1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

Почча қайинсинглисига маҳрамми ёки номаҳрамми?

Савол: Почча қайинсинглисига маҳрамми ёки номаҳрамми? Агар у она бир лекин ота бошқа бўлсачи?

Жавоб: Поччанинг ўз қайинсинглисига маҳрам эканига шубҳа йўқ. Яъни, опа-сингилни бир вақтда никоҳига олиш Қуръон и карим ҳукмига кура ҳаромдир: "...Икки опа-сингилни қўшиб (никоҳлаб) олишингиз (ҳам ҳаром қилинди)" (Нисо. 23). Аммо бу маҳрамлик вақтинчаликдир. Чунки, никоҳидага опа-сингидцан бирини талоқ қилиб юборса ёки ўлганидан кейин бошқасини никоҳига шиши мумкин. Ҳазрати Усмон розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаялоҳу алайҳи васалламнинг бир қизларига уйланганлар. У вафот этгандан кейин бошқасига уйланадилар. Шунинг учун уни "Зуннурайн", яъни "Икки нур эгаси" дейилади.
Почча қайинсингилга маҳрам бўлгани билан, аслида муваққат маҳрам бўлгани учун бизнинг Ҳанафий мазҳабимизга кўра унга бегоналарга қилингандек муомала қилиниши кераклиги айтилган. Шунинг учун ҳам қайинсингил ўз поччаси билан узоқ сафарларга (ҳатто ҳажга ҳам) бирга бораолмайди.
Қайинсингил Ҳанафий мазҳабидаги тақво ва фатвога кўра поччаси олдида бегоналар каби юриши, кийиниши керак. Лекин, Оиша онамиз розийаллоҳу анҳонинг опалари Асмоъ Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бемалол кириб-чиқиб юраверган.
Она бир, «эта бошқа фарзандлар бир-бирларига маҳрам бўлиб, ораларида никоҳ абадий ҳаромдир.

"Сўраган эдингиз" китобидан

Бегона эркакнинг пуштини хотинига қўйиш

Савол: Тиббий кўрик натижалари эрнинг бепуштлиги, хотиннинг фарзанд туғиши мумкинлигини кўрсатди. Замонавий илм-фан эса, бундай ҳолатда бегона эркакнинг пуштини хотиннинг бачадонига сунъий йўл билан юбориш орқали ҳомила пайдо қилиш имкониятига эга. Ҳар бир эр-хотиннинг фарзанд кўришга бўлган истагини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг умидини шу йўл билан рўёбга чиқариш шаръан жоизми?

Жавоб:    Сунъий уруғлантириш табиий ҳолларда - имконият бўлмаган ёки соғлиқ тақозо қилган ҳолларда эркакдан уруғ олиб аёлнинг бачадонига солиш дегани. Бунинг икки тури мавжуд. Биринчиси жоиз. Бу никохда бўлган эр-хотиннинг ўртасидаги    мазкур амалиётни ўтказишдир. Иккинчиси шаръан ножоиз. Яъни, никоҳи бўлмаган эркакнинг уруғини солиш.
Ҳозирги илм-фан сунъий йўл билан уруғлантириш борасида, шаръий никоҳ орқали эр-хотин бўлганлардан ташқари, бегона эркак ва аёлнинг ҳам уруғ ва тухум хўжайраси бир-бирига сунъий йўл орқали чатиштирилиб фарзанд туғдириш ҳолатлари кузатилмокда. Маълумки, эркак ва аёлнинг шаръий никоҳсиз жинсий яқинлик қилишлари зино ҳисобланади. Бегона эркак билан аёлнинг бевосита қўшилишлари ҳаром саналганидек, билвосита, яъни, сунъий йўл билан уруғларини бир-бирига чатиштириш ҳам ҳаромдир. Шундай экан, беникоҳ эркак билан аёлдан сунъий йўл орқали туғилган фарзанд ҳам зинодан туғилган деб ҳисобланади.

"Сўраган эдингиз" китобидан

Қайн уруғлар билан муносабат

Савол: Ислом шариати хотин ёки эр билан қайн уруғлар ўртасидаги муносабатларнинг қандай бўлишини талаб этади?

Жавоб: «Қайн уруғ» деганда эрнинг отаси, акаси, амакиси ва амакиваччаси ҳамда хотиннинг онаси, опа-сингиллари, амма-холаси кўзда тутилади.

Имом Бухорий, Муслим ва Термизий Уқба ибн Омирдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Аёллар олдига киришдан сақланинг!» дедилар. Шунда ансорий бир киши: «Қайни ҳақида нима дейсиз?» деб сўради. Унга Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайни ўлимдир», деб жавоб қилдилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) аёллар олдига агар ёнида маҳрами, қариндоши ё зарурат бўлмаса, кириш ва боришдан қайтарганлар. Чунки бунда бузуқлик ва ёмонликлар келиб чиқиши эҳтимоли бор. Ансорий бир кишининг қайнлар, яъни эрининг қариндошлари ҳақидаги саволига Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайни ўлимдир», деб лўнда ва кескин жавоб қилдилар. Бунинг маъноси, Ибнул Амр «Ниҳоя» номли китобда ёзганларидек, «Аёл ўлақолсин, асло бундай қилмасин», деганидир. Қайни келин олдига ёнида эри бўлмаганида кирса, эр-хотин муносабатлари бузилиши мумкин. Чунки эр ўзи билан хотини ўртасидаги сирларидан биронта қариндошининг ҳам огоҳ бўлишини истамайди.

Эрнинг эркак қариндошларининг келин билан муносабати шариат доирасида, комил эҳтиёткорлик ва тўла ҳушёрлик билан бўлиши лозим. Хотиннинг аёл қариндошларининг куёв билан муносабатлари ҳам шу кабидир.

Аканинг хотини ё хотиннинг синглиси ва шунга ўхшаганлар бир-бирига маҳрам эмас. Шу боис улар билан тортинмай, эркин муомала қилиш тақиқланади. Аёлга ҳам шундай. Улар бир-бирларига бегона, ўрталарида маҳрамлик мутлақо йўқ. Улар шу ҳукмдан келиб чиқиб муомала қилишлари лозим. Акс ҳолда, оқибат хатарли бўлади.

"Динда саволим бор" китобидан

Аёллар безанса бўладими?

Савол: Яқинда бир дугонам муслима аёл безаниши, хушбўй атирлар сепиши, сочларини чиройли турмаклаши мумкин эмас, чунки бу исломий ахлоққа зид, деб менга танбеҳ берди. Унинг бу таънаси ўринлими?

Жавоб: Безак, хушбўйликлар эркак ва аёлни бирдек гўзал, чиройли қиладиган неъматлардандир. Безак кўз учун лаззатдир. Зеро, кўз безакли нарсани кўрса, қувонади. Хушбўй ис димоққа лаззат бахш этади. Инсон ширин ҳидлардан завқланади. Шунинг учун шариатимиз мусулмонларни жума, ийд ва бошқа оммавий йиғинларга хушбўй ва ораста бўлиб боришга ундайди. Зеро, мусулмон биродарлари назарида гўзал ва хушбўй бўлиши керак. Ундан ҳеч ким нафратланадиган бўлмасин.
Бу ҳол эр-хотин ўртасида янада муҳим ва аҳамиятлидир. Хотини эри олдида доимо безаниб юриши керак. Унинг олдида ҳамиша хушбўй таратиб юрсин. Бу ишларга, хусусан, қўшилишдан олдин катта эътибор бериши лозим. Безак уни эрининг кўзи ўнгида янада чиройли қилади, хушбўй ўзига тортади ва эрини ром қилади.
Безак эри олдида чиройли либосларни кийиш билан бўлади. Эр-хотин ёлғиз бўлганларида либосларининг қисқа ё узунлигида, юпқа ё қалинлигида фарқ бўлмайди.
Шунингдек, хотин эрининг муҳаббатини қозониш учун аёлларга хос тилла ва бошқа тақинчоқларини тақиши ҳамда сурма, упа каби воситалардан ҳам фойдаланиб безаниши мумкин.
Сочларини чиройли турмаклаб, қўл ва болдирларидаги ортиқча жунларни кетказиб безанса ҳам бўлади. Айниқса, танаси ва оғзининг тозалигига эътибор бериши керак. Қўлтиқларидаги бадбўй ҳидларни кетказиши лозим.
Аёл баданининг бичимига диққат қилиши, мумкин қадар семириш ва ёғ босишидан сақланиши ҳам зийнатдир. Зеро, тананинг кўриниши ҳам гўзалликдир.
Аммо таъкидлаш лозимки, аёл фақат ва фақат ўз эри учун безанади ва хушбўй бўлади. Эридан ўзгага безанган ва хушбўй бўлган аёл гуноҳкордир. Безак ва хушбўйлик лаззат беради. Аёл эридан бошқа кимсалар ундан лаззат олишига йўл қўймаслиги керак.
Эрлар ҳам ўз аёлларига «бепардоз» кўринмасликлари зарур. Эр сочини тўғрилаши, мўйлабларини қисқартириши, бадани ва оғзининг тозалигига эътибор қилиши, хотини учун ўзини хушбўй қилиши, муносиб тарзда безаниши керак. Хотинининг кўзи ундан қувонсин, тотли ҳидига ғарқ бўлсин.
 Агар эр-хотин бу айтилганларга эътибор қилиб, хоссатан, қўшилишдан олдин уларга риоя этса, бахтиёрликнинг муҳим шартига риоя қилган бўлишади.

"Динда саволим бор" китобидан

Ечиниш гуноҳ бўладими?

Савол: Аёлимни тўшакка чорлаганимда у ибо туфайлими ёки бу ишни гуноҳ ҳисоблайдими, ечингани асло кўнмайди. Бу шаръан мумкинми ёки яланғоч ҳолда қўшилиш гуноҳми?

Жавоб: Эр хотини билан кийимларини ечмай қўшилиши маъқул эмас. Зеро, бу ҳолда истаганидек тўла лаззат ололмайди. Эр-хотиннинг иккиси ҳам қўшилишдан олдин тўла ечинса, яхши бўлади. Чунки улар бир-бирларининг ҳамма аъзоларига, жумладан, жинсий аъзоларига ҳам қарашлари мумкин. Бунда гуноҳ йўқ.

"Динда саволим бор" китобидан

Ҳозир сайтимизда 22 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ