1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Жозибали “душман”

Кўп ёмон бўлди, дўстларим, кўп ёмон бўлди! Ўзи жуда керакли матоҳ бўлсаям, шу “қўл телефони” деган бало чиқдию, барча инсоний муносабатлар остин-устин бўлиб кетди. Мен унинг одамларнинг қанча-қанча қимматли вақтларини кўкка совуриб юбораётганию қанчалаб оилаларнинг бузилиб кетаётганига сабаб бўлаётгани ҳақида ёзмоқчи эмасман. Мен унинг чўнтакдан қанчалаб нақд пулимизни шилиб олаётганию одамлар ахлоқига қанчалар улкан зарарлар етказаётгани ҳақида ҳам гапирмоқчи эмасман. Мен эътиборингизни бу БАЛОнинг инсонларнинг эрки, ҳурриятига етказаётган кулфатларига қаратмоқчиман.
Яқинда бир олим киши бизни ифторликка таклиф қилди. Хонадонга кириб, ҳол-аҳвол сўрашилди. Кейин тўкин дастурхон атрофига ўтириб, оғзимизни очдик. Сўнг эса... Уёғи фақат ўша олимнинг қўл телефонига термулган ҳолатда ҳайкалдай қотиб қолганини томоша қилиш ва ора-сира унинг ўғли олиб кираётган таомларни тановул қилиш билан машғул бўлдик, холос. Ифторлик ҳам поёнига етди, ичимиздан кимдир кетишга ижозат ҳам сўради. Шундагина у севимли телефонидан узилиб, хонадонида ўтирган одамларни биринчи бор кўраётгандай шошиб қолди. “Қаёққа шошяпсизлар, ҳали яна таомимиз бор”, деб қўзғолаётган меҳмонларни тўхтатиб қолишга уринди.
Иккинчи воқеани маҳалладаги бир отахон сўзлаб бердилар. “Ўғлим яхши ахлоқли йигит, ота-онани ҳурматлашни ҳам жойига қўяди. Анчагина узоқда турсаям ҳафтада икки-уч марта уйимизга бош суқиб ўтади, ҳолимиздан доим хабардор. Аммо эр-хотин интизор кутган ўғлимизнинг дийдорига тўя олмаймиз, асраб турган гап-сўзларимизни тўкиб сололмаймиз, уйидагиларнинг аҳволидан хабардор бўла олмаймиз. Бунинг сабаби битта – қўл телефони. Ўғил кира соладию ўша телефонига ёпишиб олганича нималарнидир ўқишга тушиб кетади. Олдинига “Ҳа, энди ишхонасида керак бўладиган муҳим нарсаларни кўриб чиқаётган бўлса керак”, деб ўзимизни овутиб юрувдик. Бир куни маълум бўлдики, бизни “кўргани кириб”, аслида биздан тамоман узилганича дунё воқеаларини ёки кулгили латифаларни ўқиб ўтирар экан. Шунда роса жаҳлим чиқиб кетди, “Агар телефонингни уйингга ташлаб келмасанг бизни йўқлагани кирма, бугундан бошлаб сени бу  мажбуриятдан халос қиламан”, дедим. Ўшандан буён яна асл ўғлимизнинг асл муносабатини кўра бошладик.
Руҳшунослик фанида “мубталолик” деган бир истилоҳ бор. Мубталоликда одам боласи бирор нарсага қаттиқ ёпишиб қолади, бутун фикри-зикри ўша нарсага қаратилган бўлади, ўшасиз бирор сониясини тасаввур қила олмайдиган ҳолга келади. Кимдир чекишга, кимдир маст қилувчи ичимликка, кимдир гиёҳвандликка мубтало бўлиб қолади. Унинг бу балолардан қутилиши жуда оғир кечади, йиллаб халос бўла олмай қийналиб юради. Бор будини, соғлиғини, обрўсинию шаънини ва шарафини ана шу мубталоликка қурбон қилиб юборади. Ҳозирга келиб “қўл телефони мубталолиги” ҳам пайдо бўлди. Агар ишонмасангиз, атрофга бир боқинг: машина ҳайдаб кетаётган ҳайдовчининг қулоғида телефон, дарс ўтаётган муаллимнинг қўлида телефон, мактаб боласининг қўлида телефон, ҳатто никоҳ кечасида ўтирган келин-куёвнинг қўлида телефон... Инсонлар ошхонада хотиржам овқат ея олмайди, чунки бир қўлида қошиқ бўлса, иккинчисида телефон... Севишганлар юрагидаги ҳис-туйғуларини изҳор қилолмай ҳалак, телефон қўнғироғи чалғитаверади. Эр-хотин қачон дастурхон атрофида дилкаш суҳбат қурганини эслолмайди, ҳамиша ўртада телефон деган “қоработир”. Олим шогирдига хотиржам дарс беролмайди, гоҳ унисининг, гоҳ бунисининг телефони фикрининг “белига тепади”. Ҳатто масжидларда ҳам телефон намозлардаги хушуъ ва хузуъни йўқ қиляпти.
Телефонга мубтало бўлганлар шу даражага етдики, телефони жирингласа, гапини унутиб, бир сесканиб олади. Ўша телефонини уйида эсдан чиқариб қолдирса, хонумонини бой берган одам аҳволига тушади. Пули ё “заряди” тугаб ишламай қолса, телбага ўхшаб ўзини қаёққа уришни билмай қолади. Кимдир боғлана олмаса, типирчилаб ўтиргани жой тополмайди. Ҳатто айримлар уйқусида ҳам пай-паслаб телефонини қидирадиган ҳолга келиб бўлган.
Ҳой одамлар, ахир бу матоҳ инсонларга қулайлик яратиш, узоғини яқин қилиш учун кашф этилган-ку! Нега унга бунчалик боғланиб қолиш керак? Нега бошқалар учун ҳурриятингизни, вақтингизни, соғлиғингизни, маблағингизни, тоқатингизни, оилавий муносабатларингизни қурбон қилиб юборишингиз керак? Шу ҳақда бир ўйлаб кўриш фурсати, телефон деган БАЛОга мубталоликдан қочиш пайти келмадимикин? 

Сўнгги қўнғироқ...

Ҳар қандай жамиятнинг ўзига хос маънавий эҳтиёжлари мавжуд бўлади. Булар орасида билим етакчи ўринни эгаллайди. «Илм - дунёнинг иззати, - деган эди Абдулла Авлоний. - Илм инсон учун ғоят олий ва муқаддас бир фазилатдир. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур».

Дарҳақиқат, билим олиш инсон камолотида улкан вазифалардан бири ҳисобланади. Билим олиш ҳақида сўз кетса, аввало кўз олдимизга тарбия ўчоғи ҳисобланмиш мактаб келади. Ҳақиқатан мактаб тарбияси, билимлари инсоннинг келгуси фаолиятига таянч, асос бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир даврда, ҳар бир давлатда мактаб аталмиш даргоҳга нисбатан катта масъулият, талаб ила ёндашиб келинган. Мамлакатимизда ҳам Мустақиллик йилларида юрт тараққиёти учун илм-фаннинг аҳамияти янада ортди. Бунинг исботи ўлароқ ана шу давр мобайнида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»-га мувофиқ 69 та янги мактаб барпо этилди, 40 мингдан ортиқ ўқувчига мўлжалланган 50 дан ортиқ академик лицей ҳамда 650 мингдан ортиқ ўқувчига мўлжалланган 1000га яқин касб-ҳунар коллежлари ишгатуширилди. Бу билим даргоҳларида ҳар йили Очиқ эшиклар куни тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. Бу йилги мактаб битирувчилари ҳам аллақачон ўз йўналиш ва қизиқишларига асосланган ҳолда бирор лицей ёки коллежга ҳужжат топширишни дилига тугиб қўйган бўлса ажаб эмас. Албатта, яқин кунларда сўнгги қўнғироқ садолари остида жонажон мактаблар бағридан чиқиб, қалдирғоч мисоли эркин парвозга шайланган битирувчилар ҳадемай коллеж ва лицейлар томон ошиқадилар. Унга қадар эса...

«Сўнгги қўнғироқ...». Бу жумла ҳар кўнгилда ўзгача жаранглайди, айниқса, битирувчилар қалбида. Неча йилдирки, остона ҳатлаётган ҳар бир синф ўқувчилари томонидан тўққиз йил бирга таҳсил олган дўст-дугоналари, меҳрибон устозлари билан биргаликда Битирув оқшомлари, Хайрлашув кечалари ўтказилиб келинмокда. Бу ҳатто мактабларда анъанага айланиб қолаётганини ҳам кузатамиз. Тўғри, катта ҳаётга кириш арафасида битирувчиларнинг бу каби тадбирларни ўтказиши албатта яхши, аммо «ҳар неда меъёр дуруст» дейдилар... Яқинда бир дугонам шу ҳакда сўз очиб қолди:
-Май охирида синглимнинг битирув оқшоми эмиш. Бунга сарфланадиган харж пулини эшитиб ойимнинг капалаги учди. «Ҳаммани эсида бир умр қолсин» деб оқшомни ҳашаматли ресторанда нишонлашаркан.

Ресторан «аренда»си соатига унча пул, яна умримда номини эшитмаган таомлари учун мунча пул, бунинг устига, ҳамма қизлар бир хил байрам либоси тиктираркан, бунгаям пул... Ўзи мени шартнома асосида ўқитишса, яна синглимнинг репетиторларигаям қанча сарфланяпти. Шундай пайтда дабдабали байрамлар ўтказишнинг нима кераги бор? Унинг ўрнига шу маблағни ўзига керакли китоблар, кираётган коллежи учун дарсликлар олиш, олий ўқув юртига тайёрланиш учун сарфласа бўлмайдими? Нега ўқитувчилари шуни ўйламайди, йўл кўрсатмайди?

Чиндан ҳам бу каби ўйлар бугун ҳар бир битирувчининг оила аъзолари, ота-онаси кўнглидан ўтаётган бўлиши табиий. Ўзи йил бўйи турли йиғим ва харажатлардан битирувчиларнинг боши чиқмаган оўлса. Бугун устоз аталмиш зот, ўз ўқувчисининг келажаги, тарбияси ҳақида фикр юритяптими ёки ўқув йили сўнгида «оқшом»ни бошқа синфларникидан кўра дабдабалироқ, «бир умрга татигулик» қилиб ўтказиш ҳақида ўйлаяптими? Асли инсон онгида нима «бир умрга татийди»? Тафаккур, ахлоқий тушунчалар тизими эмасми? Мактаб ўкувчига фақат билим берибгина қолмай, тарбияни ҳам устоз мисолида ўргатиши керакмасми? Юртбошимиз бугунги кунда дунё бўйича жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози кетаётган бир пайтда Ўзбекистон шароитида унинг таъсири ва оқибатларининг олдини олиш учун бир неча вазифаларни келтириб ўтиб шулар баробарида қатъий тежамкорлик тизимини жорий этиш лозимлигини ҳам таъкидлайдилар. Ота-боболарими ҳам азалдан исроф гунохлигини уқтириб яшаганлар. Ўқувчи буни фақат китоблардагина ўқимай балки илм даргоҳида амалий исботини ҳам кўриши лозим. Зеро шундагина ундан коми шахс чиқишига ишониш мумкин. Президентими ҳам бежиз «...маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маърифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясин рўёбга чиқарадиган янг авлодни вояга етказш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларида бири бўлиб қолади», деб таъкидлаб, «бизга битирувчилар эмас, мактаб таълими ва тарбиясин кўрган шахслар керак»лигини айтади. Ҳа, мактабдаги «сўнгги қўнғироқ» бу илк қадам. Ҳали колеж ёки лицей, олий ўқув юрти қўнғироқларин тинглаш учун бажарилажак ишлар сероб. Бунинг учун ҳашаматли Битирув оқшоми қай даражада керак?.. Хулоса эса сиздан...

Нодирабегим

Тунги клублар...

Демократиянинг, инсон ҳуқуқлари доирасининг маълум бандларига кирадиган тартиб-қоидалар ушбу масканларнинг бизга дахлсиз бўлишига монеълик қилади. Ушбу қийин, чигал муаммонинг қандай ҳал қилиниши - жамиятнинг маънавий савиясига боғлиқ. Бас, бу муаммонинг қонуний ечими мураккаблигича қолаётган экан, уни бартараф этишнинг киши руҳига таъсир этувчи, миллий манфаатлар кўзланган йўллари изланиши лозим.

Биз кечаси кўчалар, бинолар, бозорлар, умуман, ҳаммаёқ жим-жит, кимсасиз бўлишини табиий қабул қилишга кўникканмиз. Тўғри-да, тунда ким ҳам (агарда кимнингдир қаердадир зарур иши бўлмаса) кўчага чиқарди, ахир сутканинг бу пайти уйқуга бағишланади. Лекин шаҳарда (сўнгги пайтда "шаҳарлашаётган" қишлоқларда ҳам) шундай жойлар борки, агар тунда у ерда ҳеч ким бўлмаса, кўпчиликнинг таажжубига сабаб бўлади. Бундай жойни дискотека ёки оддийгина қилиб, "тунги клуб" деб аташади. Ғарбча юриш-туришнинг салбий томонларини хуш кўрувчиларнинг айтишларича, "ҳеч кимнинг тергови ва қаршилигисиз, мириқиб дам олиш мумкин бўлган" дискотекалар баъзи ёшларнинг севимли масканига айланиб улгурган.

Дискотекага ким, нима учун боради?

Тунги клубларга айрим йигитлар кўпинча замонавий, ёшлар жаргонида айтганда, крутой бўлиш ўчун борадилар. Қолаверса, ана шу "крутойлар"га тақлид қилувчилар ёки улар олдида "обрўли' бўлиш учун борадиганлар ҳам оз эмас. Қизиғ-а, обрў олифтагарчилик билан белгиланса!
Қизларнинг эса тунги клубга боришларига яна бир сабаб бор: кўпгина дискотекаларга кириш қизлар учун бепул.
Дискотека ихлосмандларининг айтишларича, бу ерда улар "эмин-эркин", истаган ишини қила олишлари мумкин экан.
Авваллари дискотекага, асосан, 18-30 ёш орасидагилар боришарди. Кейинги пайтларда эса бундай клубларда ҳаттоки, ўспиринларни ҳам топиш мумкин...
Яқинда дискотека ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ҳам у ерга бордик.

Тунги клубда...

Номидан ғирт европача руҳ сезилиб турадиган клублардан бири ёнидаман. Бир тарафида бўйи узун барзанги турган кассага кўзимни чирт юмиб, анчадан бери асраб юрган пулимни узатдим. Шундан сўнггина хўмрайиб турган барзанги сал илжайгандай бўлиб, мени ичкарига киритди,
Киришим билан димоғимга "гуп" этиб сигарета ва ҳар хил атир-упа қоришиб кетган ёқимсиз, дим ҳаво урилди. Зал қоронғи, бир бурчагида Ди-Джей пластинкани чийиллатиб, "Ҳей биродар, говдейни кўтар!" деб бошланадиган Шаҳриёр реппернинг ашуласини қўймоқда. Ора-чорада Ди-Джейнинг "Йўу! Йўу!!!" деган "ҳайқириғи" йиғилган қизларнинг баланд чийиллашларига, йигитларнинг тушунарсиз қилиқларига (ҳар ҳолда, уларнинг кўзни юмиб, қўлларни баландга кўтарган ҳолда "сўнгги урф"да ўйнаб, увиллашларини тўғри тушуниб бўлмай-ди) сабаб бўлаяпти. Билсам, бундай пайтларда, одатда, зал "жонланар" экан, Аста-секин шовқиндан том битай, деган қулоқларимни ушлаган ҳолда, четроққа ўтиб, бир жойга ўтирмоқчи эдим ҳамки... ҳамма жой "дил"ларидагини "рўёбга чиқараётган" "севишганлар" билан банд эканлигини кўриб, ўзимдаги "қанақасига ёшлар дискотекада эркин бўлишлари мумкин экан?" деган саволга жавоб топгандай бўлдим...
"Шовқин+сигарет+бир балолар" ҳидидан "бунёд бўлган куюқ туман "ёрқин" ёшларнинг "эркинли» "лари, "рақс"га тушаётганларнинг бачкана қиқилиқларидан чарчаганимдан, бир пиёла сув ичиш учун барга яқинлашдим Шундагина пулларимни кириш чиптаси учун сарфлаб бўлганим сезилиб колди. Нархларни қаранг "Кока-кола" (250гр.) -500 сўм ( 1 литрлиги 1200 сўм. 1,5 литрлигини айтмай қўя қолай), "Нестле сув" (ярим литрлиги) - 600 сўм. "Балтика" пивоси, "атиги" 2500 сўм турар экан. "Арзон" нархлар рўйхатини анча давом эттириш мумкин. Хуллас, йўлкирага ажратиб қўйган пулимни "Нестле"га сарфлашга мажбур бўлдим...

Томоша бошланди!

......Бир маҳал, сув ича туриб, ҳамманинг баланд овозда бақиришларидан чўчиб, барчанинг нигоҳи қадалган томонга қарадим. Шундан кейингина боядан бери аллақандай труба ўрнатилган саҳна ёнидаги иккита қизнинг нега ўйнаб турганини тушуниб етдим. Улар аста-секин рақсга монанд, ўша трубага осилган ҳолда ўз кийимларидан "халос" бўла бошлашди... Йигитларнинг бундан оғзи қулоғида, ўртада эса "қиз"ларга "қистир-қистир" авж олиб кетди. Бироқ бояги барзангига ўхшаш биттаси "стрип-раққосалар"га ҳеч ким тегинмаслиги учун кўз-қулоқ бўлиб, "умидли кўзлар"нинг "ният"ларига тўсиқ бўлиб турди. Аммо шу пайт бирдан саҳнага томошабин "шоввоз" талпиниб чикди. (Афтидан, у маст бўлса керак, йўқ-са, барзангидан қўрққан бўларди.) Ана шунда томоша бошланиб кетди-ку! Ҳалиги барзанги "шоввоз"ни кўчага олиб чиқиб, шунақанги дўппосладики, кўриб, "бояқиш, онасидан туғилганига пушаймон бўлиб кетди-ёв!"деб ўйладим.
Бироздан сўнг томошадан катта "таассурот" олганлар залга қайтиб, ўйин-кулгуни давом эттиришди. (Бироқ менинг аҳволим дам олаётган инсонга ўхшамасди.)
Стрип-шоу "тадбир"нинг ҳали ҳалваси экан. Кейинги томошани бетапом майнавозчилик, деб атаса бўлади

Иккинчи ёки учинчи томоша

Шоу бошловчиси саҳнага иккита бақувват йигитни таклиф қилди. Барча рақсга тушаётганлар саҳна атрофига йиғилдилар. Бошловчи тантанавор овозда икки "йигитнинг гули"ни таништиргач, уларга шарт қўйди. Шарт "моҳияти"га кўра, икки "қаҳрамон" ашулага монанд бирма-бир ўз кийимларидан халос бўлишлари керак эди. Ғолиблик - энг чиройли "ечиниш"ни амалга оширганга берилади. Шундай қилиб, "йигитлар" шунақанги бачка-на, эркакка хос бўлмаган қилиқлар билан "қимирлай" бошладиларки, уятдан, менимча, фақат мен ерга кириб кетай, дедим.
Ва ниҳоят, "ғолиблик" ўзини Маҳмуд(!) деб таништирган "йигит"га насиб этиб, у "Куннинг қаҳрамони"га айланди. Маҳмудга энди йил бўйи бу клубга истаган пайтида бепул «кириш ҳуқуқини берувчи чипта берилди.
Шундан сўнг, кечанинг кейинги қисми бошланди-ю "севишганлар" вальсга туша бошпашди. Тўғриси, буни вальс, деб ҳам бўлмасди. Уни кўпроқ "бир бирига суйкалиш" маросими десак, ҳақиқатга ОЗГИНА яқинлашган бўламиз...

Дискотекадан кейинги ўйлар

Эртаси куни кечаги "байрам"дан бошим оғриб, уйқудан турдим. Уйга яёв қайтганимдан оёғим ҳам оғриб қолибди, бу ҳам етмаганидай, онамдан уйга кеч келганим учун "эшитганларим"нинг "давоми"дан ҳам баҳраманд бўлдим...
Бироқ дискотекага борганимдан афсусланмайман. Боиси, бу жойнинг қай даражада маънавий бузуқ жой эканлигини, миллатимизга хос бойликларни емираётганини чуқурроқ ҳис қилдим. Энг афсусланарлиси, ўзига кундан-кунга кўп ёшларни жалб этиб бораётган бу жойга қарши чора кўриш деярли мумкин эмаслигида. Демократиянинг, инсон ҳуқуқлари доирасининг маълум бандларига кирадиган тартиб-қоидалар ушбу масканларнинг бизга дахлсиз бўлишига монеълик қилади. Ушбу қийин, чигал муаммонинг қандай ҳал қилиниши - жамиятнинг маънавий савиясига боғлиқ. Бас, бу муаммонинг қонуний ечими мураккаблигича қолаётган экан, уни бартараф этишнинг киши руҳига таъсир этувчи, миллий манфаатлар кўзланган йўллари изланиши лозим. Шу жумладан муаммо ачими оилада ота-она тарбиясида, маҳалла» ёшлар атрофидаги муҳитда, қолаверса, ўқув масканларида, таълим бераётган устозлар эьтиборлилигида...

Жалолиддин Саъдинов, (Экспресс Инфо)

Исириқ, тақа ва кўзмунчоқ...

Илм одами ҳар бир масалага илмий ёндошишни яхши кўради. Ўз ишининг устаси ҳисобланган врачлар халқ ичида ном қозонган табибларни танқид қилиб: «Улар рентген кўрмай туриб, қандай қилиб жароҳатни тузатишади?» дейишади.

«Мунажжимлар башорати»га ишонманг!

Бугун кўпгина газеталарнинг охирги саҳифаси «Мунажжимлар башорати»га бағишланган. Бу ҳолат кўпинча тушунтирилса ҳамки, баҳона ва сабаблар топилади: «халқимиз қаттиқ ишонади-да...»

Эркакмисиз? Йўғ-э!

Инсон янглиш туғилмайди, у адашиб ҳаёт кечиради, холос.
- Диля, анув кўзлари қоп-қора қизни қара, сал ғалатироқми?
- Ким? Ҳа, анувми, худди чизиб олганга ўхшайди-я?
- Ҳа, кофточкасини қара, чиройли ранг экан.
- Сочиям зўр кесилган экан.
- Ээ, тўхта, у ўзи қиз болами, ё ўғил бола?!

Ҳозир сайтимизда 139 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ