1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Мақолалар

Куёв танлаш

Аёллар ҳам ўзларига муносиб диндор, тақводор, хушахлоқ, жувонмард, шижоатли ва сахий куёвни ихтиёр этсинлар, зинҳор фосиқ ва бадкирдор кишига турмушга чиқмасинлар. Расули акрам соллаллоху алайҳи ва саллам: «Кдйси бир аёл фосиқ одамга турмушга чицишга рози бўлса, қиёмат куни қабридан пешонасига «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид» деб ёзилган ҳолда тургизилади. Огоҳ бўлингларки, менинг шафоатимни хоҳлаган аёл фосик, кишини эр ҳилмасин», деб марҳамат қилганлар.

Давоми...

Никоҳга сабабчи бўлиш

Турмуш қурадиган ёшга етган ёшлар учун ўртада туриш, воситачилик қилиш тўғрими? Ўртада турилса, қандай иш олиб бориш керак? Қуръонда аслида бошқа масалалар учун нозил бўлган, аммо бу масалани ҳам ўз ичига олган бир оят бор:

Давоми...

Идда ҳақида

 Идда - аёл киши эрининг вафотидан кейин ёки эри билан ажрашгандан сўнг кутиши лозим бўлган муддатдир.
Ҳайз кўрадиган озод аёлнинг иддаси талоқ ва фасҳдан (масалан, эр-хотиндан бирининг муртад бўлиш ҳолати, никоҳнинг бекор қилиниши) сўнг тўлиқ уч ҳайздир, яъни аёл ҳайз кўрадиган бўлса, тўлиқ уч марта ҳайз кўриб тугаши билан иддаси чиқади. Талоқ қилинган вақтда ҳайз кўриб турган бўлса, ҳисобга кирмайди, бошқа уч ҳайз кўриши лозим.

Давоми...

Қизни кўриш

Уйланмоқчи бўлган йигитнинг бўлажак қайлиғини (ва аксинча) совчилик нияти билан кўриши жоиз ва керак. Бу ҳақда ҳадислар кўп. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир аёлга уйланмоқчи бўлган кишидан сўрадилар: «Уни кўрдингми?» У: «Йўқ», деди. «Бориб уни кўр», дедилар Расулуллоҳ».

Давоми...

Уч талоқ қилинган аёл бошқа эрга тегмагунча ҳалол бўлмайди

 قال الله تعالى:فَإِنْ طَلَّقَهَا فلا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ.

Аллоҳ таоло: «Бас, агар бундан кейин уни талоқ қилса, то ундан бошқа эрга тегмагунча (аёл) унга ҳалол бўлмас», деган.
Шарҳ: Ушбу оят талоқ икки мартадир, оятидан кейин келган. Яъни, икки мартадан кейин эр хотинни яна бир талоқ қилиб, талоқни учга етказса, аёл бошқа эрга тегмагунча биринчи эрга ҳалол бўлмайди.

ХУЛОСА

Уч талоқдан кейин эрда хотинга нисбатан иддадан бошқа ҳақ қолмайди. Аёл киши унга вақтинча ҳаром бўлади. Уни яна никоҳлаб олиши мумкин бўлмай қолади. Ушбу вақтинчалик ҳаромлик аёлнинг бошқа эрга тегиб ундан ажраб, иддаси чиққандан кейин тугайди. Қачонки, иккинчи эрга тегиш абадий, табиий оила ҳаёти кечириш нияти ила бўлган бўлса. Бу маъно учта шарт билан юзага чиқади.
1. Бошқа эрга тегиш, никоҳланиш орқали бўлиши керак. Зино ёки бошқа йўл билан хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
2. Иккинчи никоҳ, саҳиҳ никоҳ бўлиши шарт. Агар фосид никоҳ - шариат кўрсатмаларидан бирортасига хилоф равишда қилинган никоҳ бўлса хотин биринчи эрига ҳалол бўлмайди.
3. Иккинчи эр билан тўлақонли жинсий алоқа бўлиб, лаззатланган бўлиши шарт. Бунга хилоф бўлса ҳам иккинчи эрга ҳалол бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)