Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
- Энг заиф уй
Muslima.Uz
Мусулмон давлатларида АҚШдагидан ҳам кўпроқ аёл-муҳандислар борлигидан хабарингиз борми?
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Биласизми – Иордания, Малайзия, Саудия Арабистони ва Тунис каби давлатларнинг ҳар бирида аёл-муҳандисларнинг сони бу борада ўзини тенгсиз биладиган АҚШни ҳам ортда қолдиради? Ишониш мушкул, лекин бу давлатларда беғубор жинс вакиллари барча муҳандисларнинг 50 фоизини ташкил қилади. Кўпчиликни эса бир савол қийнайди. Қандай қилиб?
Мусулмон давлатларида АҚШдагидан ҳам кўпроқ аёл-муҳандислар борлигидан хабарингиз борми?
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Биласизми – Иордания, Малайзия, Саудия Арабистони ва Тунис каби давлатларнинг ҳар бирида аёл-муҳандисларнинг сони бу борада ўзини тенгсиз биладиган АҚШни ҳам ортда қолдиради? Ишониш мушкул, лекин бу давлатларда беғубор жинс вакиллари барча муҳандисларнинг 50 фоизини ташкил қилади. Кўпчиликни эса бир савол қийнайди. Қандай қилиб?
Мусулмон куёвларга дипломли келинлар керак эмасми?
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Ҳиндистоннинг Хайдаробод шаҳрида университет дипломини олган олий маълумотли муслима бўлиш – турмушга чиқиш учун деярли ҳеч қандай имкониятга эга бўлмасликни англатади, чунки бу ерда куёвлар маълумоти кам, ўқимаган қизларга уйланишни афзал кўради, деб ёзади Times of India.
"Ўзимизники"нинг орқасида яширинган ҳақиқат
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Кеча ишда бир неча кишилар билан ўтирган эдик, бир ишчи зерикканиданми, қизиққаниданми бир матоҳни олиб синчиклаб қарай бошлади:
- Шу ҳам "Made in China"! Ўзим ишим билан банд эдим, бошимни кўтариб:
- Ўзимиз ишлаб чиқармагандан кейин, бировдан сотиб оламизда, - дедим. Учинчи шеригимиз гапга аралашди:
- Хитойдан сотиб олганимиз, йўлкирасини қўшганда ҳам арзонга тушади. Яна бошимни кўтариб, дедим:
- Аммо, ўзимизники сифатлироқ бўларди. Биринчи шеригимиз:
- Ҳозир ҳамма арзонроғини қидиради, ўзимиз ишлаб чиқарсак қимматроқ бўлса, ким ҳам оларди?! Ҳамма бир сўм бўлса ҳам арзонини қидиради.
- Мен олардим, қимматроқ бўлса ҳам, ўзимизники бўлса олардим. Ўша сотиб олаётиб, озгина кўпроқ пулим қаерга кетаётганини биламан, ўзимизнинг маҳсулотни сотиб олиш орқали нимага эришаётганимни ҳам биламан: пул ўзимизнинг одамларга - ишлаб чиқарувчи ва ишчиларимизга бориб тушади, давлатимиз бойийди. Ўзимизга яхши-ю. Мисол учун мен, фақат ўзимизда ишлаб чиқарилган оёқ кийимларни сотиб оламан, уйдагилар ҳам. Отам мени шунга ўргатган. Устига устак, бизнинг оёқ кийимлар сифатли, сасимайди, терисидан ҳам кўнглим йўқ - чўчқаники эмас. Бошқа нарсаларда ҳам шунақа, агар ўзимизники бўлса, ўшани оламан. Агар сифатида ҳиёл рақобатни бой берса ҳам, бу менинг фикрим ўзгариша олиб келмайди. Мана яқинда, уйга электрон жиҳозлар олиш керак бўлиб қолди, мен сафарда эдим, отам мендан маслаҳат сўраганларида, суриштириб энг яхшисини (чет элникини) маслаҳат бердим. Қайта-қайта таъкидлашимга қарамасдан отам ўзимизда чиқаётган жиҳозларни олдилар, "заводда ўзимизнинг болалар ишлаяптику, кафолат ҳам беришяптику, Давлат иқтисодига фойда, ўзимизга фойда!" Ўзингиз ўйлаб кўринг, агар ҳамма шундай йўл тутса ўзимда ҳам ишчи жойлар кўпаярди.
- эҳ, қара, қанча одамлар Россия чиқиб ишлашяпти, коллеждаги болалар ҳам. Мана, Ҳиндистон, қолоқ бўлишига қарамасдан бизга ўхшаб аҳолиси бошқа давлатга чиқиб ишламайди.
- Ҳиндистон қолоқ давлат эмас: дори-дармон ишлаб чиқариш, тиббиёт ва бошқа соҳалари жуда ривожланган. Дунёдаги энг кучли дастурчилар ҳам ҳиндлар. Майкрософт компаниясининг аксар дастурчилари ўшалар. Энди камбағаллигига келсак - аҳолиси кўплигиданми, ёки баъзи қатламларининг етарлича ҳаракат қилмаганиданми, аҳволи шунақадир.
- Ривожланган давлатларнинг ривожланиш тарихини ўрганиб, ўзимизда қўллашимиз керак.
- Қайси ривожланган давлатнинг тарихини айтиб берай?! Сўранг! Жим-житлик. Давом этдим, - Европа дейсизми?! Мусулмонлардан, хусусан Андалусия, ҳозирги Испания ва Усмонли Турк империясидан таъсирланиб, шуларнинг ёрдамида ривожланишган. Япония дейсизми?! Улар ўзларини бутун дунёда ажратиб, икки юз йилча яшашган, кейин эса пороходни кўриб, "эҳ, биз ривожланишдан қолиб кетибмиз", дея роса жидду-жаҳд қилишган. Юрт ривожланиши йўлида ҳар бир япон фуқороси ўз ҳиссасини қўшган. Таълим учун катта пул тикилган. Урушдан кейин ҳар бир ишчи ўз ҳисобидан давлат ривожланиши учун қўшимча ишлаб берган, 14-16 соатлаб ишлаган, лекин 8 соат учун ҳақ олган! Ҳозирги таълим тизимини кўринг - ўғил болалар билан қизлар алоҳида, тартиб бузилгани учун қаттиқ жазо чоралари кўрилади. Ҳаёли бўлинмайди, "яна очилиш-яшнаш фасли баҳор келди", деб ўтирмайди. Олий ўқув юртини битираётган ҳар бир талабадан битта янгилик талаб қилинади! Сиз ҳам шулар каби қўшимча ишлаб берармидингиз?
- Албатта. Агар шу билан одамларимиз пул топиш учун четга чиқмайдиган бўлишса, албатта ишлаб берардим. Қолганлар ҳам қилишган бўларди!
- Қолганлар? Аҳволимизга бир қаранг - 8 соатлик ишимизни эплаб, чин дилдан бажармаяпмизку, 12-14 соат ким ишлаб беради. Ҳамма ўз чўнтагини ўйлайди-ю, сиз давлат манфаъатларини гапирасиз. Фақат давлатни айблаш ҳам хато! Мана, мисол учун, четга кетган одамлар топган пулини нимага сарфлаяпти?! Машина олади, уй қуради, тўй қилади. Катта-катта телевизорларни кўтариб келишади. Шуларнинг қанчаси ўқиш учун пул сарфлаяпти? Нечтаси бор, бир дона китоб сотиб олмайди! Уларни пулни бундай ишлатишга ҳеч ким мажбур қилмаяпти. Ҳамма ўзига бир даражани белгилаб олган: мен шундай-шундай яшашим керак. Қийналган, пулга муҳтож "камбағални" кўрсангиз - ўша планкага ета олмаётган бўлади. Авваллари одамлар орасида камбағаллари бўларди, ҳозир эса деярли йўқ, ҳамманинг дарди пул топиш. Олдинлари одамлар эҳтиёжи етадиган нарсаларни қилишарди, "фалон нарсага қурбим етмайди, қилмайман" дерди. Ҳозирчи?! "Мен шуни қилишим керак". Бўлди, шуни қилиши керак, мақсад қўйилган - бу ёғига ҳаракат.
- Ҳа, ҳаммамиз васваса билан касалланганмиз, уйимиз қўшниникидан баланд бўлиши керак. Болаларимизга мактабдалигидан "пул топ" деймиз, коллежни битирмай Россияга кетади.
- Пул топ, пул топ деганидан кейин, у нима қилсин, топади-да. Бир касбнинг бошидан ушламаганидан кейин - қўлидан келганини қилади. Ота-оналари болаларини ўқитиш ўрнига пул талаб қилганидан кейин аҳвол яна қандай бўлсин?!
Кейин яна ўйланиб қолдим. Қийналган хонадонлар бордир, фарзандлари ёшлигидан ишлаши керакдир, лекин аҳолининг аксарини шундай деб бўлмайди-ю! Иш жойи етишмайди дерсиз, лекин, ҳамма бир ёқадан бош чиқарса, мақсад учун биргалашиб ҳаракат қилса, муаммони ҳал қилса бўлади-ю! Бир кишини биламан, ўқиган, тарбия кўрган бир болани кўриб, ҳаваса келганидан - "болаларимни ўқитаман, бой яшамасам ҳам, қийналиб яшасам ҳам, қотган нон еб бўлса ҳам, фарзандларимни ўқитаман, яхши тарбия бераман", - деган экан. Ҳозир фарзандларини ўқитаман, деганлар, пул тўлаб, шаҳарда яшашини таъминлаб ўқитаётганлар кам эмас. Аммо ўша ўқиётганларнинг қанчаси ота-онаси кутганидай ўқияпти? Шаҳарга борволиб, кайф-сафо қилиб юргани қанча? Пули "ўқиб" юргани қанча? Қанча одамларни биламан, "мен ўқишга киришим керак, менга диплом керак, кирволсам бўлди эди, ишлаб бўлса ҳам контрактимни тўлаб ўқирдим", - дейди. "Ниятингиз яхшику, лекин, ҳам ишлаб, ҳам ўқиш жуда қийин, дарсларга улгиролмай қолишингиз мумкин!". "Пул билан ёпаман, диплом овосам бўлди!". "Ундан кўра ўқимай қўя қол, ўқийдиган боланинг ўрнини банд қилгандан кўра. Эртага ишга кирганингда ўқиган соҳангни билмасликдан уялмайсанми? Қандай қилиб ишлайсан?". Эҳ, борган сари бузилиб боряпмиз. Ота-оналаримиз қаерга қарашяпти? Жонлари пул дардида ҳалак, қачон фарзандларига тарбия беради? Бирининг қизи отасининг бир кунлик топадиган пулини йиғиб юрса, "шуни отамга берсам, менга бир кунини ажратса?!". Яна бири ота-онасининг фарзандига беэътиборлигидан телевизор бўлиб қолишни истаса. Ҳар доим, кайфиятининг қандай бўлишига қарамай, телевизорни канда қилмаганидан кейин, яна қандай бўлсин?! Мактабда ўқиб юрганимда отам мендан турли хил нарсаларни сўраб турарди. Билмасам, мактабда фалон фанни ўтмадингларми, университетда фалон фанни ўқимадингларми, адабиётда нималарни ўрганяпсизлар? Сўрасалар-у мен билмасам, уялардим. "Баҳоларинг беш экан, лекин фойдасиз экан", дейишларидан уялардим. Менинг тарбиямга, ўқишимга эътибор бериб, ҳозир роҳатини кўриб юрибдилар-у. Қолганлар ҳам шундай қилишса ўзлари, фарзандлари ва атрофдагилар учун фақат ва фақат фойда бўлади-ю. Дунё ташвишларидан бир оз узилиб, фикр қилиб кўрмайдиларми? Қаерга қараб кетяпмиз? Бунақада эртамиз нима бўлади? Яна бир отанинг фикрлашидан ҳайратга тушдим. Фарзандини ўқитмоқчи экан, қанча пул сарфлаб бўлса ҳам, ўқишга тайёрласа, ўғли ўқишга кирса. "Пойтахтда ўқитаман, ҳамма харажатини қоплайман. Ўқишга кирса уй, машина олиб бераман. Битирса, нима деса муҳайё қиламан". Ўғлининг қизиқишлари билан ҳисоблашиб, ўзи ҳам маслаҳат бериб, бошқалардан маслаҳат сўраб, сўраб-суриштириб, хуллас, имкониятидаги ҳамма нарсаларни қилаётган эди. Мен билан шу ҳақда гаплаша туриб, шундай деб қолди: "Лекин, бир ёмон томони бор-да! Пойтахтга борганларнинг кўпчилиги намозхон бўлиб қайтиб келади!". Қоним қайнаб кетди. Ота ҳам, йўқ оталикку майли, одам ҳам шунақа бўладими? Мусулмон одам ҳам шунақа бўладими? Айтган гапини қаранг? Нима қилибди, пойтахтга бориб, атрофдаги хулқи гўзал, ўрнак олса арзугулик ибодатли кишилардан ибрат олса, таъсирланса! Ўзи ўргатмагани етмагандан, айтган гапини қаранг!!! Эҳ, калтафаҳм. Сен берган пулларни пойтахтда кайф-сафога, ҳаром-ҳаришга, ароғ-у фоҳишаларга сарфлаганидан кўра, тарбияли бўлиб, ўша пулларни тежаб ўқишига ишлатгани яхши эмасми?! Эҳ, ҳайф...
Бир чет эллик ҳамкасбим интернетдан ҳикматли гапларни қидириб ҳар куни ўзига ёққан биттасини доскага ёзиб қўярди. Бир куни қарасам, лавҳда шундай ёзув турибди: "People live to eat while I'm eating to leave" (Мен яшаш учун еб юрганимда, одамлар ейиш учун яшашяпти). Ҳикматли гап-а! Ёзгани нарсасига гап йўғ-у, лекин, бунинг маъносини тушунармикан? Ўзи динсиз бўлса, маданиятини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаётдан мақсади нима? Бўлиши мумкин эмас, бу ерларда оиласидан узоқда ишлаб юришидан ҳам, яшашидан мақсад ҳам ғ пул топиш, топган пулини эса яхши яшаш: ейиш, ичиш учун сарфлаш. Кейинроқ ўзидан бориб сўрадим, "Бунинг маъносини тушунасанми? Сен ростан ҳам шунга амал қиласанми? Ёки бу гапни шунчаки сенга ёққани учун ёздингми?". - "Шунчаки менга ёққани учун ёздим, аслида маъносини унча тушунмадим". "Мана энди ўзингга келдинг", дедим ва тушунтира кетдим. "Бу аслида мусулмонларнинг гапи, улар бунга амал қилади, болаларига ёшлигидан шундай тарбия беришади..." Ҳозир, ўша гапларимни ўйлаб ўтирибман. "Болаларига ёшлигидан
шундай тарбия беришади"...ми?!
Абу Юсуф
Ишсизларнинг ишсизлиги ростан ҳам ишсизликданми?
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Бугунги кунда ишсизлик муаммоси ҳақида жуда кўп гапириляпти. Тўртта одам бир ерга йиғилиб қолса, «об-ҳаво», «нарх-наво»дан сўнг гап, албатта, кўча-кўйда ўзига муносиб иш топа олмай тентираб юрган ишсизларга бориб тақалади.
Инсон қадри моддиятда... ми?
- Подробности
- Бўлим: Меҳнат
Ҳаёт бир текисда равон кетмайди. Қоқиниб-суриниб, тойиб-тайрилиб инсон ўзи учун ҳақ бўлган йўлни, жамиятда ўрнини топади. Сиз шу пайтгача осмондан ёғилган бойлик ё оёғи остидан чиққан хазина туфайли бойиган одамни кўрганмисиз? Йўқ, албатта. Инсон яшаш учун ҳаракат қилади. Ҳаракатлари ортидан манфаат кутади. Манфаат бор жойда эса,тиришқоқлик, интилиш кучли бўлади. Ўз –ўзидан тиришқоқлик бор жойда ривожланиш, юксалиш ва унумдорлик ошади. Умуман олганда, меҳнат қилишдан асосий мақсад- моддий манфаатга эга бўлиш. Шу ўринда савол туғилади: Кишининг жамиятдаги мавқеи, қадр-қиймати, ўрни унинг иш фаолияти, топадиган маблағининг миқдори билан белгиланадими? Одам қадри меҳнатда эмас..! Аксинча, унинг қандай меҳнат фаолияти билан шуғулланишида, деб ўйлайдиганлар ҳам орамизда топилади. Ундайлар кишининг амали, лавозими, уй-жойининг ҳашамати, умуман моддий аҳволотига қараб муомала- муносабат қилади.
- Бир танишим хизмат сафари билан хорижга кетиб қолди,- дейди дугонам.- Қўшниси- биз билан бирга ишлайдиган ҳамкасбимизга иш ҳақини бериб, уйларини тозалаб қўйишни илтимос қилибди. Жамоадош аёл ҳам қўл-оёғи чаққонигина эмасми, бир зумда ҳамма ёқни чиннидай қилиб ярқиратиб қўйибди. Танишимнинг уйига борсам, озодаликдан кўнглим яйраб кетди. Ҳамкасбимизга миннатдорчилик айтиб, унинг шойиста ишидан завқланганимни ишхонадаги дугоналаримга гапириб бергандим, уларнинг муносабатидан энсам қотиб, бошимга оғриқ кирди. “Вой, фалончихон ҳали шу ишларни қилиб юрибдими? Укаси эл таниган ҳофиз, ўзи ўқитувчи бўла туриб кишиларнинг уй-жойини, ҳожатхонасини тозалаб юргани уялмагани-чи?!” деди бири. “Кишининг бажарадиган иши уни келажагига, насл-насабига таъсир кўрсатади. Ўзини бунча ерга урибди” деди бошқа бир дугонам. Жаҳлим чиқди. Одамлар шунча калтабин бўлиб кетганми? Укаси ҳофиз бўлса, опасига нима? Ҳар кимнинг топган-тутгани ўзига. Қолаверса, Яратган ҳар кимнинг ўзига аталган ризқни беради. Энг ачинарлиси, ўқитувчилар, зиёли қатламга мансуб кишиларнинг тор фикрлаётганида. Инсон - инсон! Бўлди! Унинг пул топиши, қандай меҳнат тури билан шуғулланиши қадр- қийматига қандай алоқадор бўлсин? Муҳими - ўша меҳнат ҲАЛОЛ ва атрофидагиларга нафи тегса бўлди-да...
Ичингиздаги “мен” “МАН”га айланса...
Киши ичидаги “Мен”ининг манманлигини, кибру ҳавосини енголмаса, такаббур, ўзига ҳаддан ортиқ бино қўйган бўлса, юқоридаги ўқитувчилар каби тўмтоқ фикрлайди.
Инсон Яратганнинг барча махлуқотлари орасида азиз ва мукаррам этилган. Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (“Исро” сураси 70- оят). Шунингдек, инсон ўзига тақдир қилинган ризқни ҳалол меҳнат билан топиши ҳақида ҳам Қуръони Карим ва Расулуллоҳ (сав) ҳадисларида таъкидланган. Аллоҳ таоло даргоҳида бандалари фақат тақвоси билангина фарқланади. Иймон- эътиқоди гўзал, чин инсоний фазилатлар соҳиби эса, кишининг меҳнатини таҳқирламайди ва инсон қадрини унинг бойлиги, мол-дунёси билан ўлчамайди.
Меҳнатда айб бўлмайди
Бироз олдин таҳриятга қуйидаги мазмунда мактуб келганди:
“... Турмуш ўртоғим вафот этганларида 32 ёшда эдим. Тўрт боланинг ҳам моддий, ҳам маънавий тарбияси ўзимга қолди. Хўжайиним раҳматли заводда ишчи эдилар. Завод раҳбарияти одамгарчилик юзасидан ёрдамлашиб туришарди, лекин қўлдан берганга қуш тўярмиди? Ноилож, уйимиз яқинида жойлашган ташкилотлардан фаррошликка иш суриштира бошладим. Фаррошлик қилмоқчилигимни эшитиб болаларим бир йиғлайди, бир йиғлайди-ей. Уларнинг эзилишига қараб юрак-бағрим ўртаниб кетади. “Биз уяламиз, ойижон, мактабда болалар онаси фаррош деб устимиздан кулишади” деб йиғлаётган болаларимга қандай жавоб беришни билмасдим. Шундан кейин бозорга чиқдим. Бозор номи билан бозор... Шарақ-шарақ пулларнинг оқими ўзимни ҳам, болаларимни ҳам эсанкиратиб қўйди. Туну кун бозорда юриб фарзандларимнинг тарбиясига эътибор қилмабман. Тўғриси, болаларнинг тарбияси билан шуғулланишга вақтим бўлмаган экан. Мана, энди жабрини тортяпман. Ўшанда болаларимнинг гапига парво қилмай, фаррошлик қилганимда балки, шундай кунларга қолмасмидим... Меҳнатнинг айби бўлмайди. Ҳарқалай, фаррошлик ҳалол меҳнат эди. Бозорда бошқаларга қўшилиб харидорларнинг ҳақига хиёнат қилардим, тарозидан уриб қолардим... Аслида фаррошлик эмас, бозорда одамларнинг ҳақига кўз олайтириш айб экан... Одамнинг кўзи хатолари зарбидан сўнг очилар экан...”
Дарҳақиқат, меҳнатнинг айби йўқ. Жамиятда кишининг обрўсини тўкадиган, бошқаларнинг назаридан қолдирадиган ишлар — бировнинг ҳақига хиёнат қилиш, фаҳш ва бузуқ ишларни қилиш, ўғрилик кабилардир. Таассуфки, айримлар юқорида саналган ножоиз ишларни қиладиганлардан эмас, ҳалол меҳнат билан кун кечирадиганлардан ҳазар қилишади.
- Директоримиз ҳар ойлик маош тарқатилганда аллақандай баҳонаю сабаб билан пулимиздан сақлаб қолаверади,- дейди таҳририятга қўнғироқ қилган ўқитувчи.- Яна уялмай без бўлиб кўзимизга қарагани-чи?..
Бировнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган директорнинг қўша-қўша тақинчоқлари, бежирим кииймлари, ҳашаматли ҳовли жойини ҳурмат қилиш керакми ёки унинг диёнатдан узоқлашган қалбиними? Инсоф билан ўзингиз айтинг, бировнинг оғирини енгил қилиб, корига яраган ва шу билан бирга ҳалол ризқ топган мардикор афзалми ё қўл остидаги ходимларининг ҳақига кўз олайтириб, фарзандларининг ризқини қийган мансабдор кишими?..
Болалигимизда онам бир ривоятни такрор-такрор айтишни канда қилмасдилар. Ҳазрат Навоий бобомиз даврларида бир йигит бўлган экан. У ҳар куни тоғу тош, дала –даштлардан ўтин териб келиб, одамларга сотар, иссиқ кунларда мардикорчилик, ҳаммоллик қилиб кишиларнинг оғирини енгил қилар, кўпчиликка ёрдами тегар экан. Йигит ҳам бошқалар билан бирга жамоат билан намоз ўқиш учун масжидга чиқар экан. Айнан ўша йигит чиқадиган масжидга Навоий ҳазратлари ҳам намоз ўқир эканлар. Йигитни кўрганларида, Мир Алишер ундан аввал салом бериб, йигит билан қуюқ сўрашар эканлар. Бир куни йигит “Мен бир оддий ўтинчи, мардикор бўлсам. Нега ҳамиша Навоий мендан олдин салом берадилар, мен билан қуюқ сўрашадилар. Демак, менинг масжидга чиққаним учун, иймон-эътиқодли экан, деб ҳурмат қилар эканлар-да”, деб ўйлайди. Шу хаёл билан йигит аввалги ишларини ташлаб, масжиддан бир ҳужра олиб, куну тунини ибодат билан ўтказа бошлабди. Энди Навоий ҳазратлари йигитга эътибор бермайдиган, у салом берса, паст товушда алик олиб, юз буриб кетадиган бўлибдилар. Йигит бу ҳолдан ҳайрон бўлиб, бир куни намоздан сўнг Навоийга рўпара келиб, улардан нега унга муносабатлари ўзгарганини сўрабди.
- Илгарилари сен одамларнинг корига ярардинг. Ўтин олиб келиб сотардинг, кишиларнинг юмушига ёрдам бериб, пешона теринг билан меҳнат қилиб ризқ топардинг. Ўшанда сени қаттиқ ҳурмат қилардим. Меҳнаткашлигинг, пешона теринг билан ризқ топишинг учун сени ҳурмат қилардим. Энди сен кишиларга фойданг тегадиган ишларингни ташлаб, масжидда умрингни ўтказяпсан. Қачон бирор одам битта-яримта кулча олиб келиб, масжидга эҳсон қиладию, қорнимни тўйдирар эканман, деб одамларнинг қўлига кўз тикиб ўтирган кишини қандай ҳурмат қилиш мумкин?- деб жавоб берган эканлар Алишер Навоий. Йигит ўша ондан хато ўйлаганини англаб, дарҳол аввалги касбу корига қайтибди.
Кишининг жамиятдаги мавқеини касбу корига боғлаш одати ҳам бизнинг халқимизга хос одатмикан, дейман. Эл севган қизиқчи, марҳум Ҳожибой Тожибоевнинг ўқитувчи ва тракторчилар ҳақидаги машҳур латифасини эсланг. Одамнинг касбига ишора қилиб, иззатини белгилаш мантиқ ўлчовларига мос келмайдиган жиҳати шундаки, нуфузли касб эгаси, ўзи ишининг устаси бўлган ҳар қандай киши ҳам инсоний фазилатларга эга бўлмаслиги мумкин. Ёки аксинча, оддий деҳқон, қурувчи, ёлланма ишчи бўла туриб, ҳақиқий комил инсонга хос фазилатлар соҳиби бўлиши мумкин. Бу борада доно элдан ошириб бир нарса айтмоқлик қийин:
“Олим бўлиш осон, одам бўлиш қийин”
Орамизда қўш-қўш дипломли, бойлиги беҳисоб, одамийлигини йўқотган одамсимонлар камми орамизда?!
Анча йиллар аввал телевизорда “Йиллар армони” деган кўрсатув бўларди. Намойишнинг бир сонида бир ижодкор чиқиб, йигит вафот этган укасини изтироб билан хотирлаганди. Кўрсатув қаҳрамони укаси пойтахтга уни истаб келганида, ака жигарининг институтда ўқимаганидан, қишлоқда тегирмончилик қилишидан таниш-билишлари, ҳамкасблари олдида уялганини, укасининг оддий кийим - бошидан хижолат чекиб, уни қишлоққа қайтариб юборганини армон қилиб ўкинганди. Ўшанда кўрсатув қаҳрамонининг ғамгин ҳикоясидан қаттиқ таъсирлангандим.
Дипломига, амалию лавозимига кибрланиб, ҳатто ўзини дунёга келтирган ота-онасидан ор қилганларни ҳам кўрганмиз. Ундайларни ким деб аташни билмайсан, киши...
Меҳнат қилган қўл- тиламчи қўлдан афзалдир
дея марҳамат қилинган муборак Ҳадисда. “Тиламчи қўл” деганда фақат гадо, тиланчиларни тушуниш, бир ёқламалик бизнингча. Бу жумлани кишиларнинг мол-дунёсига кўз тикиб, бировлар ҳисобига тирикчилик қиладиган, қўл остида ишлайдиган кишиларнинг ҳақидан ҳазар қилмайдиган, бозорлару савдо расталарида тарозидан уриб қолиш пайида бўлганларни ҳам “тиламчи қўл”лар қаторига қўшсак, хато бўлмас. Нима ҳам дердик, ҳар кимнинг ўзига инсофу тавфиқ бўлсин. Кишини ҳақиқий ИНСОН бўлгани учун эъзозлаганга нима етсин? Ахир, мол-дунё, мансабу мартабани Аллоҳ беради. Шундай экан, Буюк Зотнинг марҳаматига манманлик қилиш одам боласига қандай ярашсин?..
Сизда қандай мулоҳаза бор, азиз ўқувчи?
Умида АЗИЗ
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
- Аёлнинг Таравих намози учун уйидан чиқиши
- Эътикоф ҳақида
- Рўза боби (1-қисм)
- Фитр садақаси
- Аёллар эътикофига доир масалалар
- Фидя бериш ҳақида
- Саҳарлик ва ифторлик
- Рўзани бузадиган амаллар
- Рўзани бузадиган амаллар
- Эътикоф бўлими
- Рўза боби (2-қисм)
- Нафл рўзалар ҳақида
- Рамазон: эрингиз сиздан рози бўлсин
- Рамазон: оналар учун 23 маслаҳат
- Расулуллоҳнинг Рамазон ойида баъзи аёллари билан никоҳланишлари
Ҳозир сайтимизда битта меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Аёлнинг юзини кўрсатиши ва ҳижоб ҳақида
- Парик тақиш ва аёлнинг сартарошга бориши
- Аёлнинг ҳамма нарсаси шаррми?
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш