Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
- Энг заиф уй
Muslima.Uz
“Хотин, нега қиз туғдинг?!”
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
“ ...Қиз болани жойи чиққанда узатиб юбориш керак”, “Тенги чиққанда текин бер” деган мақолларнинг қанчалик бемаъни эканига ўзим ҳаётим мисолида гувоҳ бўлдим. Етти- саккиз йил олдин на бир тайинли касб-кори, на бир ҳунари бор йигитга қизимни узатиб юборгандим. Ўша пайтлари куёвнинг онаси гўшт бозорда савдо қиларди, ўғли ҳам онасининг этагидан тортиб ўша ёқларда ўралашиб юрарди. Бирин-кетин иккита қизчали бўлишди.
Еганин ош деманг ёлғиз аёлнинг...
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Инсонга фақат оиласида бахт топиш тақдир қилинган. Одам боласи учун бойлик, мансабу амал, ҳашамат беролмаган чинакам саодатни оиласи, ҳаловатли хонадони беради. Бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор этолмайди. Дунё ғамларини, ҳаёт ташвишларини ташқарида қолдиришга ундайдиган, кўнгилга хотиржамлик, дилга ором берадиган маскан бу шубҳасиз –оила. Шунингдек Яратган одам боласини жуфтликда масрур қилиб яратган.
Бой бўлиш осонми?
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Ҳаммамизнинг бой-бадавлат кишиларга ҳавасимиз келади. Баъзида бу ҳавас ҳасадга айланиб кетганини ҳам сезмай қоламиз. Баъзан ўзимиз шуғулланишимиз кеарк бўлган юмушдан ҳам чалғиб, қўшнимизга келаётган даромадни ҳисоблашга қўшнимиз эса, фақат ўз иши билан банд, балки шунинг учун бойлик унинг изидан тушгандир деб ўйлаб ҳам кўрмаймиз. Хўш, бизнинг ҳузур-ҳаловатимизни ўғирлаб, дилдан тинчимизни қуритган бойлик аслида бизга зарурми? Унга эришиш учун биз нималарни беришга тайёрмиз, шу ҳақида мулоҳаза қилиб кўрдингизми? Сизга ҳеч қандай муаммоси йўқ бўлиб кўринаётган ўша бадавлат инсон қанча нарсадан, шу ўринда энг зарур ҳис-туйғулардан ҳам маҳрумлигини биласизми? Сиз ҳар куни ишдан вақтида келасиз, бемалол оилангиз даврасида тановул қиласиз, телевизор томоша қиласиз. Гоҳ-гоҳида чойхонага чиқиб улфатларингиз билан ош ейсиз. Тўғри, оилангизда онда-сонда етишмовчилик сезилади, лекин ҳали ҳеч ким оч ёки юпун ҳолда қолмади, қолмайдиям. Сиз ҳавас ёки ҳасад қилаётган ўша бой қўшнингиз эса иши кўплигидан уйга эрта қайтолмайди, болалари ҳам уни икки уч кунда бир кўришади. Оила даврасида овқатланиш эса унга бутунлай ёт. Бордию, бир-икки ҳафтада бир энди оила даврасида ўтирибман деса ҳам, дарров телефони жиринглайди-ю, зарур иши чиқиб овқатни ҳам ташлаб чиқиб кетади. Ёки бўлмаса энди дастурхонга ўтирган эшик тақиллаб аммасининг ўлган ўғлининг қизими, тоғасининг қўшнисининг жиянимией кириб келади. Уйга келган меҳмон азиз уни ҳайдаб бўларканми? Сиз бу ҳолатда меҳмонни бир коса овқат билан сийлаб, яхши гапириб, пулингиз йўқлигини айтиб жғ\ўнатиб юборасиз. Бой қўшнингиз эса бундай қилолмайди. У аммасининг ўлган ўғлининг қизига арзимаган бир миллионнинг беш юз мингини қарзга бериб турмаса бўлмайди. Вой, фалончи бойваччанинг беш юз минг пули йўқ экан – бу одамларнинг гапи бўлса, жияним оқибат қилмади деб амма хафа бўлади, бу ҳам бойларнинг обрўсига ярашадурган гап эмас.
Сизни ўртаҳол одам бўлсангиз ҳам, ҳар қалай уч-тўртта танишингиз ва ҳарқалай ишонса бўладиган битта дўстингиз бор. Бой қўшнингизда эса таниш-билиш, қариндош-уруғ ва ўзиям танимайдиган “жиянлари” кўпу, битта дўст муаммо. Борди-ю, у бойигунча бор бўлган бўлса ҳам бойигандан кейин унинг дўстлиги душманга айланиши эҳтимоли юқори. Сиз отангиз ўлса бемалол йиғлаб кимнидир қучиб йиғлашингиз мумкин. Бой эса тўйиб йиғлайман деса, дўстдан кўп душман кузатиб турибди. Душманларнинг олдида йиғлаб буларканми? Ўзи аслида китобларда ёзилишича “кулишни биладиган миллионерлар камдан-кам топилади”. Ҳақиқатдан ҳам бой, ўзининг дастлабки миллионларини топаётгандаёқ кулгу туйғусидан деярли мехрум бўлади. Чунки у бир миллион топиш учун керак бўлса икки миллионни йўқотади. Пул олдида ўзини йўқотиб қўядиган одамсифат шайтонларнинг хиёнатига дуч келади, ўз ҳаққини олиш учун пасткаш кишилар билан ошно бўлишга мажбур бўлади. Сиз-чи, сиз буларнинг барчасига дош беролармидингиз?
Бой қўшнингиз бойиган сари унинг ҳаракати ҳам, бошига келадиган савдолар ҳам катталашиб боради. Энди у синг сўмлик нарсани икки минг сўмга олишга, машинасини йилига икки-уч марта алмаштиришга , чиранса ҳам одамларга энг охирги пулини бўлса ҳам бериб туришга мажбур. Уни ҳар қадамда чув туширадиганлар, ҳақига хиёнат қиладиганлардан тўйиб кетса ҳам гўёки ҳамма иши силлиқ кетаётгандек кулиб туришга маҳкум. Кулиб, синиқ жилмайиб, донишманд ёшига етмай юрак хуружига учраган қўшнингизнинг бир кунлик азоби-ю, савлатини сиз эплаб кўтара оласизми? Бир оқил одам айтган экан: мен сенга чексиз бойлик, мол-давлат тилайман. Токи ана шу давлатингни асраб, мол-давлатингни асраб, мол-давлатингни кўпайтириш йўлида умринг ўтиб кетсин. Мен эса сизга бойлик эмас, хотиржамлик тилайман. Пулингиз кўплигидан уларни қаёққа қўйишни билмай довдираб қолманг. Тан-сиҳатлик тилайман, икки сандиқ пулданда қиммат туради бу неъмат. Бой бўлиш бўлмаслик эса ўзингизга ҳавола.
Зуҳра РЎЗИЕВА
Саодат қўрғони
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Оламда биз билган ва билмаган нарсалар жуфт яратилган (Ёсин, 36). Аллоҳ таоло жуфтликни махлуқотларнинг кўпайишига ва ер юзида ҳаётнинг давомийлигига боис қилган.
Аллоҳ таоло махлуқотларидан фақат инсоннинг жуфтлик ҳаёти унниг шарафига мос ва қадрини асровчи низом (никоҳ) асосида бўлишини ирода этган. Жуфтлик ҳаётларини шу низом асосида қуриб ҳамда унинг талабларига риоя қилиб яшаган эр ва аёлнинг бахтиёр, саодатли бўлиши муқаррардир.
Жуфтликни истаган эр ва аёл, у низомга асосан, аҳдларига гувоҳлар ҳузурида эълон қилишлари лозим. Бу ила аёл шаъни ва иффатини, эр ғурурини ҳимоя қиладиган, зурриётлари вояга етадиган, оила деб номланган дахлсиз қўрғон бино бўлади.
Оила қўрғонини бино қилиш осон кўринса-да, уни асраб қолиш жуфтлик ҳаётига асос бўлган илоҳий низомнинг қолган бандларига тўла риоя қилишга, эр ва хотиннинг вазифа, масъулиятларини адо этишларига, уларнинг хулқларига боғлиқ.
Расулуллоҳ с.а.в. бундан марҳамат қилганлар: «Мўминлар ичида имони комили хулқи яхшиларидир. Ичингизда яхшиларингиз аёлларига яхшиларингиздир» (Термизий).
«Эй Аллоҳнинг расули, аёлларнинг қандоғи энг яхшисидир?» деб сўрашди. «Эрининг кўзини қувонтирадиган, амрига итоат этадиган, ўзини тутиши ва молини тасарруф этишида эри ёқтирмайдиган ҳолатга йўл қўймайдиган аёлдир», дедилар (Термизий).
Динимиз ғояларидан бири эр ва хотиннинг жуфтлик ҳаётлари давомийлигини асрашдир.
«Тақвим-2012»
Инсоннинг азизлиги кийим билан
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Шунақа тоифадаги одамлар ҳам борки, улар учун одамларнинг кўз ўнгида намойишкорона ечиниш, ки йимсиз юриш осон бўлиб қолган. Мазкур тоифалар натуралистлар, нудистлар, стриптизчи эркак ва аёллардир. Бу тоифаларга баъзи актёр ва актрисаларни ҳам бемалол киритиш мумкин.
Натуралистлар рассомларга баданларини кўрсатиб, суратларини чиздирадилар. Нудистлар кийимни ёмон кўрадилар, инсон қандай кийимсиз туғилган бўлса, шундай кийимсиз юрсин, танаси яйрасин, деган ўз қоидаларига амал қиладилар. Стриптизчилар эса томошабинларнинг шаҳвоний ҳирсларини қўзғатиш учун ҳар турли қилиқлар қилиб, кийимларини бирма-бир ечиб томоша кўрсатадилар. Актёр ва актрисалар, ҳар хил китоблар, газеталар, журналлар ва яна нима-нималарга яланғоч расмга тушадиганлар ҳам борки, ҳаммаси арзимаган бойлик эсазига баданларини «қурбон» қиладилар. Уларнинг бу қилаётган ишлари ва одатлари энг чиркин, энг ифлос тубанлик эканлигини ўзлари тушуниб ета олмайдилар. Улар худди доим светофорнинг қизил рангли чироғида тортинмасдан ўтиб кетадиган шофёрларга ўхшайди. Доим қизил чироқда тўхтамай ўтадиган ҳайдовчилар нафақат жаримлар билан жазоланадилар, балки ҳаётларини ҳам ҳар доим хавф остига қўйиб юрадилар. Ва кунларнинг бирида…
Ўз баданларини кўрсатиб бошқаларни йўлдан урадиган беҳаёларни ҳам ҳаётда улкан бахтсизлик ва руҳий касаллик муттасил таъқиб қилади. Чунки улар одамларнинг кўзига яп-яланғоч кўринганлари, беҳаё юрганлари учун ўзларидан ўзлари ҳам тўлиқ рози эмас, балки қалбларининг туб-тубида бекор қиляпман, деган виждоний қарама-қаршилик бор. Шунинг учун улар ўз руҳларини касал қилиб қўйишлари муқаррар. Бу қилиқлари туфайли бир куни бошларига бало ҳам ёғилади. Уларни одамларнинг нафрати ва қарғиши хорлик балосига мубтало қилдаи. Сабаби, уларга айланишиб, илакишганлар фақат расволик ботқоғига ботиб қолганларини эртадир, кечдир англаб етишади ва улардан ўчини олишади, уларни шарманда қилишади, «гўрларига ғишт қалашади».
Бош тарихга қайтамиз: Одам алайҳиссалом ва Ҳавво алайҳиссалом тақиқланган мевани еб қўйганлари замон уларнинг аврати очилиб қолди ва авратларини бекитиш учун ёпинчиқ қараб қолишди. Кийим йўқлиги аниқ эди, улар анжир дарахтининг барглари билан ўзларинниг очиқ баданларини бекитишди. Савол туғилади: У кишилар ўша мевани еб қўйишларидан олдин уларнинг кийими бормиди? Йўқ, кийимлари бўлмаган. Унда уларни баданларини тўсишга нима мажбур қилди? Жавоб шуки, улар ўша тақиқ мевасини еб қўйишларидан олдин гўёки ёш гўдакларга ўхшаб беғубор, бегуноҳ, маъсум эдилар. Содир этилган гуноҳ туфайли уларнинг онгларига Аллоҳ таоло уялиш ҳиссини бериб қўйди.
Буни мукаммал тушуниб олишимиз учун оддийгина ҳаётий мисол бор. Бир ярим-икки яшар бола яланғоч юрса ҳам, ҳеч қандай уят ҳиссини сезмасдан бемалол юраверади, чунки унинг онгида бунақа тушунча йўқ. У аста-секин каттаравергандан кейин атрофдагиларнинг кўрсаткич бармоқларини юзларига қўйиб: «уят бўлади!» дейишларидан сўнг оз-оздан идрок қилиб боради. Мабодо, олти-етти яшар болани ечинтириб, яланғоч қилиб қўймоқчи бўлишса, у бунга қаршилик қилади, чунки унда уят ҳисси тўлиқ пайдо қилинган бўлади.
Агар инсон чақалоқлигидан ҳайвонлар орасида ўсса, уят деган нарсани билмай улғаяди. Баъзан-баъзан телевизордан бериб қолишади: ҳозирги кунимизда ҳам Ер шарининг тамаддун (цивилизация)дан узоқ қаерларидадир кийим деган нарсани, уялиш деган тушунчани билмай яшаётган халқлар борлигига гувоҳ бўляпмиз. Улар ёввойилигича яшаб юришибди. Улар ҳам инсоният билан мулоқотда бўлишаверса, барибир, аста-секинлик билан кийим кийишни ўрганиб олишаи, бунга шак-шубҳа йўқ. Лекин ундайларнинг сони умумий Ер юзидаги аҳолининг мингдан бир фоизини ҳам ташкил қилмайди.
Яна бир жиҳатни ҳам унутмаслик керакки, инсон кийим дейишга арзийдиган кийим кийиши лозим. Абдулла Қаҳҳорнинг ибораси билан айтганда «ҳатто ичак-чавоғигача кўрсатадиган» кийим киймаслик керак. Чунончи, бу ҳақда ҳадиси шариф ҳам ворид бўлган: «Ични кўрсатадиган кийим кийган киши кийим киймаган билан баробардир».
Демак, ер устида яшаб юрган инсониятнинг орасида ақлини танигани борки, ўзига кийимни лозим тутади. Агар кимки кўпчиликнинг кўзича яланғоч бўлишдан тортинмас экан, у ўзини хароб қилганлар қаторига кириб қолади. Ва бир куни хароб бўлади ҳам!
Бахтиёр МУҲАММАДАМИН
«…Бола суйсанг — бешикда суй…»
- Подробности
- Бўлим: Муносабат
Зукко халқимизнинг маънавий хазинасидан олинган мазкур мақол тўлиқ ҳолда қуйидагича ифодаланади: «Хотин суйсанг тўшакда суй, бола суйсанг бешикда». Бу ерда ахлоқий-психологик меъёр назарда тутилган. Яъни «Хотинингни суймоқчимисан, бунга ҳаққинг бор, у жуфти ҳалолинг, лекин уни ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган хилват жойда суйгин, токи бирор киши ҳам кўрмасин», чунки уят ва уятсизлик деган бир-бирига қарама-қарши икки тушунчанинг ўртасидаги чегара бузилмасдан қатъий сақланиши лозим. «Болангни суймоқчимисан, гўдаклик вақтида суй, каттарганда муомала бошқачароқ бўлиши керак». Хусусан, бешикдаги гўдакни ҳар қанча яхши кўриш ва эркалаш билан у талтайиб кетмайди. Сал каттаргандан кейин эса… озгина ортиқча эркаланган бола талтайиб кетади.
Ҳадиси шарифларда таълим берилишича, инсон ва фарзанди орасидаги муносабатни уч даврга бўлиш мумкин:
Биринчи даврда инсон ўз фарзандига қул бўлади, яъни бу вақтда боласи гўдак бўлади, боласининг кўнглини топиш учун унга қул каби хизматда бўлади, айтганини олиб беради, раъй-хоҳишини қайтармайди, ерга қўймай кўтариб суяди, керак бўлса от бўлиб миндириб юради.
Иккинчи даврда фарзанд ота-онасига қул бўлади, яъни ота-она нима деса, боласи уларнинг айтганини қилади, қилма деганини қилмайди, бола бирор иш қилмоқчи бўлса, албатта, отаси ёки онасидан рухсат ёхуд маслаҳат сўрайди. Бу даврда боланинг кўнглига қаралади-ю, лекин талтайиб кетишига йўл қўйиб бўомайди. Чунки биринчи даврдаги талтайишни тўғрилашнинг иложи бору, иккинчи даврдагисининг иложи бўлмайди. Шунинг учун бундан жиддий эҳтиёт бўлиш талаб қилинади.
Учинчи даврда эса инсон ўз боласи билан дўстлик мақомида бўлади. Яъни бирор иш қилмоқчи бўлса, боласи билан маслаҳат қилади, хоҳ уй-рўзғор масаласи бўлсин, хоҳ ўзи ҳақида бўлсин, хоҳ бевосита фарзанди билан боғлиқ бўлсин, фарқи йўқ.
Кўча-кўйларда, бекатларда, боғларда бир-бирини суйишиб, қучоқлашиб, ўпишиб турганлар аллақачон «ахлоқсиз» деган энг паст, тубан даража — асфалас-софилийнга тушиб олишган бўладилар: улар на эр-хотин, на севишган жуфт, на унаштирилган келин-куёв, балки шунчаки вақтларини бирга ўтказаётган жазман-ўйнаш, бир-бирини алдаб «тушириш»ни режалаштириб турган хиёнатчи ва ёлғончилардир. Чунк агар эр-хотин бўлишса, уйда бўлган вақтларида бир-бирининг висолига етишга улгуришади ва кўпчиликнинг кўзича суйишишга ҳожат қолмайди. Агар севишган жуфт бўлса, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишади, натижада элнинг кўзича бир-бирини, демакки ўзларини шарманда қилишмайди. Агар унаштирилган келин-куёв бўлганларида бир-биридан масофа сақлаб, зарур гапларни гаплашиб ўтиришган бўларди, лекин суйкалишиб ўпишишга ҳаё қилишган бўлишарди. Келиб чиқадики, ундайлар бир-бирини сурбетларча расво қилмоқчи бўлган масъулиятсиз, одоб-ахлоқсиз тоифани ташкил қилишади.
Маҳаллий раҳбарларимизнинг халқ билан биргаликда олиб боришган ҳаракатлари туфайли катта-кичик шаҳар-қишлоқларда истироҳат боғлари ташкил қилинган. Мақсад — юртдошларимиз вақти-вақти билан табиат қўйнида роҳатланиб, дам олиб кетишсин. Бироқ, кўпинча у жойларни уятсиз жуфтлашганлар эгаллаб олишади. Натижада одамларнинг кўнгли ғаш бўлиб, боз устига улардан нафратланиб, асабийлашиб уйларига қайтишади. Чунки халқимизга бундай салбий нарсалар хуш ёқмайди. Айниқса, бундай гўзал жойлар пойтахтда жуда кўп. Узоқ-яқиндан одамлар зиёратга келишади ва «ҳалигиндай» манзаралардан хафа бўлиб кетишади. Ким билади, улардан қайсиларидир бу беҳаёларни қарғаб кетишлари мумкин.
Мустақиллик туфайли эришилган кўп яхши ютуқлардан бири, албатта, қатағон йиллари қурбон бўлганлар хотирасига бағишлаб, улардан кўпчилиги қатл қилинган жой Бўзсув бўйида Шаҳидлар хиёбонининг бунёд қилинишидир. Соғлом мантиқ бўйича у ерга борганлар «ёмон» қилиқларини ташлаб, халқимиз мустақиллиги учун шаҳид бўлган боболаримизни хотирлаш ниятида боришлари керак. Аммо, аксар ҳолларда халқ бунинг тескарисига гувоҳ бўляпти: кундузи бўлса ҳам, кечаси бўлса ҳам у ерда, нафақат скамейкаларда, балки босиб топташ мумкин бўлмаган, қанчалар меҳнат эвазига пайдо қилинган, ҳар куни неча-неча ободонлаштирувчи ишчиларнинг иш кучи сарфланаётган ўтлоқлар устида бир-бирига ёпишиб ўтирган, ҳатто, ёнбошлаган, ётган ҳолатларда қучоқлашиб, ўпишаётган йигит-қизлар ҳадларидан ошиб кетишди. Уларнинг «шарофати» туфайли улардан ўрнак олганлар сони кундан-кун, соатма-саот ошиб кетяпти.
Улар бу «қўрқмас»ликлари учун, нафақат атрофдаги тирикларнинг қадрларини, балки ҳар қанча ҳурмат қилишга лойиқ бўлган шаҳидларимизнинг ҳам хотиралирини тепкилашаётгани учун яхшигина жазолаб қўядиган мард қани? Йўқ, уларга ҳеч ким гапира олмайди, чунки улар юрак ютиб, ўзларига қарши гапирганларни туғилганига пушаймон қилиб, шарманда қилади. Ҳақ эътирозлари учун «шалтоқ» олганлар ҳеч бўлмаганда ичларида: «Э-э, ўлиб кетмайсанми! Аҳмоқ! Сенларнинг тайинли ота-оналаринг бўлганда бундай қилмасдиларинг!» деб кетишади.
Уларга нега бунчалик қаттиқ салбий баҳо берилаётганлигининг бир нечта саббалари бор: энг биринчиси, улар халққа нисбатан беҳарматлик қилиш орқали одамларнинг қаҳр-ғазабини келтиришади, иккинчидан, атрофдагиларга ёмон ўрнак бўлишади, учинчидан, катта-кичикнинг ахлоқи бузилишига сабаб бўлишади, тўртинчидан, фаҳш ва зинонинг тезроқ ҳамда кенгроқ ёйилишига холим ва беминнат «ёрдам» беришади, бешинчидан, ўзлари мансуб бўлган оилаларининг юзига оёқ қўйишади. Бу тубанлик рўйхатини яна ҳам давом эттиравериш мумкин, лекин улардан келадиган энг катта кўргилик — бошқаларга «мана биздай бўлинглар, биздан улгу олинглар» дегандек даъват қилганларидир. Унақалар бугун мингта бўлса, ҳеч ким уларга қарши чора кўрмаса, эртага миллионта бўлишин аниқ. Индин эса… Бу дегани — миллат расво бўлди дегани.
Шунинг учун унақа ахлоқсизликларнинг олдини олиш керак, оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш олиб бориш, тарғибт уюштириш керак, ундайларга катта-катта жарималар тўлаттириб, жазолаш керак.
Бахтиёр МУҲАММАДАМИН
Бўлимчалар
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
- Аёлнинг Таравих намози учун уйидан чиқиши
- Эътикоф ҳақида
- Рўза боби (1-қисм)
- Фитр садақаси
- Аёллар эътикофига доир масалалар
- Фидя бериш ҳақида
- Саҳарлик ва ифторлик
- Рўзани бузадиган амаллар
- Рўзани бузадиган амаллар
- Эътикоф бўлими
- Рўза боби (2-қисм)
- Нафл рўзалар ҳақида
- Рамазон: эрингиз сиздан рози бўлсин
- Рамазон: оналар учун 23 маслаҳат
- Расулуллоҳнинг Рамазон ойида баъзи аёллари билан никоҳланишлари
Ҳозир сайтимизда 356 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Аёлнинг юзини кўрсатиши ва ҳижоб ҳақида
- Парик тақиш ва аёлнинг сартарошга бориши
- Аёлнинг ҳамма нарсаси шаррми?
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш