1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Мусулмон кишининг севгиси

Чиройли ва муваффақиятга эришган бир мусулмон фермернинг хотини кўр ва соқов, юзи ва танасининг бир қисми фалаж эди. Аммо, шунга қарамай, эри уни севган фарзандига ўзини бағишланган фидойи она каби ғамхўрлик қиларди. Бомдод намозини ўқиб бўлгач, аввалига хотинининг хонасига кириб, уйда 12 нафар хизматкор бўлишига қарамай, унинг юз-қўли, оёғини ўз қўли билан юварди.
Кейин хотинининг сочларига мустаҳкамловчи мой суртиб, тараган, сўнг ошхонага бориб, у ердан патнисда нонушта билан қайтиб, хотинини ўз қўли ила меҳр билан овқатлантирган.
"Мен турмуш қурганимда, у жуда чиройли эди, биз бир-биримизни жуда яхши кўрардик, - деди у ўз ҳикоясини бошлаб, - "Бир мунча вақт ўтгач, биз фарзандли бўлишни интиқлик билан кутаётгандик.
Лекин биз яшаётган қишлоқ шаҳардан олисда эди, хотинимнинг туғиши жуда қийин кечди. Яқин атрофда на тажрибали шифокор, на малакали доя, бир сўз билан айтганда, керакли ёрдамни кўрсата оладиган ҳеч ким йўқ эди. Натижада, фақат унинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин бўлди, соғлиғи эса абадий йўқолди.
Бизга фарзандли бўлиш насиб қилмади, афсуски, у туғилиш пайтида вафот этганди. Хотиним гўзал, соғлом ва мустақил бўлганида тинмай севги изҳор қилиб, ғамхўрлик қилган бўлсам, энди у менга жуда муҳтож эканлигида, қандай қилиб уни тарк этаман?... Мусулмон сифатида, аксинча, унга ғамхўрлик қилишим керак. Унинг руҳий жароҳатини келтириб чиқармаслик ва уни хафа қилмаслик учун энди уни аввалгидан ҳам кўпроқ яхши кўришим керак. Шундай экан, бошқа аёлга уйланиб, бечора хотинимни унинг қарамоғида қолдириб кетишга чидай олмайман. Ахир, у бизнинг никоҳимиздан жуда қаттиқ азоб чекдику".

Абу  Муслим

Ҳозир сайтимизда 135 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ