1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Икки дўст ва улар ўғирлаган бир халта олтин

(имонсизлик бошга фалокат келтиради)

Икки дўст бир халта олтин билан борар эдилар. Қандай ният билан бормокдалар, улар ўғрилик йўлидамилар ёки қароқчилик йўлидамилар? Биз ишнинг сўнгини кўрайлик:
Улар олтинни бирор кимса билиб қолмасин, деб қўрқиб тоққа чиқдилар. Маълумки, жиноятчи доимо шубҳада бўлади, пашша учса ҳам чўчийди. Бир-икки кун ўтгандан сўнг овқат тугагач, қуръа ташладилар. Бири шаҳарга бориб овқат олиб келади, бири эса олтинларни беркитиб қўриқлайди. Шаҳарчадан овқат олиб келгани кетган одам қайтар экан, имонсизлигидан бундай деб ўйлайди: бориб бир оз заҳар олайинда, шу овқатга солай, кейин ҳамроҳимга уни берай. У овқатни еб, заҳарланиб ўлсин. Бир халта олтин менга қолсин. Олтинларни бир ерга кўмиб, оз-оздан олиб юрайин.
Олтинларнинг олдида қолган одам бундай деб фикр юритади: шу қоя орқасига ўтириб ҳамроҳим келаётганида бир уриб ўлдирсам олтинларнинг ҳаммаси менга қолади.
Олтинларнинг олдида қолган одам ҳамроҳи келиши билан уни уриб ўлдирди. Сўнгра ўзи ўтириб заҳарли овқатни еди... Бир халта олтин ҳайвонларга қолди.

Юсуф Товалийнинг
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан