1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Маваддат ва Ҳубб

Сиз ўқиган ушбу беш модданинг Қуръони карим ва суннатда ўз ўринлари бор, аммо бу беш моддани ўзида жам қилган бир оятни сизларга айтай. Роббимиз шундай буюради:

«Унинг оятларидан (яна бири) У Зот сизлар ҳамдам бўлишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда ошнолик ва меҳр-муҳаббат пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун оят-ибратлар бордир» (Рум сураси, 21-оят).
Қуръони каримда меҳр ва муҳаббатни ифодалайдиган учта ибора бор: улфат, маваддат ва ҳубб.
Улфат: ишнинг бошланғичи, яъни яқинлик пайдо бўлишидан иборат.
Маваддат: севги, яъни яқинликдан сўнг ўртага чиқадиган ҳолат. Ҳубб эса кучли севгидир. Биз буни туркий тилда ишқ деймиз. Маваддат ва ҳубб орасида шундай фарқ бор: маваддат - улфатдан кейин пайдо бўлган севги, ҳубб эса яратилишдан эътиборан Аллоҳ инъом қилган севгига айтилади. Шу сабабдан оятда эр ва аёл орасидаги севгининг маваддат калимаси билан ифодаланиши жуда гўзал ҳикматга биноан бўлмоқда. Инсоннинг туғилиб-туғилмасидан онасига нисбатан меҳр-муҳаббат ҳис қилиш туйғуси эса ҳубб саналади.

Муҳаммад Амин Йилдиримнинг
"Никоҳ аҳлоқи" китобидан

Ҳозир сайтимизда 25 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ