1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Таҳрим ҳодисаси

Кунларнинг бирида Ҳазрати Зайнаб бинти Жаҳш (р.а.) волидамизга ҳадя сифатида бир идишда асал олиб келинган эди. Ҳазрати Зайнаб ҳам ҳар келганида Пайғамбаримизга асалдан шарбат қилиб берардилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳазрати Зайнабнинг хонасида кўп қолишидан таъсирланган Ҳазрати Ойша онамизнинг рашки келди. Тарафдорлари бўлган қолган аёлларни тўплаб, шу таълимотни бердилар: «Расулуллоҳ қай биримизнинг олдимизга келсалар, шуни сўраймиз: «Ё Расулуллоҳ сиз мағофир(Мағофир ўзидан ёмон ҳид таратадиган дарахтнинг исми.) едингизми, сиздан мағофирнинг ҳиди келяпти!» деймиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ», дейди. Бизҳам унда: «Буҳид ниманингҳиди», деймиз. У зот бизга: «Менга Зайнаб асал шарбати ичирди», деб айтади. Шунда биз ҳам: «Демак ўша асалнинг ариси урфут дарахтидан асал тўплаган, деб айтамиз».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кун Ҳафса онамизнинг хонасига кираётиб «Ё Расулуллоҳ, сиз мағофир едингизми?» деган саволга тутилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Йўқ» дедилар. Ҳазрати Ҳафса: «Унда бу ҳид нима?» деб сўради. Зайнаб бинти Жаҳшнинг уйида асал шарбати ичган эдим, деб жавоб бердилар. Ҳазрати Ҳафса: «Унда ўша асал урфут дарахтидан тўпланган асал» деди. Буни эшитгач, Пайғамбаримиз: «Қайтиб у асалдан ичмайман!» деб қасам ичди. Сўнгра: «Мана қасам ичдим. Буни асло Ойшага ёки бошқа бировга айта кўрмагин» дедилар. Бу воқеа сабаб Таҳрим сурасининг 1-ояти нозил бўлди: «Эй набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан! Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳмлидир».
Таҳрим (ҳаром) масаласи тушунтирилар экан, яна бир мавзу зикр қилинади. Баъзи заиф ривоятларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳафса волидамизга Марям онамизга алоқали бир сирни айтади. Унга кўра, ўзидан кейин кимни халифа бўлишига оид бир маълумот эди. Фикримизча, у сир эди ва оналаримиз у сирни баён қилмаганликларининг сабаби нимада эканини билмаймиз. Фақат тахмин қилишимиз мумкин. Ҳазрати Ойша онамиз нима қилиб бўлса ҳам у сирни Ҳафса онамиздан ўрганади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масаладан воқиф бўлгач, Таҳрим сурасининг 4-ояти нозил бўлди: «Агар икковингиз Аллоҳга тавба қилсангиз, батаҳқиқ қалбларингиз ҳаққа мойил бўлур. Агар унга қарши чиқсангиз, бас, албатта, Аллоҳ унинг ёрдамчисидир ва Жаброил ҳам, солиҳ мўминлар ҳам. Ундан сўнг фаришталар унга суянчиқдир».
Бу оятларни эшитган оналаримиз ўзларини қандай ҳис қилганликларини тасаввур қила оламизми? Оналаримиз шу оятлар орқали тарбияланмоқдалар.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан

 

 

 

Ҳозир сайтимизда 56 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ