1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Разолат хавфи

26 май куни Парижда бир ой муқаддам мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган ҳамда Франция президенти тасдиқлаган “бир жинсли никоҳларга рухсат берувчи қонун”га қарши бутун халқни бирлаштирган катта намойиш бўлиб ўтди. Ҳукумат расмийлари норозилик намойишларидан чўчиганидан, унда иштирок этган одамларнинг асл сонини яшириб, уларни 150 мингдан ошмади демоқда. Хориж ОАВлари тарқатган маълумотларга кўра аслида ҳаммаси бошқача, яъни, Париж кўчаларида норозилик намойишда иштирок этганлар сони бир миллион кишига етган.

Франция Европа мамлакатлари орасида бир жинсли никоҳга рухсат берувчи қонунни кучли қаршиликлар билан кутиб олган ягона давлат бўлиб турибди. У ўзида жуда кўп сиёсий ва диний ҳаракатларни жам қилди. Католик черковининг фаоли ҳисобланган Фрижид Барио бошчилик қилаётган “Барча учун маниф”  ушбу ҳаракатнининг асосий ташкилий кучи бўлди. 2012 йилнинг 17 ноябридан бошлаб, Францияда анъанавий оила тарафдорлари оммавий намойишлар уюштириб келмоқда. 2013 йилнинг 24 март куни ўтказилган шундай намойишларнинг бирида 1,4 миллион одам иштирок этган. Кузатувчиларнинг таъкидлашича, ушбу намойишлар 1968 йилги май инқилоби вақтида ташкил қилинган намойишлардан кейинги ўринга чиққан. Ҳозир анаъанавий оила ва миллий қадрият тарафдори бўлган франциялик фаоллар кенг миқиёсда ташкилий ишларни бошлаб юборган. Улар яқинда бўлиб ўтадиган муниципал сайловларга ҳозирлик кўришмоқда.

Агар воқеаларга холис ёндошадиган бўлсак, кураш шунчалик шиддатли тус олган бўлса-да, у ҳозирча мавжуд қарорни ўзгартиришга таъсир қила олмаслиги аниқ. Буни тушуниб етган машҳур француз ёзувчиси Доминик Веннер 2013 йил 21 май куни ўз жонига қасд қилиб, инсоният тамаддунининг асосларига ҳамла қилаётганларнинг ухлаб ётган “виждон”ларини уйғотмоқчи бўлди. Бироқ бу масалада бирор бир қарор қабул қилиш фақат франциялик сиёсатчиларга боғлиқ эмас. Чунки бошқариш дастаги Евро Иттифоқнинг юқори қаватларида жойлашган.

Бугун ғарбда бесақолбозлик қудратли ҳамда катта сиёсий кучга айланиб улгурди. У кун сайин агрессив (тажовузкорона) кўринишга эга бўлиб бормоқда. Ўзининг жирканч амалларини жамиятнинг турли қатламларига мажбур қилишгача журъат этмоқда. Бесақоллар мафиясининг жаҳон сиёсатининг чўққисига чиқиши аста-секинлик билан амалга ошди. Узоқ вақт уларнинг сонини оз деб билиб, хафв туғдириши мумкин бўлмаганлар рўйхатига киритилди. Натижада мазкур мафия катта уддабуронлик билан турли хил тармоқларни ташкил қилиб, жаҳон саҳнасига чиқиб олдилар. Энди “жинсий озчилик” “жинсий кўпчиликка” айланиб бошқаларга ўзиникини мажбурлашга, ўтказишга тушди. 

Рим империясида насронийлар салтанати ўрнашиб қолганидан то ХIХ асргача Ғарбда бесақолбозлик нотабиий, жирканч шаҳвоний амал ҳисобланиб келинаётганди. Шу билан бирга, фуқаролик қонуни ҳам ушбу амални жиноят деб билар, бу амални содир қилганларга жазо тайин эди. ХIХ аср охирларида бу жиркач жиноятга бўлган муносабат тубдан ўзгара бошлади. Жазога лойиқ бўлган бу амал энди руҳий хасталик, дея эътироф этилишга ўтилди. 60 йилларда “жинсий инқилоб” бошланиши билан ҳолат тубдан (радикал тарзда) ўзгара бошлади. Натижада ЛББТлар (лесби, баччабозлар, биосексул ва трансгендер) уюшмаси ташкил қилинди. Улар ўзларини алоҳида дунёқарашга эга эканини ва янги пайдо бўлган суб маданият вакиллари дея тақдим қила бошлашди. Уларнинг таъсирида 1973 йили Америка психиатрия ассоциацияси, 1990 йили эса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бесақолбозликни руҳий хасталар рўйхатидан ўчириб ташлашди.

Бошқача сўз билан айтганда, разолат, ахлоқий бузуқлик, жирканч ва фахш қонунлаштирилди ҳамда булар яшаш тарзининг бошқа “муқобил” варианти сифатида кўрила бошланди. Дарвозалар ланг очилди ва патология Ғарбда шиддат билан тарқала бошлади. “ЛББТ – уюшмаси” ўз олдига барча мамлакат қонунчилигида “бесақолбозликни патология ёки оғиш” эмаслигини уқтиришни мақсад қилиб қўйди. 90 йиллардан бошлаб биз шу ҳаракатларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Бу билан бир вақтнинг ўзида бесақолбозлик учун белгиланган жазони бекор қилиш жараёни ҳам давом этмоқда. Энди Африка ва Осиёнинг баъзи мамлакатларидагина бу жиноятга жазо борлигини учратиш мумкин, халос. Россияда шу мазмундаги модда 1999 йили бекор қилинди.

90-йилларда бесақолбозлар орасидан радикал кайфиятдаги гуруҳлар отилиб чиқа бошлади. Улар узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқиб, жинслар орасидаги табиий бўлган фарқни йўқ қилишга урнишга киришишди. Эркак ва аёл ўртасидаги биологик фарқлар билан боғлиқ барча нарсалар афсона деб эълон қилинди. Гетеросексуллик эса ахлоқнинг (юриш-туришнинг) бир тури халос, деб уқтирилди. Уларнинг айтишича, гўёки, “ижтимоий жинс” (гендер) инсоннинг ўзи тарафидан танланиши ҳамда исталган вақтида алмаштириб олиши мумкин эмиш. Бу тезиснинг тарғиботи “гендер мансублик” деб атала бошланди.

“ЛББТ – уюшмасида” устун бўлиб олган радикал бесақолбозлар инсонни жинсдан “озод” этиш учун жаҳон жинсий инқилобини амалга оширишга киришиб кетди. Улар “гендер” ва “гендер мансублик” тушунчасини нафақат ижтимоий, балки ҳуқуқий соҳаларда ҳам “жинсий ориентация” номи билан ўзлари бунёд қилаётган янги жаҳон тартибининг бир элементи сифатида сингдиришди.

Бу ўз навбатида жамиятда барқарор бўлиб турган муносабатларни оммавий равишда бузилишига, вайрон қилинишига замин яратди. Гап шундаки, “жинсий ориентация” сўзи бесақолбозлар учун ниқоб вазифасини ўтамоқда. Халқаро ҳамда миллий қонун-ҳужжатларнинг биттасида ҳам бу сўзга аниқ изоҳ берилмаган. Бу сўз билан ҳар қандай жинсий ориентацияни тушуниш мумкин бўлиб қолган. Яъни, бугунги кунда жиноят деб баҳоланадиган, бироқ тарафлар розилиги бўлган ҳар қандай жинсий алоқа қонуний деб қаралиши мумкин. Бу полигамия, полиандрия (кўп эрлик), жинсий алоқада кўп шериклик, биосексуаллик, инцест (қариндошлар орасидаги жинсий алоқалар) ҳамда педофилия ва зоофилияга (табиат ҳимоячиларининг уюшқоқлиги туфайли унга кейинроқ рухсат берилса керак) ҳам тегишлидир. Энди ҳамма нарса жамият юқоридагиларининг “замонавийлашиш” даражасига боғлиқ бўлиб қолди.

Гомосексуализмнинг оқланиши (реабилитация қилиниши) бесақолбозларнинг янада жипслашишига турки бўлди. Бесақолбоз ва шуларга ўхшаш бузғунчи разил тоифалар легетим бўлишдан қониқмай ўзларининг дунёқарашлари ва яшаш тарзларини тарғиб қилиш имкониятини берувчи алоҳида мақом ҳамда махсус ҳуқуқларни талаб қилиб чиқа бошлашди. Ҳозирги кунларда юридик ҳужжатларда ҳам ишлатиладиган “жинсий озчилик” истилоҳи, тушунчасини улар энди таҳқирлашга қарши бўлган (антидискриминацион) қонунларда ишлатилишини талаб қила бошлашди. Ҳатто, “жинсий озчилик” ҳақида алоҳида қонунларни қабул қилиниши ҳамда “жинсий ориентация ва гендер мансублик” ҳақидаги тушунчаларни мамлакат конститутцияларида ҳам акс этилишини талаб қилишмоқда.

“ЛББТ – уюшмаси” халқаро ташкилотларда катта таъсирга эга лоббини шакллантириб, 1993 йил гомесексуал ва лесбилар халқаро ассоциацияси БМТда ўз вакиллига эга бўлди. Мазкур йилда қочқинлар иши бўйича БМТнинг олий комиссари ўз ҳужжатларида бесақолбозларни “ўзига хос ижтимоий гуруҳ” деб атай бошлади. 1995 йили эса, БМТ жинсий озчилик ҳуқуқларини паймол қилинишини Инсон ҳуқуқларининг паймол қилинишининг тури сифатида рўйхатга киритди.

Европа иттифоқи изчил ва муросасиз равишда бузуқларнинг ҳимоячисига айланди. 1997 йили Амстердам янги шартномасига ўзгартириш киритилди. Унга кўра, Европа иттифоқи жинсий ориентация дискриминацияси бўйича (баҳонасида) аёвсиз кураш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлди. 2000 йили қабул қилинган Европа иттифоқи фуқароларининг асосий ҳуқуқлари хартиясида бундай дискриминацияга тақиқ қўйилди. 2006 йили, Европа иттифоқи “Европадаги гомофобия ҳақида” резолюциясини қабул қилди. Унда айтилишича, бесақолбозлар ва уларга ўхшаган ифлосларнинг қарашларини қабул қилмаслик, яъни бесақолбозлар ва гейлар, биосексуал ва трансвеститларга бўлган нафрат ирқчилик, ксенофобия, антисемитизм ва сексизмга билан тенг эмиш. Уларни таъқиб қилиш ва ўлдиришдан ташқари уларга нисбатан нафрат руҳидаги гап-сўзлар, уларнинг устидан кулиш ёки сўз билан ҳақорат қилиш ҳам энди гомофобиянинг бир кўриниши ҳисобланармиш. Ҳолат шу даражага етдики, баъзи мутахассислар гомофобияни ирқчилик каби “шахснинг тоқат қилиб бўлмайдиган касаллиги” деб баҳолашни таклиф қилишмоқда. Агар аҳавол шу тарзда давом этса яқин келажакда гей ва лесбиларни ёмон кўриш руҳий касаллар шифохонасига олиб бориши ҳам мумкин бўлиб қолади.

Жирканч бузуқлар бор эътиборини бир жинсли никоҳ тарғиботига қаратишмоқда. Агар улар бунга муваффақ бўлишса, ўзларига ўхшаганларни тарбиялаш имкониятига замин яратган бўлади. Бу шармандаликни Европа иттифоқи ва Европа кенгаши жон-жаҳди билан тарғиб, ҳимоя қилмоқда. Улар ўзларининг манфур мақсадларига етиш учун мавжуд юридик имкониятлардан фойдаланган ҳолда кескин сиёсий йўлни тутган.

Сўнгги 20 йил ичида Европа парламенти бесақолбозлар орасидаги муносабатларни қонуний деб тан олиниши ва уларга бола боқиб олиш, тарбиялашга рухсат берувчи туркум резолюцияларни қабул қилди. Бу борада Европа Кенгаши Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди жинсий ориентация борасида камситилиш мумкин эмас, деб чиқди. Бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган жуфтлар орасидаги фарқни оқлаш учун жиддий сабаб ҳам керак эди. Европа суд маҳкамаси бу масалаларга баҳо бериши учун мамлакатнинг ўзларига ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Шунга ўхшаш қўллаб-қувватловга эга бўлган “ЛББТ-уюшмаси” бир жинсли никоҳларни тарғиб қила бошладилар. Аввалида бу манфур ишларини “рўйхатга олинган шериклар”, дея бошлашди. Бугунга келиб 20дан ошиқ мамлакатларда бу қоида жорий қилинди, сўнг эса бу нарсани “никоҳ” деб атай бошлашди. Бу қабиҳ нарса бугунги кунга келиб 15та мамлакат, АҚШ ва Мексиканинг баъзи штатларида қонунлаштирилди. Ҳозирда бунга ўхшаш қонун лойиҳалари Люксембург, Непал ва Парагвайда кўриб чиқилиши жараёнидадир.

Турли мамлакатлар бундай сиёсат турлича қабул қилинмоқда. Баъзи жамиятлар шу даражада манқуртлашиб, иммунитетини йўқотиб қўйган, баъзиларида эса бундай ҳаракатлар қаттиқ қаршиликларга учрамоқда. Биринчисига мисол Швейцариядир. Бу мамлакатда “Рўйхатга олинган шериклар” ҳақидаги қонун бошқа федерал қонунларга ўхшаб референдум орқали кучга кирган. 2005 йили 5 июн куни Швейцария фуқароларининг 58 фоизи гомосексул жуфтларнинг бирга яхшаш ҳуқуқи бор, деб тан олишди. Иккинчи мисол эса Франциядир. Бу мамлакатда кураш энди қизғин паллага кириб бормоқда.

Унчалик фожеали тусда бўлмаса-да, бироқ бу масала Британия парламентида ҳам муҳакома қилинди. Буюк Британия мустақиллик партиясидан бўлган Европарламентнинг депутати Найжел Фаражнинг айтишича, аслида барча масалани Британия парламенти эмас, балки инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди ҳал қилади. Бош Вазир Давид Кэмерон ўз партияси ва халқ ирода-хоҳишига қарши ўлароқ Страсбург кўрсатмасига биноан мазкур қонун лойиҳасини тиқиштирди. Айтмоқчи, шунинг учун ҳам ушбу қонун лойиҳалари Франция ва Англияда бир вақтнинг ўзида муҳокамага қўйилди.

Нейжал Фараж Европа Иттифоқи 2010-2014 йиллар ичида Стокголм дастури деб аталадиган Европа мамлакатлари ҳуқуқини унификация (бир хил қилиш) қилиш ҳақидаги режаси борлигини ҳам фош қилди (Фаражга кўра, ушбу дастур жорий йилнинг ноябрларида тасдиқланиши кутилмоқда). “Стокголм дастури”га кўра, Европа иттифоқида амалга оширилган ҳар қандай фуқоралар пакти ёки никоҳ бошқа аъзо-мамлакатларда ҳам қонуний ҳисобланиши керак. Яъни, гомосексуаллар жуфти ўз Ватанида никоҳдан ўта олишмаса, улар Европа иттифоқининг бошқа мамлакатида никоҳдан ўтиши мумкин эмиш ва бу уларнинг мамлакатида ҳам қонуний деб ҳисобланармиш.

Бугун “ривожланган” Европада бўлаётган нарсалар бутун инсоният учун намуна сифатида тақдим қилинмоқда. 2008 йилги инқироз бошланиши билан ва глобал элита тарафидан “янги жаҳон тартиб”га эҳтиёж борлиги эълон қилинди. Сўнг бузуқ ва манфур кучлар ўз ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш борасида янги босқичларга чиқиб олишди. Биринчидан, у бутун жаҳон миқёсини қамраб олди. Иккинчидан, бесақолбозлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агрессив тусга кирди. Гомофобия билан кураш баҳонасида анаънавий оила ва жамият қадриятларини сиқиб чиқарилмоқда.

2008 йили БМТ тарихида илк бора Франция, Нидерландия ва бошқа бир қатор мамлакатлар ташаббуси билан Генерал ассамблеянинг 63-сессиясида жинсий ориентация ва гендер мансублик йўналишида инсон ҳуқуқлар декларацияси қабул қилинди. Учдан бир мамлакатлар мазкур декларацияни қўллаб-қувватлашди: бугунга келиб бу декларацияга 68 та мамлакат имзо чеккан. Натижада, ҳамма жойда бесақолбозлар “ҳуқуқини” ҳимоя қилиш кучайтирилди. Бир жинсли никоҳни тан оладиган ва трансгендерлар тарафидан ўзлари истаган (танлаган) жинсни кўрсатувчи расмий ҳужжатларни олишни енгиллатувчи ҳамда гомофобия негизида содир этилаётган жиноятлар бўйича янги қонунлар қабул қилинди. Полиция, турма зобитлари, ижтимоий соҳа ишчилари ва бошқа шуларга ўхшашган хизматчилар учун керакли таълимий дастурлар ишлаб чиқилди. Жуда кўп мактабларда ҳам шунга ўхшаш ташаббуслар амалга оширилди.

2011 йили 15 июнь куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 17/19 резолюциясини қабул қилди. Унга кўра, жинисий ориентация ёки гендер мансубликларига қарамасдан барча инсонлар тенгдир дейилган. ЖАР тарафидан тақдим қилинган матнни 39та мамлакат қўллаб-қувватлади, 86та мамлакат эса имзо чекиб, “инсон ҳуқуқларининг универсаллигини” тасдиқлашди. Бундан сўнг, жинсий озчиликларга нисбатан камситилиш (дискриминация) амалиётлари бўйича БМТнинг расмий баёнати чиқди. Бу ҳужжатни Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси тайёрлаб, 2012 йили март ойида муҳокамага қўйди. Бу БМТдаги ушбу мавзуга оид масалани илк бор муҳокамаси эди.

2013 йили февраль-март ойларида гомофобияга қарши кураш учун умумий стратегия ва сай-ҳаракатларни мувоффиқлаштириш борасида инсон ҳуқуқлари, жинсий ориентация ва гендер мансублик мавзуларида Бразилия, Непал ҳамда Францияда керакли анжуманлар ўтказилди. Ослода 15-16 апрелда 86 мамлакатдан 200 вакил иштирок этган халқаро қонференцияда қилинган ишлар натижаси, “ЛББТ – уюшмаси” мавқеини кучайтириш борасида келажакда қилинадиган ишлар бўйича янги режалар ишлаб чиқилди.

Бесақолбозлар мафияси, саратон шиши каби жамиятнинг соғлом хужайраларини йўқ қилиб, уни ҳалокатга етакламоқда. Саратон касали билан мулоқатга киришилмайди ҳамда у билан муросага бориб ҳам бўлмайди. Бу масалалар бўйича яқин орада аниқ ва тиниқ бир фикрга келиб, керакли ҳуқуқий воситаларни ҳозирлаб, керак бўлса “жинсий бузуқлар” тажовузига (агрессиясига), янги сиёсий курашларга ҳам ҳозир бўлмоғимиз керак...

“Фонд Стратегической Культуры” материаллари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Уятлигини унутган уят

Халқда, «уят— ўлимдан қаттиқ» деган гап бор. Бундоқ мулоҳаза қилсак, ҳақиқатдан ҳам уятли аҳволга тушгандан кўра одамнинг ўлимга рўбарў келгани минг бор афзал экан. Бироқ, кайфу сафо, ҳавойи кўнгилхушликлар йўлида уятни бутунлай афт-ангоридан сидириб ташлаган ёшлар ҳақида бир гап эшитдиму, ҳайрат ва… УЯТдан тош қотдим. Шаҳримизнинг аллақаерида тунги клуб бормиш. Унда «ўзига хос» ёвуз, тўғрироғи, шармисорона бир қоида мавжуд эмиш. Яъни биргалашиб рақсга тушаётган йигит билан қиз эгнидаги уст-бошини охиригача ечиб ташлаши керак экан!..
Астағфируллоҳ, деб ёқангиз тутиб, каминадан ёзғираётган бўлсангиз, узр ўрнида ўзим ҳам бу гапни эшитганимда дод деб юборишдан аранг ўзимни тийганимни эслатиб ўтишни жоиз билдим. Хуллас, ўша тунги клуб ҳақида гапирган одамга билгим келган нарсалар ҳақида ортиқча савол ҳам бериб ўтирмадим. Чунки, гапни кўпайтириб, савол берганим сайин ўзимни уят ва хижолатга қолдиришдан чўчидим. Гап ўшанақа тунги клубларга  бориб, шовқин-сурон жазавасида кийимларини ечиб ташлайдиган ёшларни айблаб, юзига қора чаплашда эмас. Гап болаларимизга, ёшларимизга ниманинг уятлигию, ниманинг фахрлиги ҳақида ўз вақтида тушунча беролмаган, биз кўзи кўр, ақли ноқис катталарнинг ҳануз бепарволигимизда! Эътироз билдирмай қўяверинг, биродар, бепарвомиз! Бепарво бўлганда ҳам, ўз дилбандимизга, ўз келажагимизга нисбатан лоқайд, беэътибормиз. Ахир ўша отинг ўчкур тунги клубга бориб, шармисорликнинг энг тубан ҳолатидан ҳам фахр қилаётган ўғил-қиз бизнинг боламиз, унинг шармандалиги, унинг манқуртлиги бизнинг фожиамиз, нафақат бизнинг, балким бутун миллатимизнинг фожиаси эмасми?
Дарвоқеъ, манқурт тушунчаси ҳақида кўпчилик эшитмаган бўлиши мумкин. “Манқурт” атамаси илк бора қирғиз ҳалқининг “Манас” эпосида ифоланган бўлиб, асирга олинган ёш ўсмир йигитнинг сочлари  таг-туги билан олиниб, янги сўйилган туя терисининг қийқими кийдирилади. Терининг чаккага тушиб турган қисми гир айлантирилиб, чилвир билан танғиб ташланади. Шу ҳолда асирни оёқ қўли боғланиб, қуёш остига ташлаб қўйилади. Вақт ўтиши билан тери қурий бошлайди ва бошни тобора сиқиб боради. Бошдан ўсган соч эса теридан чиқа олмай пастга қараб йўналади. Минглаб соч толалари мияга игна санчилгандай азоб бериб бир-икки ҳафтадан сўнг асир хотирасидан айрилади. Улар манқуртга айланиб, на ўзини на ота онасини таний олади. Қандай буйруқ берилса шуни бажаради.
Тассуфки, ёшларимиз инсон руҳиятига фақат ва фақат салбий таъсир кўрсатадиган телбавор мусиқалар таъсирида манқуртга айланиб қолишяпти. Ва атрофидаги ўзига ўхшаган уч-тўрт тийиқсизнинг буйруғини сўзсиз бажаришгача боряпти.
Бизнинг боламизни четдан келиб биров тарбиялаб берармиди?! Ўз айбимизни ўзимиз бекитиб-тузатиб, ўнгламасак, бошқа биров, «кел, шу бояқиш эл ичида бутун расвои жаҳон бўлди, айбини пана қилайлик, хатосини тўғрилиб, юзини ёруғ қилайлик», дермиди!?
Бунақа ваҳимали ҳайқириқлар менга тааллуқли эмас, менинг ўғлим, ёки қизим ҳеч қанақа тунги клубларга бормайди ҳам, сиз айтган номаъқулчиликни қилмайди ҳам, дегувчилар ҳам орамизда топилиб қолади. Майли, фарзандингизнинг номақбул жойларга бормаслиги рост бўлсин, илоҳим ҳеч қачон бормасин, ҳам. Бироқ уззукун қулоғига телефон шнурини тиқволиб бўлар-бўлмас ажнабий куй-қўшиқларни (агар уларни қўшиқ дейиш мумкин бўлса, алабтта) эшитиши, тенгдошлари билан бўладиган туғилган кун, ўтириш зиёфатларида алламбало қилиқларни қилиб, ер тепкилаб «рақс»га тушиши хавотирли эмасми? Бугун ажнабий  мусиқаларнинг талвасасида ўзлигини унутаёзган бола, эртага бир таниши, ё ўртоғи тунги клубга етакласа, бормаслигига кафолат бера оласизми? Йўқ, албатта. Чунки, тонгачча дискоклубларда «вақтичоғлик» қиладиганларнинг ҳеч бирининг пешонасига, «эҳтиёт бўлинг, бу тунги клубларнинг шўрпешона, бадбахт мижози» деган ёзув йўқ! Улар ҳамма қатори кундуз куни уйқусизликдан қизарган кўзларини ишқалаб ишга, ўқишга боришади, тун бўйи шовқин-суронда эшакка ўхшаб ерга ағанагани етмагандай, кўча-куйда, жамоат транспортларида  ҳам қулоғига наушник тиқволиб ё ўзига гапирадиган тентакдай шивирлаб хиргойи қилади, ё бўлмасам, атрофидагилардан ҳам уялмай жилпанглаб туришади. Хуллас, юз-кўзида шарму ҳаё, УЯТи бўлмаган одамнинг ҳар бало бўлгани яхши экан. Ахир алломайи замонлар ҳам бекорга, «Ҳаё бир кетса, бошқа қайтмайди» деб хитоб қилишмаган экан-да. Аввало ўша уятсиз ёшларнинг уятдан айро тушиб қолгани ҳам бепарда қўшиқлар, киши руҳияти, мияси, қалбига салбий таъсир кўрсатадиган ёвуз куйлар таъсиридан. Унақанги «тарона»лар нафақат диско клубларда, ажнабий телеканалларда «янграйдиган» хорижий мусиқаларда, интернет тармоқларида, балки шундоққина ўзимизнинг, паспортининг миллати деган жойида ЎЗБЕК деб ёзиб қўйилган хонандаларимизнинг «ижод»ида ҳам бе-е-емалол тинглашяпти. Аммо бирортамиз боламизни бир туртиб қўйиб, «шунақанги қўшиқларни эшитгани уялмайсанми, томоша қилаётган клипингдаги шармандаликни кўриб, ҳайвон ҳам хижолат тортади-ку!» деб танбеҳ бермаймиз. Чунки, тирикчилик важидаги оворагарчилик билан бандмиз. Бола тарбияси, деганда фақат уни едириб- ичиришни, кийинтиришни тушунамиз. Ундан ортиғига етмаган ақлимиз билан, қандай қилиб фарзандимиз эшитаётган мусиқаси касридан уят, шарм, ибо, ҳаё ва андишадан узоқлашаётганини мулоҳаза қилардик?!
Баъзан касбимиз тақозоси билан интернет клубларга киришга, бу билан у ердаги «маънавий» ҳолатни бир зумга бўлса-да, нигоҳларимиз билан тафтиш қилишга тўғри келади.  Интернет клубларда «жаҳон мусиқа дурдона»лари туркумидан  мусиқа тинглаётган, кино томоша қилаётган, ҳар хил тармоқлар аро «сайр қилаётган» ўсмирлар ва ёшлар, ўйинга берилиб кетганидан ҳатто оғзидан чиққан гапларни ҳам пайқамай қолаётган болакайларнг қаттиқлашиб кетган қарашларидан чўчиб кетаман. Унақалар ҳақида гап кетганда, сурбет, дея нисбат берилармиди?..
Индаллога келсак, дўстим, мулоҳазаларимиз аввалида, уят ўлимдан қаттиқ, деган гапни гапирдик. Кейинги пайтларда эса ўлимдан-да, оғир, ўлимдан-да қаттиқ уят ҳақида кексаю ёш баримиз ортиқ ўйламай қўйдик. Бунинг жазоси сифатида бир куни ҳолимизга маймунлар йиғласа, бировни айбдор қилишга ҳаққимиз бўлмайди...
Сизда ҳам мулоҳазалар бўлса, марҳамат, бизга йўллашингиз мумкин.

Умид АЗИЗ

Ойдаги доғлар

Ўзбек қизи чекиш орқали «имидж»ини оширмоқчи! Авваллари онда-сонда хориж фильмларида сигарета чекаётган қизларни кўриб қолардик. «Ие, наҳотки, қизлар ҳам чекса?!», деб ҳайратга тушардик ўшанда. Бугун, минг таассуфки, покиза, иболи ўздек аёли орасидан ҳам чекадиганлари чиқиб қолди. Кейинги йилларда турмушимизга ғарб маданияти шиддат билан кириб келаётганини кузатиш мумкин. Шу сабаб бир тоифа қизлар замонавий бўлиш илинжида кийиниш, юриш-туришда имкон қадар «европалик бўлиш»га ҳаракат қилишяпти. Бу жараёнда маданиятнинг асосий «шарт»и саналган чекиш ҳам ўз-ўзидан «замонавий» қизлар ҳаётига кириб боряпти. киши қўлидан келмайдиган иш йўқ. Кечагина ҳуркак оҳудай ўзини номаҳрамдан олиб қочган ўзбек аёли бугун эркаклардай шим кийишни ҳам уддасидан чиқяпти. Тегнсиз савдода бир тарафга ҳавойи нафс истаклари, иккинчи томонга эса, ибо, ҳаё, ор-номус сингари тикланмайдиган бойликлар қўйиляпти.
Одамзот фитратида тақлид деб аталмиш ҳам яхшилик, ҳам ёмонликка хизмат қилиши мумкин бўлган хусусият мавжуд. «Мафкуравий иммунитет»га эга бўлмаган киши яхши-ёмонлигига эътибор бермай, кўзига чиройли кўринган одатни бажариб кетавериши мумкин. Айрим ўзбек қизларининг миллий қадрият, ахлоқу одобни унутиб, етти бегона элда расм бўлган урфга – чекишга берилишини айни шу жиҳат билан изоҳласак, тўғри бўларди.
Одатда, йигитлардан чекиши сабаби сўралганда, аксарияти «қизларга ёқиш мақсадида чекаман», деб жавоб беради. Биз айрим чекувчи қизларга «Нега чекасиз?», деган савол билан мурожаат қилдик ва қуйидаги жавобларни олдик (жавоб муаллифлари талаби билан исмлар ўзгартирилган):
Дилдора, 20 Киноларда чекаётган қизларни кўрганимда, сигарета чекиш менга қизиқарли, мароқли бўлиб туюларди. 18 ёшимда уйдагилардан беркитиб чека бошладим. Авваллари, қизиқиш сабаб чеккан бўлсам, ҳозир сигаретага ғам-ташвишларни унутиш воситаси сифатида қарайман.
Машка, талаба: Менга сигарета чекишни бир дугонам ўргатган. Бироқ мана бир йилдан бери чекаётган бўлсам, сигаретанинг бирор фойдасини билмадим. Агар астойдил мақсад қилсам, чекишни ташлаб юборишим мумкин.
Камола, 19 Қизларнинг чекиши, менимча, оддий ҳол. Масалан, айрим ривожланган давлатларда чекувчиларнинг кўп қисмини аёллар ташкил қиларкан. Мен ўзим кўпчилик орасида «имидж»имни ошириш учун баъзида чекиб тураман. Чекишимни ҳозирча уйдагилар билишмайди. Лекин билишган тақдирда ҳам, жиддий қаршилик қилишмаса керак. Чунки ойимнинг ўзлари ҳам чекадилар.
Туғриси, ҳали она сути оғзидан кетмаган қизалоқнинг тутун бурқситиб туришини тасаввур қилолмайди киши. Бироқ ҳақиқат ҳар доим ҳам аччиқ бўлиб келган. Буни тан олмай илож йўқ.
Ҳуқуқ ҳимоячиси ўзи чиқарган қонунларни бузса оппоқ либосли шифокор кийимидай пок эътиқодига хиёнат қилса, нима бўлади?! Ҳаёт давомийлиги сабабчиси, иффат, покликнинг тирик сиймоси бўлган аёлнинг чекишини айни ҳолатга қиёслагинг келади. Чунки аёлнинг милллат, жамият олдидаги улкан масъулияти мавжуд. Миллатнинг эртага ким бўлиши, қандай яшаши, энг аввало тарбиялайдиган авлодга боғлиқ эканлиги кундай равшан.
Мутахассислар эътирофига кўра, чекувчи қизлар ўртасида ўпка, асаб касалликлари жуда кўп учрайди. Сўнгги йилларда 12-16 ёшли чекувчи қизларнинг 80 фоизи ўпка силига дучор бўлмоқда. Бундан ташқари, чекадиган қизлар кўримсизлашиб боради, териси сарғайиб, рангсизланиб қолади. Чекиш нерв системасини толиқтириб, хулқ-атвор ўзгаришига сабаб бўлади. Энг ёмони, чекиш қизларда уят-андиша ва масъулият ҳиссини йўқотади. Бу эса, бундан-да тубан ахлоқсизликларга олиб келиши мумкин.
Айтишларича, савдогарлар тамакини эндигина оммалаштира бошлаган даврларда бир донишманд халқни чекиш бошга кўп кулфатлар келтиришидан огоҳ этибди. Натижада, тамаки бозори касодга учрабди. Хонавайрон бўлган савдогарлар донишманддан тамаки ҳақидаги фикрини ўзгартиришини сўрашибди. Шунда донишманд халққа қарата: «Халойиқ, тамаки чекканларни ит қопмайди, уйига ўғри тушмайди, қаримайди», дебди. Дўстлари донодан: «Бу нима деганингиз, аввал тамаки кони зарар, деган эдингиз-ку», деб сўрашибди. Донишманд: «Икки гапимда ҳам рост сўзладим. Тамаки чеккан киши ҳассага таяниб қолади, асоли кишини ит қопмайди. Чекадиган одам доим йўталади, ўғри уй соҳиби бедор экан, деб кирмайди. Тамаки чекувчи қаримасиданоқ ўлиб кетади», дея жавоб қайтарибди...
Биз жамики эзгу хислатлар билан сифатлайдиган ўзбек қизи не сабабдан кўра-била туриб, бу иллатдан ўзини сақлай олмаяпти? Юксак хилқат бу билан пок номига қора доғ тушираётганини нега ҳис этмаяпти? Бизнингча, масаланинг илдизларини оиладаги тарбия ва ташқи муҳит муносабатидан қидириш керак. Таъбир жоиз бўлса, «Қуш уясида кўрганини қилади» маталига «қуш учганида кўрганини қилади» деб тўлдириш киритиш ҳам мумкин. Чунки ёшлар тарбиясига оилавий муҳитдан кўра, ташқи омиллар кучлироқ таъсир кўрсатяпти.
Бундан ўн-ўн беш йил муқаддам чет эллик атоқли актрисалар сигарета чекишдан «имидж яратиш», машҳур бўлиш мақсадида фойдаланишган. Бугун сигарета орқали обрў топадиган давр ўтиб кетган. Бугунги ўзбек аёли фақат ҳаё, ибо, иффат, номус туйғулари воситаси билангина ўз «имидж»ини яратиши, юксалтириши мумкин.

Ким айбдор? (Йигитлар “бокира” ... ми? – 2)

    “Йигитлар “бокира” ... ми?” мақоламиз эълон қилгандан кейин, интернетда ҳам таниш билишлардан ҳам кўпгина фикр мулоҳазалар, норозиликлар билдирилди.  Норозилик билдирганларнинг аксари ўша “бокира” йигитлар бўлиб, уларнинг “бебокира”га айланиб қолишига фақат кўчада бутун қадду қоматини ҳаммага кўз кўз қиладиган қизлар айбдорлигини, агар улар бундай юришмаганида, улар ҳам “бокира”лигин бой беришмаган бўлар эканлигини айтишдан иборатдир. Биз шу муносабат билан эндиги “кун тартиби”га бу ҳолатга ким айбдор, деган масалани қўйиб, айбдорни қидиришга киришамиз.
     Ҳақиқатан айбдор ким? Очиқликнинг энг охирги чегарисигача кийинган қизларми, ёки шу чегарани ҳам тан олмасдан бутунлай очиқликни хоҳлаётган йигитларми? Ёки қизларига энг охирги модада кийинишни тавсия қилиб, бутун баданини тугул уят жойини ҳам зўрға беркитадиган кийим олиб бераётган, ўғилларини эса  ёшлигидан сўкишга ўргатиб, катта бўлганда мактабдаги қиз ўртоғини уйига етаклаб келиб, “ойижон, адажон мана шу қиз сизнинг бўлажак келингиз, биз бирга бўлганмиз, уйланмасам бўлмайди”, деганида, “хурсандлигидан” анчагача ўзига келолмаган ота онами? Ёхуд оиласидан бошқа ҳаммага “насиҳат” қилиб, кўчада очиқларни кўрганда Калвак Маҳзумдек кўзи олма терадиган оқсоқолми? Ёки мактаб низомига калта юбка кийишни қонун қилиб киритиб, байрамларда ўқувчисини вальсга таклиф қилаётган мактаб директорими?
    Юқорида зикри ўтган касб егалари каминани маъзур тутсинлар. Бу ерда мен “ҳамма шунақа”, демоқчи эмасман. Шундай касб эгаларидан кўпчилигини таниймиз. Ҳаммаси иймон-эътиқодли, ҳалол меҳнат қилаётган кишилардир. Лекин, афсуски гуруч курмаксиз бўлмаганидек, орамизда ҳам бундай кишилар йўқ эмас.
    Яна сўзимизга қайтсак. Кўпчилик айтганидек ҳозирги пайтда кўчага чиқиб, бозорга бориб келишнинг ўзи бир қаҳрамонлик бўлиб қолди. Билмадим бу қизлар шунчалик исиб кетганми, ёки оиласида пулдан тақчиллик борми, ҳарқалай кийиминг учдан иккиси йўқ. Бу аҳволдаги қизлармизни кўрган бизнинг йигитларимиз ҳам уйланмасданоқ ўша қизни ҳар қандай ҳолатда тасаввур қилиб, ҳар қандай ишни хаёлида бажариб бўлаяпти. Табийки бундай “модница” бўлиб олган қизга ҳар қандай йигит бир оғиз гапиради. Бир кўрган таниш деганларидек, иккинчи, учинчи кўришганларида никоҳсиз қариндошга ҳам айланиб қоладилар. Натижада йигит зўравон, қиз эса бегуноҳ жабрдийда мақомини олади. Эрка қизини туғилганидан “барби” қўғирчоғидек қилиб қўйган ота она “маъсума” қизини бадном қилган “зўравон” йигитни жазога тортиш учун маҳкамадан маҳкамага чопишади. “Зўравон” ўғилнинг отаси эса бу йигитчиликда бўладиган оддий иш эканлигига маҳкамадагиларни “ишонтиришга” ҳаракат қилади. Мактаб маъмурияти эса, бу ишда уларнинг айби йўқлигини, улар ҳар доим бу ишнинг оқибати ёмонлигини айтишганлигини таъкидлайди. Маҳалла фаоллари эса бунақа беадаблик уларнинг маҳаллаларида бўлиши мумкин эмаслиги, бу нарсаларнинг ҳаммасига нарги маҳалладаги “бузуқи” йигитлар сабабчилигин уқтиради.
    Бундан келиб чиқадики бу масалада бир тараф, ёки бир шахс вакиллари айбдор эмас экан.  Ҳаммамиз  бу ишнинг айбдорини қидиргандан кўра, ўзимизни ислоҳ қилишимиз керак экан. Қизми, йигитми ўзини иффатини сақлаши, бу нарса бизнинг миллатимизга бегона нарсалагини унутмаслиги керак экан.

Илова: Мен ҳозирги пайтдаги сийқаси чаққан мавзулардаги, биринчиси  ҳам минг машаққат билан кўриладиган сериалларга ўхшаб яна “2”сини ёзмоқчи эмасдим. Лекин ўша серялларга ўрганган “мухлислар” талабини ерда қолдиргим келмади. Кутиб туринг, балки, “Йигитлар “бокира” ... ми? – 3,4,5 ...” ва  ҳакозоларни ёзгимиз келиб қолар. “Бемаза қовуннинг уруғи кўп бўлади”, деганларидек, бизнинг бу мақоламиз бемазалашган бўлса, уруғи кўпайганидан эканлигини унутманг!

Валиев Саидакбархон

«Мен ичмайман» дейсизми?

Бугун ёшлар орасига кириб ҳеч ким ичкиликдан фойда топмагани, ичкилик уруш-жанжал, ғурбат ва умуман зарардан бошқа ҳеч нарса бермаслиги ҳақида айтиш бефойда бўлиб қолди. Шундай бўлса-да, «Муаммо ечим топмас экан, мунозара тугамайди» қабилида яна шу мавзуда қалам тератишни жоиз деб билдим. Айти керакки, дунёвий давлат бўлган Ўзбекистоннинг асосий аҳолиси мусулмонлар эканлигига қарамай, спиртли ичимликлар бозори чаққон. Мен ичмайман дейсизми, яхши. Лекин нега тўй кунида столда шишалар кўринди? Ёки онда-сонда байрам кунлари ичасиз холосми? Демак, байрам кунлари мусулмончиликдан чиқиш мумкин, эртага яна хушёр тортганингизда динингизга қайтиб рўзангизни тутаверасиз. Мен Мен ичсам ҳам ҳеч кимга зарарим тегмайди, ичаман-у ухлайман дейсизми? Бир кун келиб ишларингиз юришмай қолганда бошқача таъсир этилмаслигига кафолат бера оласизми? Зарари йўқ деб истаганимизни қилишмиз мумкин экан-да. Ёхуд меҳмонни хафа қилиб қўйишдан қўрқасизми? Ҳар ҳолда меҳмонингиз мусулмончиликни тушунмаса бу сизнинг айбингиз эмас. Ёки дўстларимдан ажралиб қоламан деб ўйлайсизми? Наҳотки, ҳақиқий дўст дўстига ароқ қуйилган қадаҳ тутса? Ҳақиқий дўст қадаҳни олиб синдирадики, «ич» деб мажбурламайди. Ахир бу кўрга ҳассадек аён -ку. Қадаҳдошлар эса дўст деб эмас, асосан қорин-томоқ (нафс) баҳонасида йиғилиб турадиган улфатлар ҳисобланиб, дўст билан улфат ер билан осмончалик фарқ қилади.
Айримларнинг ичишга баҳонаси тайёр: «Менинг ўрнимда бўлганингда сенам ичган бўлардинг. Сен мени тушунмайсан. Ичсам дардимни оз бўлса-да унутаман, бўлмаса аллақачон бу азоблардан ўлиб кетган бўлардим» ва ҳоказо қулоққа таниш, майпарастларнинг доимий ҳикмати. Лекин, амалиётда ичкилик азобни оширса оширадики, асло камайтирмаслигига гувоҳмиз. Ана шундай ҳикматни ўзлаштириб олганларга маслаҳатимиз — дардингизга даъвони ҳеч қачон ичкиликдан изламанг. Бундай қилиш ҳаёт синовларида синиб кетадиган ожизларнинг ишидир. Ичкилик ҳеч қачон сизга сиз ичтаган нарсани — ҳаловатни бўрмайди, бизга ишонаверинг.
Дунёда ўғил иблан отанинг, қайнота билан куёвнинг, эр билан хотиннинг ичиб ўтирганидан хунук манзара бўлмаса керак. «Ўғилли бўлдим деб ёш отанинг байрамни «ювиб» чиллали уйга ғирт маст ҳолда келиши, қизи грант ютган ота-она хурсандлигидан «эллик-эллик» отиши оддий ҳол блиб қолди. Йэ мусулмонлар, Худо сизга катта туҳфа берган экан, унинг закотини (шукроналик ҳаққи) бериб қўйсангиз бўларди. Шодиёнани ичиб нишонлашдек аҳмоқона одат қаердан чиқди? Ҳақиқий мусулмончилик бизда бор деймиз. Майли, намоз ўқимасанг, ҳажга бормасанг… буларнинг савоб-гуноҳи ўзингники. Лекин, сенинг ичишинг қанча кишига зарар келтиради. Фойдани эса фақат сотувчи кўради.
Нега ҳаётимизда, одатда, бир маротаба бўладиган тўйларимизга спиртли ичимликлар қўямиз? Янги келин-куёвларнинг шампан виносини ичиб янги ҳаётларини бошлашлар қай даражада бемаънилик эканлигини ўйлаб кўрганмисиз?
Ҳурматли эркакларимизга-ку қойил қолмайсан, киши. Ўзинг майли, хотининг-у келинингни нега ичишга мажбурлайсан? Жа-а ошириб юборибди деб ўйлаётгандирсиз-а? Лекин ҳаётда шунақаси ҳам бўлиб туради. Айрим эркаклар учун аёлининг ичишдан бош тортиши у билан қувончини баҳам кўришни истамаётгандек гўё. Фарзанди ичаётганини кўрсак, ота-онаси урушиб қўймасмикан деб ўйлаймиз. Ота-она ичса, кми танбеҳ беради. Ёшлар тарбияси ёмон, ёмон деймиз-у, уларнинг «тарбияли» оилалардан чиққанлигини унутиб қўямиз гоҳо. «Яхшилик қилолмасан, ёмонлик ҳам қилма» деганларидек, биз ҳам бу тоифа эркакларга шу мақолни эслатиб қўйиб, Худодан инсоф сўрай оламиз, холос. Шу ўринда ота-оналарга юзлансак дейман. Ҳали фарзандингиз сўзингизни икки қилмайдиган чоғда нега уни тўхтатиб қолмайсиз? Нега ичкиликка оддий ҳол каби қарайсиз? Балки, ўзингиз ўрнак бўлолмаганингиз учундир? Ёхуд унинг ойу йилда бир ичишини зарарсиз деб ҳисоблайсизми? Бора-бора бу оралиқлар камайиб кетиши мумкинлиги сизни асло хавотирга солмайдими?
Йўқ, биз бу билан ичувчи фарзандлар айбини ёппасига ота-оналарига тўнкамоқчи эмасмиз. Фақат айрим, ҳа, айрим ота-оналарни хушёрликка даъват этмоқчимиз, холос. Ахир қанча ота-оналарнинг ноқобил фарзандини йўлга сололмай зор-зор қақшаганига шоҳидмиз.
«Фалончи маст чоғи нафаси қисилиб вафот этибди», «Фалнчининг қизи ўз жонига қасд қилибди. Негалигини ҳеч ким билмайди, лекин отаси ғирт пиёниста», «Фалончи ширакайф экан, уйига ўт кетганини пайқамай қолибди»… бундай сатрларни ҳали кўп давом эттириш мумкин, лекин бундай воқеаларнинг ҳам ҳали кўп давом этишига индамай қараб турсак бўлмас.
Юртдошим, балки сиз ҳам бу иллатдан озор чеккан бандадирсиз. Бошқаларга бундай озорларни раво кўрманг. Биздан фақат яхши хотиралар, эзгу ишлар қолсин, каттаю кичикка ўрнак бўлайлик. Сизга заҳар тутаётган «дўстлар»га «Мен ичмайман» дейишга журъат топайлик. Эртадан ташлайман деяпсизми? Йўқ, бугундан ташланг. Бугундан ва бутун умрга бу иллатдан ўзингизни халос этинг. Яхши фарзанд, яхши турмуш ўртоғи, яхши ота (она!) бўла олишингизни исботланг. Балки ўшанда фарзандингизнинг юмшоқ қўлчаларидан тутганингизда қўлларингиз қалтирамас.

Ирода МУИНОВА

Либосга бурканган «бахт»

Зарифа билан Одилжон ота-оналарининг хоҳиш-истагига биноан учрашишди. Икки ёш бир-бирига маъқул келди. Шу сабабли тўй қилишга келишилди. Ҳаммаси рисоладагидек кетаётган эди. Бироқ тўй яқинлашганда ўрталарида бир низо чиқди.
—Шу уч юз долларлик кўйлакнинг ўрнига бошқасини олсанг-чи! Бир кунлик тўй ўтади-кетади, — деган Одилжонга Зарифа қўрслик билан:
—Тўй инсон ҳаётида бир марта бўлади. Дугоналарим бундан ҳам қимматроғини кийишган, — дея жавоб қайтарди…

Ҳозир сайтимизда 139 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ