1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

«Белдан пастки кулги» санъатми?

«Кулги умрни узайтиради», «кулгининг соғликка фойдаси катта», «яхши кайфият билан бошланган кун хайрли ўтади» каби гапларни жуда кўп эшитамиз. Халқимиз ҳам кулгусевар халқ. Кулгининг миллий жанрлари азалдан халқимиз орасида оммабоп бўлиб келган. Бирон бир кунимиз йўққи, бир озгина бўлса-да кулишиб латифа (ҳангома) айтмасак, эшитмасак ёки бирор қизиқ воқеани эслаб кулишмасак.

Янги аср вабоси

 Голливуд юлдузларига тақлидомуз тарзда гомосексуализм модага кириши кузатилаётган экан.   

Ушбу саҳифаларни балоғатга етмаганларнинг ўқиши тавсия этилмайди!

«Мунажжимлар башорати»га ишонманг!

Бугун кўпгина газеталарнинг охирги саҳифаси «Мунажжимлар башорати»га бағишланган. Бу ҳолат кўпинча тушунтирилса ҳамки, баҳона ва сабаблар топилади: «халқимиз қаттиқ ишонади-да...» Газета дўконларида баъзиларнинг охирги саҳифани диққат билан кузатаётганини кўриб қоламиз. Кузатув мақсади: «Мунажжимлар бусафар нима дейишибди?!» Хуллас, юртимизда мунажжимлар башоратига катта қизиқиш бор.

Бундан бир неча йиллар муқаддам мамлакатимизнинг кўзга кўринган нашрларидан бирида ишлаб юрган кезларим... Газетанинг охирги саҳифаси тўлиқ мунажжимларга бўшатиларди. Энг қизиғи, ўша «мунажжим» бир журналист опа эди. Ҳаммасини кўз ўнгимда ўзича тўқиб ёзарди. Мен ундан: «Ўзингиз шу ёзганларингизга ишонасизми?» десам, «Ҳа», дерди. Нега, деб сўрасам, билмадим, деган жавобни олардим. Кейин бунақа манзараларни бошқа ишлаган жойларимда ҳам кўрдим. Асосан ишсиз қолиб кетган ва қўлидан ҳеч вақо келмайдиган «журналистлар» шунақа нарсаларни «боплашарди». Ва энг даҳшатли томони шундаки, ҳамкасбларимиздан бир қанчаси ўша башоратларга ишониб иш қилишарди.

Мен бу борада ота-боболаримиз кўрсат маларини, миллатимиз ва урфу-диёнатимиз нималар деганини билсам-да, уларга ботиниб бир нарса демасдим. Чунки бир кунмас бир кун улар бу ҳақиқатни тушунишларига, тўғри йўл олдида ўзларининг сафсаталарини бир четга суриб ташлаш-ларига чин дилдан умид қилардим. Аммо...

Гап ўша ишсиз «опалар»да эмас экан. Балки, халқимизнинг ўзи шу нарсага катта эхтиёж сезиши кундан кунга равшан бўлиб борарди. Газета дўконларида газетхон мухлис асосан учта нарсага қаттиқ эътибор берадиган бўлди: ТВ дастурлари, кроссворд ҳамда мунажжимлар башорати... Мана шу уч жабҳа ёритилмаса, газетанинг савдоси «ўлди», дейиш ҳам мумкин эди.

Кейин ўйлаб қолдим: бунинг сабаби бордир? Нега бу қадар ожизлик ва нотавонлик қамраб олган бизни? Ахир, савияли одам қандай қилиб бу сафсатага ишониши мумкин? Кейин тушуниб қолдим. Ҳа, тушундим: Инсон табиатида сувга чанқоқлик бор, у ё ҳалол, покиза сув билан қондирилади, ё нажас сув билан... Нима бўлганда ҳам, қоринга сув бориб жойлашмагунча, инсон тинчимайди. Овқат масаласи ҳам шундай. Қорни очган одам олдида икки йўл бор: ҳалол ризқ билан таомланиш ёки ҳаромидан. Жинсий нафсониятини қондириш учун эркакка ҳам, аёлга ҳам икки йўл тортиқ этилган: никоҳ ё зино! Энди инсон танасида яна бир маскан борки, унинг номини Қалб дейдилар. Бу қалб ё ҳақиқий ва ягона Худога сиғинади, ё нимагадир сиғинади. Иккаласидан бошқа йўлни танлай олмайди, яъни худосиз, эътиқодсиз ва нимагадир ишончсиз яшай олмас. Мана шу сўзларни ич-ичимдан ўтказганимдан сўнг, барчасини тушундим. Миссионерларнинг бу юртда изғиб юришига энг асосий сабаб - халқимизнинг катта қатлами исломий тушунчалардан йироқ бўлиб қолганлиги бўлса, мунажжимлар башоратини кенг суратда қулоч ёйганлигига ҳам сабаб шу! Инсонлар нимагадир ишонгилари келади. Ё «Банда келажакни, ғайбни билмайди, била олмайди ва билишликка уринмасин!» деган илоҳий таълимотга ишонади ва ёки мунажжимлар (аниқроғи баъзи «опалар») ўйлаб топган башоратлар асосида кун кечиришга уринади.

Ибн Аббос деган буюк саҳобий пайғамбаримиздан ривоят қилиб айтади: «Кимки юлдузлар илмидан (мунажжимликдан) биронта илмни эгалласа, сеҳрнинг бир бўлагини ўғирлаган бўлади. У зиёда бўлган сайин бу ҳам зиёда бўлаверади» (Абу Довуд ривояти).

Мунажжимларнинг асл иши фолбинлик. Улар фол очиб, ўзларининг «тахминлари»ни айтадилар. Мунажжимлар башорати ва газета саҳифаларини қўйиб туринг. Бир ташқарига чиқинг, атроф жавонибни кузатинг, додлаб юборасиз. Одам тирбанд. Ноёб маҳсулот келганда ҳам мавжуд бўлмайдиган навбат сафи айнан фолбинлар қабулхонаси...

Бундай воқеалар айни пайтда жуда кўпайиб кетган. Бунинг сабабини ўрганиш учун пайғамбаримизнинг таълимотларига юзлансак, тушунамизки, сарваримиз фолбиннинг олдига бориб, унинг гапини тасдиқлаган кишини динда бўлмайдилар, демоқдалар. Демак, бу ерда гап иймон-эътиқод ҳақида!

Фолбин ва мунажжимнинг айтаётган сўзлари юз фоиз тўғри чиқиб қолса ҳам, унинг сўзларига мўмин одам ишонмайди, чунки Аллоҳ ва Унинг расули буни қатъий равишда таъқиқлаган. Парвардигор инсонларни синаш учун баъзан фолбин ва мунажжимларнинг сўзларини амалга оширади, худди шайтон бир одамнинг кўзига қўлини тиқиб олиб, фолбиннинг олдидан чиққанида қўйиб юборгани сингари. Ўша одамнинг кўзи тузалиб кетади-да, у буни фолбин амалга оширди, деб ўйлайди. Бу ерда гап иймон, эътиқод, ишонч устида кетмоқда. Бу савдо қаттиқ савдо ҳисобланади.

Ҳозирги кунда мунажжимлар башоратига қараб иш режалаштирадиган, газета нашрларида чоп этилган башоратларга ишониб, келган совчини қайтариб юбораётган юртдошларимизга хитобимиз шуки, Аллоҳга қайтинг, охири абадий дўзах бўладиган йўлни тарк этинг. Пайғамбаримиз Аллоҳ таъоло ҳар бир одамнинг тақдирини яратилишидан эллик минг йил олдин ёзиб қўйилганини айтиб кетганлар. Бу тақдирни ҳеч ким ўзгартира олмайди. Фолбинларга қатнаётган опаларимиз, сингилларимизнинг шу бугунданоқ бу йўлдан қайтишларини сўраймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун фолбинлар ҳамиша хор ва ғарибхоналарда яшашади. Нима учун улар келажакни айтиб бериш учун ўзларида журъат топишади-ю, оёқлари остида турган конларни топиб, бойиб кетмайдилар. Майли, бу ҳам оғирдир, нега биргина лоторея қоғозини олиб, нол бутун мингдан бир миллиметр нарида турган ёзувни ўқиб, Нексия ё Дамас эгаси бўлиб олишмайди, нега?! Чунки улар келажакни ҳеч қачон била олишмайди. Аллоҳ таъоло Қуръони карим-да бу илм фақат Ўзида эканлигини айтган. Аллоҳ билан Аллоҳнинг илмини талашаётган бандалар албатта хор бўлажак. Шу малъун, ифлос ва жирканч маҳлуқ-ларнинг олдига бориб, иймон-у эътиқодни пой-мол қилмайлик, азизлар.

Абдуллоҳ Муҳаммад

Ароқхўрдан ҳамма безор

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалаҳу алайҳи васаллам «Хамр (яъни ақлни олғувчи ҳар бир нарса) ёмонликлар онасидир», деган эканлар. Яна марҳамат қилиб дебдиларким: «Хамрдан сақлан. Унинг дарахти бошқа дарахтлардан ошиб ўтгани каби, гуноҳлари ҳам бошқа гуноҳлардан ошиб тушади».
Майхўрликнинг Аллоҳ томонидан ҳаром қилингани (яъни таъқиқлангани)ни, бу ҳақда қуръони Каримда оятлар мавжудлигини кўпчилик билади. Яна билишимиз жоизки, ҳатто Тавротнинг саҳифаларида ҳам «Шароб шарманда этади, мускир жанжалкашга айлантиради. Унга мубтало бўлган ақлли эмасдир», дейилган.
Минг афсуслар бўлсинким, асли мусулмонобод бўлган юртимизда, асли мусулмоншева бўлган одамларнинг фарзандлари ўз насабларини унутиб, ёмонликлар онасининг фарзандига айланиб боряптилар. Майхўрликка қарши гапириш, майхўрларни инсофга чақириш — шамолга қарши ҳайқириш каби бесамар кетяпти. Уламоларимиз, имомларимиз гапиргудек бўлишса, «Сен майнинг қадрини қаэрдан билардинг?» деган маънода афтларини бужмайтирадилар.

Бир куни камина ҳам майхўрликка қарши сўз айтган эдим, «Ҳадеб ароқни ёмонлайверасизми, ўзингиз ҳечам ичмаганмисиз?» деб таъна қилишди. Тўғрисини айтдим. Аллоҳга тавбалар қилганим ҳолда, ўша қилмишларимни лаънатлаганим ҳолда, ичганларимни яширмайман. Мен кўп ичмаганман. Лекин кам ичдинг нимаю, кўп ичдинг нима, фарқсиз — игна ҳам, йўғон қозиқнинг учи ҳам кўзга кирар бўлса, барибир кўр қилади. Менга таъна қилган жамоатга қараб дедимки: «Сиз бутун дунё бўйича бир одамни топинг. Агар у: «илгари касал эдим, шу ароқни ичиб тузалдим, илгари камбағал эдим, шу ароқни ичиб бойиб кетдим, илгари хор эдим, шу ароқни ичганимдан кейин обрў топдим, шарафландим», деса, сизларни ичкилик билан ўзим таъминлаб тураман. Шундай одамни топа олмайсиз. Чунки ароқ (ароқ деганда барча маст қилувчи ичимликларни — шайтоннинг сийдигини назарда тутяпмиз) соғлом одамни касал қилиши, бойни камбағалликка гирифтор этиши, шарафли одамни эса хорлик жарига судрашини ҳамма билади. Аммо нафс олдида мағлуб ҳолда тураверадилар.
Мени бир нарса ажаблантиради: айтайлик, телевизор сотиб олдик. Дарров қўлланмасини ўқиймиз. Телевизорни яратган олимлар, усталар бизларни огоҳлантиришади: 220 волтли токка уланг, иситиш ускунасидан нарироқда турсин... Буни билиб, биз ҳеч қачон телевизоримизни 380 волтли токка уламаймиз, телевизорнинг бузилишига йўл қўймаймиз. қўлланмага амал қилмасак пулга куямиз. Ҳолбуки, Инсонни яратган Аллоҳ Одам болаларига тўғри яшаш йўлларини ўргатувчи қўлланма — илоҳий китобларни туширди, тўғри йўлга бошловчи элчиларни юборди. «қўлланма»нинг энг улуғи, шубҳасиз, қуръони Каримдир. Элчиларнинг энг шарафлиси, шубҳасиз, бизнинг Пайғамбаримиз алайҳиссаломдирлар. «Мў‘минлар учун насиҳат, кофирлар учун ҳасрат» бўлмиш қуръони Карим одамларга қарата: ичма, бу дунёда хор бўласан, у дунёда азобга қоласан, деб турса-ю, биз эшитмагандек, билмагандек ичаверсак. Бу дунё азобига дуч келганимизда, айтайлик, тузалмас хасталикка чалиниб, тўшакка михланганимизда ёки фарзандларимиз ёмон хулқлари билан куйдира бошлаганида «Эй Худо, мен Сенга нима ёмонлик қилувдимки, менга шунча ғам-алам берасан», деб нолалар қиламиз, кўз ёшлар тўкамиз.

Фиръавннинг имон келтириши каби кечиккан бу ҳасратларимиздан фойда бўлармикин?
Кечагина «Ичманг, биродар», дегани учун кўзимизга ёмон кўринган имомни чақиртириб: «Бир ўқиб қўйинг», деймиз. Мулла қирқ марта «Ёсин» сурасини ўқиса, у дунёга гўё гуноҳлардан холи бўлиб кетиладигандай туюлади. Кошки эди буларнинг фойдасизлигини билсак. Юқори кучланишли токка уланган телевизор куйгани каби охиратимиз куйиб бўлганини англамаймиз. Телевизор куйса, пулимизга ачинамиз. Умримизнинг энг гўзал онлари куйиб адо бўлаётганини эса, фаҳмламаймиз.
Ароқ одамнинг ўзигагина ёмон таъсир қилса, чидаш мумкиндир балки. Ароқнинг зурриёдга таъсири-чи? Мажруҳ туғилаётган болалар, туғилмаёқ ўлаётган болалар-чи?! Бирор кишини беҳос уриб ёки туртиб юбориб, оёғини ёки қўлини майиб қилиб олсангиз, қонун олдида жазоланасиз. Лекин қўл-оёқсиз ёки ақлсиз туғилаётган болаларнинг мажруҳлигига сабабчи ота ёки онани жазоламаймиз. Тўғри, бу дунё қонуни жазоламайди, аммо Аллоҳнинг жазоси тайин-ку, қўрқмаймизми?
Ароқхўрлик ҳақида гапирилса, европаликлар бузди бизларни, деймиз. Бу гапда жон бор. Лекин улар ҳар биримизни ётқизиб олиб, оғзимизга зўрлаб ароқ қуймадилар-ку? Европаликларнинг маданиятга оид дуруст одатларини олмаганимиз ҳолда нима учун фақат бузуқликларини маъқул кўриб қолдик?

Биз ичганда ҳам гўё маданийча ичишга ўрганганмиз. Яъни «тамада» деганни сайлаб оламиз. (Бу сўзни ўзбекчага айнан таржима қила олмадим, рамзий маънода «Шайтоннинг бош ёрдамчиси», десам ранжимасинлар.) Чиройли сўзлар, яъни, «тост» айтамиз. Тилаклар тилаймиз. Соғлиқ, омад, бахт... Кимдан тилаймиз? Албатта Худодан тилаймиз. Ўйламаймизки, яратган Тангри «ичма, бу харомдир», деб қўйибди. Шу ҳаромни ича туриб, Ундан яна бахт сўрасак, берармикан шу бахтни! (Мазкур фикрни аввал ҳам айтиб эдик, такрор этаётганимиз бежиз эмас).
Баъзан ичкилик қўйилган давраларда ўтиришга мажбур бўламиз. Шунда айримлар сал истиҳола қилган бўлиб: «Чарчоқни кўтаради, ижозат берсангиз, озгина-озгина ичсак», дейишади. Шунда: «Рухсатни мендан сўраманг, чунки буни мен ҳаром қилган эмасман», деган мазмунда жавоб бераман. Баъзиларга шу гап таъсир қилади, бошқалар: «Худонинг ўзи кечиради», деб ичаверишади. Худди Худо уларга «Тўйиб ичиб олаверларинг, кейин сенларни кечираман», деб тилхат бергандай ёки вахий юборгандай ишонч билан гапиришади.
Бир неча йил бурун Туркистон шаҳрида, ҳазрат Аҳмад Яссавий мақбараларидан бир чақиримча нарида аянчли бир даврада ўтиришимга тўғри келган эди. Воқеа тўйнинг эртасига содир бўлди. Дастурхон атрофида турли ёшлардаги одамлар ўтирибмиз. Айтишим жоизки, шундай муқаддас ва шарафли шаҳарда яшовчи, ўзини мусулмон деб атовчилар ароқхўрликда «чемпион» эканлар. Хуллас, мендан «тост» айтишимни илтимос қилишди. Дастлаб рад этдим. Талаблар такрорланавергач, дедимки: «Хўп, гапираман, аммо ранжимайсизлар. Ҳозир сизларга, «ичманг», деганим билан ёқмайман. Лекин бир нарсани ўйлаб кўринглар: мана бу йигит ўғлингиз экан, ота билан ўғил нима деган одам бўлдиларинг энди?! Мана бу йигит сизнинг куёвингиз экан, сиз билан ичиб, маст бўлиб, уйга боргач хотинини, яъни қизингизни урса, қизингиз додини кимга айтади? Сўнг эса сиз додингизни кимга айтасиз?»

Бу гапдан кейин ўғил ва куёв чиқиб кетишди. Бир-икки киши гапимни маъқуллаб, ароқ қуйилган пиёлани нари суриб қўйишди. Бошқалар эса «Худо кечиради», деб ичишни давом эттираверишди. Бундай одамларни «эш-шакдай қайсар», дейишади. Йўқ, азизлар, эшакларни ранжитманг, эшиклар уларга ўхшамайди, чунки эшакни тарбия қилса бўлади: «иш-ш» десангиз тўхтайди. Бундай одамлар эса тўхташмайди.
Ароқхўрлик қанча-қанча улуғларни хорлик ботқоғига ботирди. Жуда кўп истеъдод эгалари бу бало оқибатида умрларини ҳам, қобилиятларини ҳам бой бердилар.
Шу ўринда ҳазрат Бобур Мирзонинг бир фармонларини эсга олсак, фойдадан ҳоли бўлмас. Милодий ҳисобда 1525 йили имзоланган мазкур фармонга биноан майқатағон (сухой закон) эълон қилинган эди:
«Башар нафси ёмонликка майл этишдан узоқ эмас, «нафсимни поклай олмадим, чунки нафс ёмонликка амр этувчидир.» Ундан қайтиш бағишловчи Маликнинг лутф-марҳаматидан бошқа мумкин эмас. «Бу Аллоҳнинг эҳсонидир, кимга хоҳласа, бахш этади. Аллоҳ катта эҳсон эгасидир.» — Бу сўзларни ифодалашдан ва бу гапларни баён қилишдан ғараз шуки, инсонлик тақозоси, подшоҳлар расм-русми, подшоҳлик лавозими, мансабдорлар одати бўйича шоҳдан тортиб сипоҳийгача гўзал ёшлик кунларида шариат манъ қилган баъзи нарсаларга ва айрим ўйин-кулгуларга ружуъ қилинарди. Бир қанча вақтдан кейин пушаймонлик кунлари келиб, уларни битта-битта тарк қилинар ва чин тавба билан уларга қайтиш эшиги ёпилар эди. Аммо мақсад ва матлабларнинг муҳими ва буюги бўлган ичкиликдан қайтиш тавбаси «ҳар иш ўз вақтига боғлиқ» деган парда остига беркиниб, юзини кўрсатмас эди, токи бу яхши соатда зўр ғайрат билан уруш эҳромини боғлаб, шавкатли Ислом аскарлари ёрдамида кофирларга қарши жангга киришганимизда ғайб Илҳомчиси ва ҳақиқат Жарчисидан «Иймон келтирганларга вақт келмадимики, қалбларини Аллоҳнинг зикри билан юмшатсалар?» мазмуни эшитилиб, гуноҳ ва саркашлик асбобини илдизидан қўпориб ташлаб, тавба эшикларини тўлиқ жиддият билан қоқдик. Тавфиқ йўлловчиси «Кимки астойдил эшик қоқса, киради», мазмунига мувофиқ иқбол эшигини очди ва бу урушни нафсга қаршилик кўрсатишдан иборат бўлган зўр уруш билан бошлашни буюрди. Алқисса, «Эй Роббим, нафсларимизга зулм қилдик»ни ихлос тилига келтириб, «Сенинг олдингда тавба қилдим ва мен мусулмонларнинг биринчисиман», деган гапни дил лавҳига нақш қилдик. Кўнгил хазинасида махфий қолган ичкиликдан қайтиш тавбаси истагини юзага чиқардик...»

Тарихдан маълумки, Бобур Мирзо ҳазратларининг асосий ғалабалари айнан шу фармондан — майқатағондан сўнг қўлга киритилган. Яна тарихдан маълумки, Ҳусайн Бойқаро бошқарган мамлакатни айни шу ичкилик барбод қилган. Айни шу ичкилик (уни «чоғир» деб атаганлар) умидли ва суюмли набира Мў‘мин Мирзонинг бошини узган.
Баъзи биродарларимиз айтадиларки: «Ароқ бировларники бўлгани учун ҳаром қилинган». Йўқ, азизлар, ароқ, чўчқа гўшти бошқалар истеъмол қилгани учун эмас, одамга зарар бергани учун ҳаром қилинган. Агар у биродарларимиз айтгандай бўлганида эди, бировлар ейдиган мол ёки қўй гўшти ҳам, бошқа неъматлар ҳам ҳаром қилинар эди. Яна ўйлайлик, нима учун айнан ароқ ва чўчқа гўшти ҳаром қилинди? Нега мураббо ёки қовун-тарвуз ҳаром қилинмади?
Ароққа қарши бутун насоро олами ҳам курашган. Урушдан аввал ҳатто АқШда ҳам майқатағон эълон қилинган. Болшевиклар замонида ҳам бир-икки уруниш бўлди. Охиргиси эсингиздадир, «қайта қуриш», деб аталган замонда ҳам ичкиликка қарши курашилди. Биз бу курашни жону дилимиз билан қувватлаш ўрнига норози бўлдик, ўзимизча найранглар ўйлаб топдик. «Тўйларда ичкилик қўйилмасин», дейилди. Хўп де- диг-у, баъзиларимиз битта самоворга сув қуйиб қайнатдик, иккинчисини ароқ билан тўлдириб, чойнакда тарқатдик ва бу «ихтиро» билан фахрландик. Бундан ортиқ нодонлик бўлармикин? Ана ўшалар ва ўшалар кабилар ҳазрати Анаснинг (розиёллоҳу анҳу) Расулуллоҳдан (соллалоҳу алайҳи васаллам) ривоят қилган бу ҳадисларидан хабардормикинлар: «Аллоҳ шаробни, уни ичганни, қуйиб берганни, сотганни ва сотиб олганни, сиқиб тайёрлаганни ва тайёрлатганни, олиб келганни ва олиб келтирганни ҳамда ундан келган даромадни еганни лаънатлайди».

Ароққа берилган одамнинг бу йўлдан қайтиши қийин бўлади. Чунки бу ҳам Аллоҳнинг имтиҳонларидан бири. Кимки нафсини жиловлай олса, имтиҳондан ўтади. Аллоҳ кимга марҳамат қилса, нафсни енгади, имтиҳондан ўтади. Аммо одам деган Худонинг марҳаматига эришмоқ учун жон куйдириш ҳам керак. Нафсга қарши уруш очиш учун ўзида куч топа олмаган, иродасига қувват бера олмаган одам бу марҳаматга ета олармикин, валлоҳу аълам?
Иймонни бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, балки тиконзорни яланг оёқ кечиб ўтишга тўғри келар. Иймон саройига ҳам сизни биров кўтариб олиб кирмайди. Бобур Мирзо таъкид этганларидек, эшикни астойдил қоққан одамларгина кирадилар. Асалариларнинг қўриқчилари ёмон жойга қўнган асалариларни уяга қўймас эканлар. Шунга кўра, иймон саройига оғзидан ароқ ҳиди гупуриб турганлар қўйилмайдилар. Уларнинг жойлари иймон саройи эмас, шайтон кулбаси бўлиб қолади. Расулуллоҳнинг ҳадисларида айтилишича: «Давомли хамр ичган киши бутга топингувчи кабидир. Ўлса, Аллоҳнинг ҳузурига бутпараст каби боради.» Аллоҳ асрасин! Дуо қилайлик: барча майпарастларни бу йўлдан қайтариб, ҳидоят берсин!
Нафсларимизни тарбиялашнинг энг биринчи шарти — тавбадир. Тавбалар ижобат бўлмоғини Аллоҳ насиб этсин.
Иймон саройига кирмоқ мушкул, аммо ундан чиқиш осон, Худо сақласин! «Ёмонликлар онаси»дан юз ўгириб, ҳидоят онасига фарзанд бўлмоқликни Аллоҳ барчаларимизга насиб этсин. Омийн я Роб ал-оламийн!

Тоҳир Маликнинг "Иймонлашиш умиди" китобидан

Жамиятдаги иллат – Тиланчилик

Бугунги кунда кўча-куйда садақа сўраб, қўл чўзаётган турли ёшдаги эркагу аёллар ва ҳатто болаларни кўриб, беихтиёр ўйга толасан киши: наҳотки шу одамлар қилаётган ишларининг моҳиятидан бехабар бўлсалар?

«Али хўжа, хўжа Али»

Одамнинг ёки бошқа маҳлуқотнинг вафотидан ажабланмаймиз. Аммо бирон яхши фикр ёки қарорнинг ўлими ажабланарли. Одамни сақлаб қолиш учун кўп ҳаракатлар қилинади. Аммо айрим қарорларни сақлаш учун биров қайғурмайди. Аксинча, тезроқ ўлишини кутиб, тамоша қилинади, ёки кўриб кўрмаганга олинади. Тўй ва маросимларни ихчам тарзда ўтказиш ҳақидаги республика раҳбарининг қарори шундай бўлди. Кузда қабул қилинган қарор баҳоргача аранг яшади. Сўнг дабдабалар яна ўша тарзда, ҳатто янада баландроқ авжда давом этяпти.

Ҳозир сайтимизда 139 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ