқ кириб бўлган бўлса ёки қуёш ботиб бўлди, деган хаёлда ифторлик қилиб юборса-ю, қуёш ҳали ботмаган бўлса, бу инсон зиммасига ўша кун рўзасининг қазоси лозим бўлади. Каффороти эмас» («Бадоиъус санойиъ»).
Савол: Саҳарликнинг охирги вақти қачон?
Жавоб: Субҳи содиқ кириши билан сахарлик вақти тугаб, рўза вақти бошланади. Иккисининг ўртасини ажратиб турадиган учинчи бир вақт йўқ. Саҳарлик ўз вақтида бўлгани афзал. Лекин субҳи содиқ кирган-кирмагани борасида иккиланадиган даражада кечиктириш макруҳ саналади» («Фатавои Ҳиндия»).
«Саҳарликни шакка тушадиган вақтга қадар кечиктириш тахримий макрух, саналади» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Халқ орасида тарқалган «оқ ип билан қора ип ажрамагунча», «кесак отса, кўринмагунча саҳарлик қилса бўлади» деган гаплар тўғрими?
Жавоб: Ояти каримада саҳарлик борасида келган «оқ ип билан қора ип» жумласидан одамлар ўйлаганларидек, ҳақиқий оқ ва қора иплар эмас, балки кун билан тун ирода қилингандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида бир саҳобий ҳам шундай ўйлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги оқ ва қора ипдан мурод ҳақиқий оқ ва қора ип эмас, балки кун билан тун эканлигини айтганлар.
Отилган кесакнинг кўриниш-кўринмаслиги эса ойнинг ёруғ ёки қоронғилигига боғликдир. Лекин ҳозирги кундагидек, барча жойда электр чироқлар, соатлар мавжуд замонда субҳи содиқнинг кирган-кирмаганлигини бу каби йўл билан аниқлаш тўғри натижа бермайди.
Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳуданривоят қилинади:
«Токи фажрда сизга оқ ип қора ипдан ажрагунча...» ояти нозил бўлганида Адий ибн Ҳотим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен ёстиғим остига бири оқ, бири қора - икки ипни қўйганман, кечани кундуздан ажратиш учун», деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Естиғинг жуда кенг экан-ку? У кечанинг қоронғилиги билан кундузнинг ёруғлигидир», дедилар» (Муслим ривоят қилган).
Савол: Ифторликнинг суннат бўлган дуолари қайси?
Жавоб: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик қилиш вақтида «Аллоҳумма лака сумнаа ва ала ризқика афторнаа фатақоббал миннаа. Иннака антас Самиъул Аълийм» (Аллоҳим, Сен учун рўза тутдик, берган ризқингдан ифторлик қилдик, бизлардан қабул айла. Албатта, Сен Эшитувчи ва Билувчи Зотсан), дер эдилар» («Сунани Доракутний»).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифторлик вақтида: «Заҳабаз зомау вабталлатил урууқу ва сабатал ажру иншааллоҳ» (Чанқоқ кетди, томирлар намланди, иншааллоҳ, савоб ҳосил бўлди), дер эдилар» («Шуъабул иймон Байуақий»),
Савол: Нималар билан ифторлик қилиш суннат?
Жавоб: «Пишган хурмо, хурмонинг қоқиси, улар бўлмаса, бирорта ширинлик, у ҳам бўлмаса, оддий сув билан ифторлик қилиш суннат ҳисобланади. Хурмо бўлатуриб, бошқа нарсалар билан оғиз очиш суннатга хилофдир. Ширинлик билан сув турганда сувдан олдин ширинлик истеъмол қилинади» («Умдатул фиқҳ»).
Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз оғиз очса, хурмо билан очсин. Агар топа олмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир», дедилар» (Табароний ривоят қилган).
Савол: Масжидда ифторлик қилса бўладими?
Жавоб: Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макрувдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсанинг риоясини қилиш керак.

1. Киришдан олдин Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳнинг «Масжидга бироз муддат эътикоф ниятида кириш ҳам эътикоф ўрнига ўтади», деган сўзларига биноан «Масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим», деб ният қилиши. Зеро, эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар (масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар, ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);

2. Масжидни покиза сақлаш;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорининг «Мирқотул Мафотиҳ» китобидан «Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир», деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш жоизлигига далил қилиб келтирганлар.
Савол: Аввал ифторлик қилинадими ёки шом ўқиладими?
Жавоб: Оғиз очиб бўлгач, шом намози ўқилади. Сўнгра таом ейишга ўтирилади. Шундай қилинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ифторга шошилиш ва шомни кечиктирмаслик ҳақидаги ҳадисларига амал қилинган бўлади.
Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен ва Масруқ Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳузурига кирдик. Масруқ у зотга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан яхшиликка интилувчи икки киши бор, бири шомни ҳам, ифторни ҳам тез қилади, бошқаси шомни ҳам, ифторни ҳам кечиктиради», деди.
Сўнг Оиша розияллоҳу анҳо: «Шом билан ифторни тез қиладиган ким?» деб сўради. У: «Абдуллоҳ», деб жавоб берди. Шунда у зот: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам шундай қилар эдилар», деди (Саҳиҳи Муслим).
Савол: Саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш вақтлар эътибори биланми ёки қуёш ҳаракати эътибори биланми?
Жавоб: «Саҳарлик ва ифторликни тайин қилиш субҳи содиқнинг кирган-кирмаганлиги ва қуёшнинг ботган-ботмаганлигига боғлиқдир. Масалан: бир киши субҳи содиқ киришидан бир соат олдин сахарликни самолётда қиламан, деган ниятда осмонга кўтарилса ва у ерда субҳи содиқнинг кирганига гувоҳ бўлса, сахарлик килмасдан рўза тутиши керак. Агар самолётда учар чоғида субҳи содиқ кирганини кўриб, сахарлик қилишдан тўхтаган бўлса-ю, ерга қўнгач, хали субҳи содиқ кирмагани маълум бўлса, яна еб-ичиши мумкин бўлади.
Бир киши ифторликка оз вақт қолганда осмонга кўтарилса ва ҳали қуёш богмаганига гувох бўлса, то қуёш ботмагунча, ифторлик қила олмайди. Агар оғиз очганидан кейин осмонга кўтарилганида яна қуёшни кўрса, рўзаси дурусг бўлган бўлади ва қуёш ботгунича емай-ичмай туради» («Апке масаил ўвр унка ҳал»),
Савол: Бир шаҳарда бўла туриб, баландда турган киши билан пастда турган кишининг рўзасини очиш вақтида фарқ бўладими?
Жавоб: Рўзани очиш-очмаслик қуёшнинг ботган-ботмаганлигига боғликдир. Тақвимларда ёзилган вақтлар фақатгина пастдаги кишилар учундир. Шунинг учун баланд уйда яшовчилар ёки минора, тоғ каби баланд жойда турганлар пастдаги кишилар билан бир хил вақтда оғиз очмайдилар. Балки турган жойларида қуёш ботганига гувоҳ бўлсаларгина, оғиз очадилар. Самолётда кетаётганлар ҳам вақт эътиборидан эмас, балки қуёш ботганига қараб оғиз очадилар.
«Искандария минораси каби баланд жойда турувчи киши қуёш ботганини кўрмасдан ифторлик қилмайди. Гарчи шаҳар аҳлига ундан олдин қуёш ботганлиги учун ифторлик қилиш жоиз бўлган бўлса ҳам. Бомдод намозини ўқиш ва саҳарлик қилишда субҳи содиқ киришидаги эътибор хам шунингдекдир» («Раддул мухтор»).
Савол: Халқ орасида «Олов теккан нарса билан оғиз очиб бўлмайди», деган фикрлар бор. Аслида қандай?
Жавоб: Бу нотўғри фикр.
Савол: Баъзилар «Қуёш ботди» деса, бошқалар «Ботмади», деса. «Қуёш ботди» деган сўзни инобатга олиб, рўзасини очиб юборган рўзадор ҳали қуёш ботмаганини билиб қолса, каффорот лозим бўладими?
Жавоб: Зиммасига қазо лозим бўлади, каффорот эмас.
«Икки киши «Қуёш ботди», деб гувоҳлик берса, бошқа икки киши «Ботмади» деса, сўнгра қуёш ботмагани маълум бўлса, иттифоқий равишда у рўзадорга қазо лозим бўлади, каффорот эмас» («Фатавои Ҳиндия»).
Савол: Жунуб бўлган ҳолда уйғонган киши саҳарлик вакти тугай деб қолган бўлса, биринчи саҳарлик қилади-ми ёки ғусл қиладими?
Жавоб: Саҳарлик вақти оз қолган бўлса, оғиз-бур-нини яхшилаб чайиб, сўнг саҳарлик қилади. Субҳи со-диқ кирганидан кейин ғусл қилаверади. Жунуб ҳолатда рўзани бошлаш рўзадорликка путур етказмайди.

Пошшохон Эшонхон қизининг
«Аёл – мўътабар зот» Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар китобидан