1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer
Previous
Next
  • Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
  • Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
  • Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
  • Энг заиф уй

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Muslima.Uz

Масъулиятни ҳис этайлик

Мусулмон миллатининг катта авлодлари вақтга нисбатан жуда катта масъулият ила ёндашгани аввалги мақолаларимизда айтиб ўтилди. Аммо уларга ўзларини издош санайдиган бугунги кўпгина биродарларимиз айнан умр неъматини зоеъ кетказмойдалар.
Бу борадаги ҳақ-рост гап шуки, вақтини исроф этган киши молини исроф қилган кишидан кўра аҳмоқроқдир. Чунки кетган молни қайта топиш мумкин, аммо вақтни орқага қайтариб бўлмайди.
Ҳозирда вақтичоғлик, кўнгилхушлик деган нарсалар одатий ҳолга айланган. Турли йиғин ва маросимларда совурилаётган, мол-дунё атрофида, ойнаи жаҳон қаршисида, турли ношаръий ўйинлар даврасида «қатл» этилаётган вақт энг арзон матоҳга айланиб бўлди. Бундай вақт қотилларини намозга, Аллоҳни зикр этишга, диний ёки манфаатли дунёвий бир амалга таклиф қилсангиз, очиқ қилиб: «Биз нима қилиб бўлса ҳам, вақтимизни ўтказишни истаймиз», деб жавоб беришади. Бечоралар вақтини қурбон қилаётган киши ҳаётини ҳам қурбон қилаётганини англамайдилар, ҳар бир соатини қандай ўтказганлари хусусида ҳали қаттиқ саволга тутилажакларини   ўйламайдилар, ўйлашни истамайдилар…

«Вақтнинг қиймати» китобидан

Хориждан бахт излаб...

Бугун юртдошларимизнинг хорижий давлатларда ишлаётгани одатий ҳолга айланди. Хорижда ишлаб қайтаётган таниш-билишларимизга ҳавас билан ҳам қараймиз. Бундоқ олганда ёмон эмас. Хорижда ишлаб қайтаётган ватандошимиз борки иморат тикляпти, тўй қиляпти, машина харид қиляпти ва ҳоказо ваҳоказо... Аммо масалага бошқача ёндашилса, хорижда ризқ истагида юрган юртдошларимиз ҳаёти билан боғлиқ баъзи ҳолатлар  кўнгилга оғриқ солади. Бугун айни мавзуда мулоҳаза юритамиз.

Уят бўлади, яхши қиз, уят!

Ўзбекона тамойилда азалдан қиз бола тарбиясига алоҳида эътибор билан жиддий қаралади.Ўзбекчиликда қизларнинг юриш-туриши, гап-сўзи, ўзини тутишию, уддабурро- чаққонлиги у кўзга кўринган пайтдан бошлаб одамларнинг оғзига тушади. Элимизда қиз боланинг чиройидан кўра унинг ҳусни хулқи, эпчил, чаққон, пазандаю чеварлигига кўпроқ аҳамият берилади.

Сўкиниш маданият белгиси...ми?

Бозор яқинидаги бекатда йўловчи кутаётган автобус ҳайдовчиси (аслида йўловчилар бекатда автобус кутиши керак. Бугун аҳоли гавжум ҳудудлар ва бозорлар атрофида жойлашган бекатларда автобуслар йўловчилар билан зичланган бўлишига қарамай бе-е-емалол яна йўловчи кутиб тураверишади!) ўзидан олдинда турган автобус ҳайдовчисини “луғат”идаги энг “чиройли” сўзлар тизмасидан жумлалар тузиб “сийлади”.

Ҳолимизга маймунлар йиғламасин, биродар!

Ижтимоий тармоқларда соатлаб вақт ўтказаётган ўсмирларимизнинг ўзаро мулоқотларини кузатиб, даҳшатга тушади одам. Аксарият ўсмир йигитчалар ўз аккаунтларига туркиялик киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Қашқирлар макони” фильми бош қаҳрамони Пўлат Аламдорнинг суратини қўйиб олишган бўлса, ўсмир қизлар профили хорижнинг аёл қўшиқча ва актрисаларининг беҳаё суратлари билан тўла.

Ҳамма жойи очилган келинчакка “Юз очар”ми?!

Кейинги пайтда энг кўп такрорланаётган ибора бу шубҳасиз “Замон ўзгариб кетди” деган жумла бўлса керак. Ҳаётимиздаги кўп ўзгаришларни, ўзимизни таажжубга солган ҳолатларни замоннинг ўзгариши билан изоҳлашга ўрганиб қолдик. Майли, бугун замонни бироз муддатга тинч қўяйлик-да, одамлар дунёқарашидаги ўзгаришлар ва уларнинг миллий қадриятларимиз, шарқона одоб-ахлоқ, ўзбекона қарашларга нечоғли мос тушаётгани хусусида мулоҳаза қилайлик.

Ҳозир сайтимизда 139 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ