1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Европа – аёлларнинг ҳижоб туфайли таъқиб қилиниши бўйича етакчи

Pew Research Center томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, 56 мамлакатда 198 аёл ўзининг ташқи кўриниши туфайли алоҳида шахслар ёки бир гуруҳ шахслар томонидан таъқиб қилинган. 2018 йил 61 давлат дини либос предметлари кийишни тақиқлаган бўлса, шундан 21 таси Европада жойлашган.

Бутун дунёга машҳур Pew тадқиқотчилик маркази 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган дарвни қамраб олди ва аёллар диний ташқи кўриниши, масалан, ҳижобда юриши туфайли оғзаки ҳақоратлаш, жисмоний зўравонликка учраш ва ҳатто ўлдирилиши билан боғлиқ барча ҳолатларни таҳлил қилди. Бундай воқеалар 42 мамлакатда қайд этилган.
Европа ижтимоий адоватда етакчи ўринни эгаллади: қитъанинг 20 мамлакатида (жами мамлакатларнинг 44%и) мусулмон аёллар бош кийим кийганлиги сабабли камситиш, жисмоний зўравонлик ва бошқа ҳолатларга дуч келди. Данияда, масалан, ҳайдовчи 2018 йилда бир мусулмон аёлга ҳижобда бўлганлиги учун автомобиль қўйиш жойини беришдан бош тортди; Германияда маҳаллий аёл ҳижобдаги аёлни уриб, куч билан ечиб ташлашга ҳаракат қилди, дея хабар бермоқда TRT.

 Абу Муслим

Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ