1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ

Muslima.Uz

“Йўлдош”дан дори тайёрлаш мумкинми?

Ҳозирги пайтда болалар туғилганида улар билан қўшилиб тушадиган йўлдошдан, яна шунга ўхшаш ҳомилани олдириб ташлаш пайтида чиқадиган чиқиндилардан дорилар тайёрланаётгани, муолажада мана шу нарсалардан фойдаланилаётгани маълум. Ислом нуқтаи назаридан шу ишни қилиш жоизми?

ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф): Саволда келтирилган бундай ишларни албатта мусулмон бўлмаганлар қилади. Мусулмонлар бундан хабардор бўлишганидан кейин: «Динимизда бунинг ҳукми нима экан, қилса бўлармикан ёки йўқми?» деган  саволлар пайдо бўлади. Маккаи мукаррамадаги «Робитатул оламил Исломи» ташкилоти ҳузурида иш олиб борувчи Ислом Фиқҳи Академияси ўзининг ҳижрий 1424 йил, 19-23 шаввол кунлари бўлиб ўтган мажлисида бир қанча масалалар қатори мана шу масалани кўриб чиққан ва тегишли қарор қабул қилган.  
Инсоннинг жисмидаги ҳужайралардан ҳозирги кунда турли мақсадларда, хусусан тиббий мақсадларда фойдаланишга уламолар томонидан ижозат берилган. Бу баъзи беморликларни даволаш учун ёки турли илмий тажрибаларни олиб бориш учун ишлатилиши мумкин. Тажрибалар ўтказиб, ҳар хил ҳолатларга солиштириб кўриб, маълум бир касалликларни даволаш имкони топилади. Ана шу маънода, мисол учун саратон (рак) касалини тузатишга ҳам ишлатиш мумкин. Қанд касаллиги, буйрак, жигар касалликларини тузатишда ҳам инсондан олинган ҳужайраларни ишлатиш имкони бор экан. Бу ҳужайралар бир неча кўринишларда бўлади. Биринчиси: ҳомила янги пайдо бўлган ҳолатдагиси бўлса, ана шундан ҳужайраларни олса, уни турли нарсаларга аралаштириб, бу нарсани муолажага ишлатиши мумкин экан. Мисол учун, ҳозирги кунда болаларни пробирка-найчаларда урчитиш тажрибалари бор. Ана шунда ортиб қолган жисмларни, ҳужайраларни олиб юқорида айтилганидек тажрибага қўйиш ёки даволаш ишларида ишлатиш мумкин экан. Шунингдек, баъзи бир ҳомилалар тушиб кетади, ўша ҳомиладан ҳам ҳужайраларни олиб муолажа учун ишлатиш мумкин экан. Учинчиси, дастлаб айтганимиздек, бола туғилганида у билан қўшилиб тушадиган йўлдоши, киндик ипидан ҳам ҳужайралар олиб ишлатиш мумкин экан. Тўртинчиси, ёш болалар ёки катта ёшдаги тирик одамларнинг баъзи бир жойларидан ҳужайраларни олиб юқорида айтилган мақсадларда ишлатиш мумкин экан. Мана шу ҳолатларни Академия уламолари диққат билан ўрганишган, бу соҳанинг мутахассислари гапларини эътиборга олишган, улар билан савол-жавоблар қилишган ва охири фатво чиқаришган.
Мазкур фатвода айтиладики: биринчидан инсоннинг ҳужайрасини олиш, уни ривожлантириш ва муолажа – даволаш учун ишлатиш, турли илмий тажрибаларга ишлатиш мумкин. Шарт шуки, ўша ҳужайраларни олиш рухсат берилган, шаръан жоиз манбадан бўлсин. «Бу манбалар қандай манбалар» дейилса, биринчиси катта ёшдаги, тирик юрган кишилардан ҳужайраларни олиб ишлатиш уларнинг ўз розилиги билан ва ўша жисмидан керакли ҳужайрани олганда унга зарар етмаслик шарти билан. Иккинчиси: худди шу нарсаларни ёш болалардан ҳам олиш мумкин, бу ҳам шаръий бир мақсад учун бўлиши керак. Бунда ўша нарсаларни олгандан кейин мазкур болага зарар етмасин ва ота-онасининг рухсати бўлсин. Учинчидан: ана шундай ҳужайраларни киндикка уланиб турадиган йўлдошдан олиш мумкин, албатта уни ишлатишга ота-онанинг розилиги бўлиши керак. Боланинг йўлдоши қўшилиб туғилади, ўша йўлдошни олиб юқоридаги мақсадда ишлатиш учун ота-онанинг розилиги керак. Тўртинчиси: ўз-ўзидан тушиб кетган ҳомилалардан ҳужайраларни олиб юқорида зикр қилинган мақсадларда ишлатиш мумкин, албатта бунда ҳам ота-онанинг розилиги керак. Шунингдек, найча-пробиркада уруғликни олиб, урчитиб, ҳомила ҳосил қилиб, кейин онанинг раҳмига қўйиб қў-йиш ишлари бажарилган бўлсаю, ўша найчада баъзи бир чиқиндилар қолган бўлса, буни ҳам ота-онанинг розилигини олиб, кейин ишлатиш мумкин.
Энди шу нарсаларни олиш, уларни ҳужайра сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатларидан биттаси: бола ҳомила пайтида туғмаслик ёки бошқа шаръий сабабсиз тушириб юборилган бўлса, унда мазкур нарсани қилиб бўлмайди, иккинчиси: бу ишни ота-онанинг рухсатисиз қилиб бўлмайди, буларга ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Бу нарсалар ўта илмий масалалар бўлса ҳам, барибир савол туғилганидан кейин ҳаммамиз билиб қўйишимиз лозим нарсалардир (Аллоҳ билувчидир).

Эри ногирон бўлиб аёлини қондира олмаса аёл нима қилсин?

 

 

 

Савол: Ассалому алайкум! Мени анчадан бери қийнаётган масала бўйича Сиздан маслаҳат олмоқчиман. Йўл-транспорт ҳодисасига тушиб қолганимизга ўн йилдан ошди ва шундан сўнг турмуш ўртоғим 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Унинг оёқлари ва тос суяк органлари ишламай фалаж бўлиб қолди. Айни пайтда у ногиронлар аравачасида ҳаракатланади. Ўшандан бери мен унинг ёнидаман. Бироқ сўнгги пайтларда аёл сифатида аҳволим ёмонлаша бошлади. Кўп йиллар давомида сабр қилиб келдим, бироқ инсонийлик табиат ўзини кўрсатишга бошлаяпти. Эрим мени қандайдир йўллар билан қондиришга уриняпти, бироқ бу натижа бермаяпти, ҳолбуки уни ҳафа қилиб қўймаслик учун мен ўзимни қониққандек кўрсатишга уринаман. Жавобимни беринг деб сўрасам, ўлиб қолса керак деб қўрқаман. Унинг учун бу ўлганни устига тепгандек бўлади. Унга ҳиёнат қилиш – гуноҳи кабира. Бироқ бу фикр сўнгги пайтларда миямга қайта-қайта келвериб қийналиб кетдим. Нима қилай, ахир қирқ ёшга ҳам кирмаганман (Россия).

Тирноққа лак суртиш мумкинми?

Савол: Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. Лекин тирноқларимга лак суртиб юраман, хизмат вазифам шуни тақозо қилади. Айтишларича, лак таҳоратга тўсқинлик қилар экан, шу ростми?

Жавоб (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф): Тирноққа лак суртиш ва уни таҳоратга таъсири тўғрисида гапирадиган бўлсак, агар ўша суртилган лак қалин бўлиб, таҳорат қилган пайтда асл тирноққа сув етишига тўсқинлик қиладиган бўлса, жоиз эмас. Яъни, бу ҳолда таҳоратда ювилиши лозим бўлган баданнинг бир қисмига сув етмай қолган ҳисобланади. Опа-сингилларимиз лак суртиш пайтида шу қоидани эсда тутишлари керак. Демак, қалин ва сувни ўтказмайдиган лаклардан четланиб юрсалар яхши бўлади (Аллоҳ билувчидир).

Эрим бола туғишимни истамаяпти: нима қилиш керак?

Савол: Ассалому алайкум, эрим болали бўлишдан воз кечди. Бу мен учун жуда катта руҳий изтироб бўлиб қолмоқда, негаки мен эримни севаман ва у билан тўлақонли оила қуришни истайман. Биринчидан, эрим Исломда ҳеч қаерда эр-хотин болали бўлиши шарт деб айтилмаган, деб таъкидлаяпти. Бу тўғрими?
Иккинчидан, агар мен уни менинг бола туғмаслигим ҳаромлигига ишонтира олмасам, унда унинг рухсатисиз ҳомиладорликдан сақланмаслигим ва ундан кейин тасодифан бўйимда бўлиб қолди, деб айтишим мумкинми?

Келиннинг бокира эканини бошқаларга айтса бўладими?

Савол: Бoкирaлик лaттaсини бошқалaргa кўрсaтиш мумкинми?

Жавоб: Бу исломдан бехабар кишилар қиладиган ишдир, уни қилишдaн уялмоқ ва оқибатидан қўрқмоқ лозим. Рaсулуллoх соллаллоҳу алайҳи вa сaллaм “Қиёмат кунидa Аллоҳнинг ҳузуридaги энг ёмoн oдaм, aёлигa яқинлик қилиб эртaсигa oдaмлaр ичидa буни ёядигaн кимсaдир” дeгaнлaр (Aбу Дoвуд ривoяти).
Қилгaн ишини сўз билaн aйтгaн кимсaнинг ҳoли шу бўлсa, унинг aсoрaтини лaттaгa тeккизиб oдaмлaр oлдигa уни бaйрoқ қилиб oлиб чиққaн кимсaнинг ҳoли нимa бўлaди?! Бу ислoмдa қaбиҳ сaнaлгaн ишлaрдaндир. Бу лaттaни ҳеч кимгa кўрсaтмaсдaн йўқ қилиб юбoриш кeрaк. Жудa қисти-қaфaс қилaверишсa “ишлaр яхши” дeб қўйишлик кифoя қилaди. Ундaн у ёғигa ўтиб бўлмaйди. Валлоҳу aълaм.

Манба: Ислом нури

Ҳозир сайтимизда 228 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ